Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор»га олтин медаллар топширилди

29 декабрь, душанба куни “Версаль” ресторанида “Пахтакор” жамоасига олтин медаллар топшириш маросими ўтказилди.

10-бор чемпионликка эришган “шерлар” янги йил байрами арафасида ПФЛ томонидан тақдирланишди. Кечани очиб берган ЎФФ ва МОҚ Президенти Мираброр Усмонов ўз нутқида “Пахтакор” ёш футболчилар билан шундай ютуққа эришганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жамоа тарбияланувчилари терма жамоаларга муносиб ёрдам бериб келаётганини айтиб, келаси мавсумда ҳам жамоага омад тилади. Шундан кейин саҳнага Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва ПФЛ директори Фарҳод Магометов ҳам чиқиб, Усмонов билан биргаликда олтин медалларни жамоа аъзоларига тақдим этишди. Олтин медалларга эга чиққан футболчилар билан танишинг:

Александр Лобанов, Никита Рибкин, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Муҳсин Убайдуллаев, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Станислав Андреев, Жамшид Искандеров, Шерзод Каримов, Жалолиддин Машарипов, Ойбек Қиличев, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Анвар Солиев, Баҳодир Пардаев, Игорь Сергеев.

Шунингдек, мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти ҳам медаллар билан тақдирланди. ПФЛ томонидан чемпион жамоага аталган 500 миллион сўмлик чек ҳам топширилди.
Кейин сўзга чиққан “Пахтакор” менежери Самвел Бабаян қўлга киритилган чемпионликда клуб тизимида меҳнат қилаётган барчанинг катта ҳиссаси борлигини эътироф этди. У барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда 2015 йилда ҳам жамоа совринларни қўлга киритишга уринишини таъкидлади.

Кечада ФИФА Президенти Зепп Блаттернинг “Пахтакор” 10-марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритгани муносабати билан йўллаган табрик хати ўқиб эшиттирилди. Унда жаноб Блаттер жамоамизнинг мамлакат футболида тутган муҳим ўрни ҳақида эътироф этиб, навбатдаги чемпионлик билан табриклаб қолиши баён этилган.

Клуб томонидан ҳомийлар, ҳамкорлар ва ОАВга ташаккурномалар топширилди. Мухлислар клуби эса Игорь Сергеевга энг яхши тўпурар, Егор Кримецга энг яхши футболчи, Самвел Бабаянга клуб олдидаги фидокорона меҳнатлари учун совринларини топширди. “Интерфутбол” газетаси ҳам “Пахтакор” менежерига Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи, Жамшид Искандеровга энг яхши футболчисига аталган мукофотини тақдим этди.

Кўнгилочар маросимда Лола, Умидахон ва “Замон” гуруҳи қўшиқлари билан йиғилганларни хурсанд этишди.

Киритилди: 30.12.2014 12:30. Ўқилди: 3878 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Пахтакор 13 22
5 Андижон 13 19
6 Навбаҳор 13 19
7 Олимпик 13 19
8 Нефтчи 13 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

01.07.2024. Суперлига. 5-тур.
19:30
Нефтчи
0-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.