Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Наврўзбек Алимов: "Терма жамоамиз совринлар учун курашади"

2014 йилги футбол мавсумида Миржалол Қосимов миллий терма жамоага жуда кўп ёшларни таклиф қилди. Май ойидаги Уммонга қарши Олмалиқ ва Тошкентда ўтказилган ўртоқлик ўйинларига чақирилган кўплаб ёшлар олий лигада ўз клубларининг асосий таркиб футболчиларига айланишганди. Улардан айримларигина бугун миллий терма жамоа билан Осиё кубогида иштирок этади. Сўнгги кунларга қадар терма жамоамиз билан бирга бўлган ва 2014 йилнинг ўзига хос кашфиёти бўлган футболчи – Наврўзбек Алимовдир.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоасидаги ўйинлари билан мухлис-у мутахассислар эътиборига тушган бўйдор ҳужумчи терма жамоамизнинг 2014 йилдаги деярли барча йиғинлари-ю ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. БААда ўтган иккита йиғинда ҳам футболчи жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Бироқ, сўнгги кунларда кичик жароҳати сабаб футболчи “миллий гвардия” таркибига кира олмай қолди. Шундай бўлса-да, бу иқтидорли футболчи ҳаётида 2014 йил ўзига хос ўзгаришларга сабаб бўлди. У “Қизилқум”дан мамлакат чемпиони “Пахтакор” сафига қабул қилинди. Клуб машғулотлар базасида бўлиб, футболчини суҳбатга тортдик.

- Ҳорманг, Наврўзбек, янги жамоага кўникиш қийин бўлмаяптими?
- Саломат бўлинг. Машғулотларни бошлаб юбордик. Ҳозирча муаммолар кўрмаяпман. Ҳамма футболчилар таниш, кўпчилиги билан терма жамоа йиғинларида бирга тўп сурганмиз.

- Сизнинг “Пахтакор”га ўтишингиз қандай кечди?
- “Пахтакор”да тўп суришни мамлакатимизнинг барча футболчиси орзу қилса керак, деб ўйлайман. Ҳар жиҳатдан шаклланган, профессионал жамоа ва қолаверса, ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келган. Мавсум якунлангач “Қизилқум” ва “Пахтакор” вакиллари бу борада ўзаро келишиб олишди. Самвел ака (Бабаян) менга “Пахтакор”га ўтишни таклиф қилганида иккиланмасдан рози бўлдим. Бу ерга келиб танловим тўғри эканига амин бўлдим.

- Якунланган йил сизнинг фаолиятингизда анча самарали бўлди. Жумладан миллий терма жамоага ҳам мунтазам чақирилдингиз.
- Терма жамоа сафида тўп суриш ҳар бир футболчи учун фахр. Менга ҳам биринчи марта шундай имконият берилганида қаттиқ ҳаяжон босди. Клубдаги ўйин бошқа, терма жамоа бошқа экан. Олдингда бутун мамлакат сенга кўз тикиб турганга ўхшайди. Ўтган йилда терма жамоамиз билан кўплаб ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдим. Йиғинларда қатнашдим ва бу менга жуда катта тажриба берди.

- БААдаги йиғинда ҳам тўлиқ иштирок этдингиз. Асосий таркибга киритилмаганингизни қандай изоҳлайсиз?
- Албатта, миллий терма жамоа билан Осиё кубогида иштирок этишни мен ҳам истагандим. Сўнгги машғулотлар пайтида кичик жароҳат олдим ва бош мураббийимиз Миржалол Қосимов яхши имкониятга эга бўлган футболчилар билан Австралияга йўл олди. Умид қиламанки, олдиндаги мусобақаларда терма жамоамизга ёрдам бераман.

- Миржалол Қосимов ҳақида қандай фикрдасиз?
- Миржалол ака катта тажрибага эга мураббий. Ўз ўрнида қаттиққўл ва керакли жойда яхши гапларини ҳам аямайди. У билан ишласанг кўп нарса ўрганасан киши. Осиё кубогига тайёргарлик жараёнида жуда катта меҳнат қилди. Умид қиламанки, терма жамоамиз мазкур мусобақада Миржалол ака бошчилигида терма жамоамиз совринли ўринларни қўлга киритади.

- Нима деб ўйлайсиз, гуруҳдаги рақибларимизни енга оламизми?
- Албатта, лекин, рақибларимиз ҳам кучли жамоалар. КХДР, Саудия Арабистони, Хитой каби терма жамоаларнинг ўйинларини терма жамоа аъзолари биргаликда кузатиб ўрганган эдик. Футболчиларимизнинг уларни ютишига ишонаман.

- Футболдан ташқари савол, ижтимоий тармоқларда фаолмисиз?
- Йўқ, унчалик фаол эмасман. Фақат фейсбукда саҳифам бор, холос. Бунга вақтим ҳам етмайди. Биласизми, мен твиттерда умуман рўйхатдан ўтмаганман. Шунинг учун бу менга тааллуқли эмас.

1992 йилнинг Наврўз байрами куни таваллуд топган қорақалпоқ йигити билан суҳбатимиз унча кўп чўзилмади. Келгусида омад тилаган ҳолда футболчи билан хайрлашдик.

Норбек Ниёзов суҳбатлашди.

Киритилди: 10.01.2015 20:28. Ўқилди: 5361 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Пахтакор 13 22
5 Андижон 13 19
6 Навбаҳор 13 19
7 Олимпик 13 19
8 Нефтчи 13 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

01.07.2024. Суперлига. 5-тур.
19:30
Нефтчи
0-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.