Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мухлиссиз футбол - томошабинсиз театр

22 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор" ва "Динамо" (Тбилиси, Грузия) клублари фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 4:4 ҳисобида якунланди. Учрашув ҳисобини биз Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматидан билиб олдик. Афсуски, кўплаб футбол ишқибозлари, бу ажойиб ўйиннинг асл мухлислари ва ўтган йилларнинг афсонавий ўйинчиларини эслай оладиганлар ушбу проффессионал ўйинни кўра олмадилар. Томоша бўлмади.

Бундан роппа-роса 50 йил аввал, 1964 йилда, айнан "Пахтакор" стадионида "Динамо" (Тбилиси) ва "Торпедо" (Москва) клублари ўртасида олтин медаль учун учрашув бўлиб ўтган эди. Ўшанда ўйин грузияликларнинг йирик - 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган эди. Грузия байрам қилган эди, ахир унинг жамоаси йиллар давомида бунга интилган ва ниҳоят Тошкентдаги финал учрашувида Москва жамоаси қаршилигини енгиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Шундан буён Тошкент грузин ишқибозлари учун авлоддан авлодга ўзгача шаҳар бўлиб қолди. Бешта ўнйилликдан сўнг ўйинчилар чемпионликка эришган "Пахтакор" стадиони майдонига яна чиқдилар. Улар майдонга чиқиб нимани ҳис қилишди экан? Аниқки, ҳайқириқли трибуналарни, ҳар бир голни олқишлаётган ишқибозларни эслаган бўлсалар ажаб эмас.

Грузиянинг машҳур фахрийларидан бири Александр Чевадзенинг сўзларига эътибор беринг: "Тошкент - севимли шаҳрим, у билан энг ёқимли хотиралар қолган. Бу шаҳар ҳар доим келгинг келадиган, Грузия чемпион бўлган шаҳардир. Мухлисларга Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда энг кучли бўлишини, Жаҳон чемпионатига чиқишини тилайман. Ўзбекистон ҳалқи бизга жуда яқин".

Ўйлашимча, Александр Чевадзе бу ўйинни ўша 1964 йилдагидай мухлисларга тўлган трибуналар остида ўтишини тахмин қилган бўлса керак, ахир футболга бўлган қизиқиш ҳозиргача юқори бўлиб келмоқда. Афсуски, 34 минглик "Пахтакор" стадиони ўша куни бўм-бўш эди, фақатгина ЎФФ ходимлари ва мутахассисларигина бу ўйинни кузатишди. "Пахтакор" сафида Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва бошқа машҳур футболчиларимиз ўйнадилар.

Грузия фахрийси нима деб ўйлади экан? Нима учун мухлислар йўқ? Наҳотки, энди Ўзбекистонда футбол оммабоп эмас? Ёки фахрийлар ўртасидаги ўйинга чипталар қимматлик қилдимикан? Сабаб нима?

Сабаби оддий. Ташкилотчилар икки давлат фахрийлари ўртасидаги "юбилейни" тинчгина ўтказишга қарор қилганлар, ушбу учрашув ҳақида шаҳарда ҳеч қандай реклама ва эълонлар йўқ, интернетдаги баъзи ахборот сайтларини ҳисобга олмаганда. Хабар топиб келган мухлисларни эса сюрприз кутиб турган эди - уларни ичкарига шунчаки қўйишмади. Милиция мустаҳкам ҳимоя қилиб, футбол мутахассислари ва ЎФФ ходимларидан бошқа ҳеч кимни қўймади.

Ўзбекистон Президентининг республикада футболни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури бизда шундай бажарилмоқда, иқтибос келтираман: "... миллий футболни тарғибот-ташвиқот қилиш ва ахборот билан таъминлашни янада такомиллаштириш..."

Афсуски, вазият ахборотни ҳам, юрт футболи ташвиқотини ҳам таъминламади. Футболга бўлган бундай муносабат билан Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати финал мусобақасига яна қанча вақт чиқа олмаслигини грузин фахрийсига қандай тушунтирамиз? Бизнинг жамоамиз қитъанинг энг кучли жамоаси бўла оладими, буни тез орада 2015 йилда Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасида кўрамиз.

Учрашув якунланди, грузиялик футбол фахрийлари ватанларига жўнаб кетишди. Умид қиламанки, Тошкент билан учрашув уларда илиқ таассурот ва хотиралар қолдирди. Ўртоқлик учрашуви ташкилотчиларига эса, оддий ҳақиқатни эслатиб ўтишни истардим, мухлиссиз футбол - томошабинсиз театрга ўхшайди. Агар ишонмасангиз, футболчилардан сўранг.
Александр Смуглий.

Киритилди: 28.11.2014 23:20. Ўқилди: 6857 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.