Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» камчиликда ғалаба қозонди!

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади! Боз устига, Бабаян шогирдлари иккинчи бўлим давомида бир киши кам бўлиб ўйнаб, ўйин сўнгида киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетишди.

Тошкентликлар асосан натижа учун ўйнади, шу боис жамоанинг ўйини у қадар ёрқин чиқмади. Агар ўйин бошида юзага келган вазият натижасида тўп "Нафт" дарвозасига кирганида, учрашув жамоамиз учун анча енгилроқ кечиши мумкин эди. Аммо Ораховац томонидан йўлланган зарба дарвозага тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Сергеев бош билан дарвозага йўллаганди, уни дарвозабон эгаллаб олди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа тенгма-тенг ўйин қилишди. Бўлим сўнгида ҳимоячиларимизнинг сусткашлиги эвазига Қурбоний дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди, аммо унинг устидан ошираётган тўпни Лобанов қайтариб қолди!

Иккинчи бўлим бошида "Пахтакор" ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шерзод Каримов ўнг қанотдан диагонал бўйича ҳаракат қилди ва юқоридан тўпни жарима майдончасига етказди. Эронликлар офсайдни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди. Дарвозабонга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилган Кахи бош билан дарвозани ишғол қилди!

Голдан 3 дақиқа ўтиб, япониялик ҳакам Шерзод Каримовга қизил карточка берди! Майдон марказида ҳаводаги тўп учун курашда эронлик футболчи бош билан тўпни олдинга йўналтирганидан сўнг ён томондан тўпга сакраган Шерзод унга урилди. Шундан сўнг футболчилар ўртасида қандайдир воқеа рўй берди шекилли, Каримов рақибни туртди. Вазиятга яқин турган Масааки "Пахтакор" ярим ҳимоячисини майдондан четлатди.

Шундан сўнг "шерлар" тушкунликка тушиб қолиши натижасида ташаббус теҳронликлар томонига ўтиб кетди. Натижада орада кўп ўтмасдан Қурбоний ҳисобни тенглаштирди. Ҳужум томон етказилган узатмани Кримец ўтказиб юборди ва Али жарима майдончаси чизиғи устида зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

Бабаян таркибда тезда ўзгаришлар қилди. Андреев ва Искандеров ўрнига Козак ва Жалолиддин Машарипов туширилди. Ушбу ўзгаришлар аста-секин жамоага наф келтира бошлади. Ўйин сўнгида пахтакорчилар бир нечта стандарт вазиятларга эга бўлишди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Владимир Козак жарима зарбасини жуда кучли ва аниқ йўналтирди. Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди ва Сергеев қайтган тўпни дарвоза тўрига жойлади!

Қийин кечган ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозона олди. Бунда жамоа тажриба ва ғолиблик руҳияти ёрдам берди, дея айта оламиз.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 1-тур
"ПАХТАКОР" - "НАФТ ТЕҲРОН" - 2:1 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Кахи Махарадзе (48), Игорь Сергеев (85) — Али Қурбоний (59)
Огоҳлантириш: Воҳид Амирий (41)
Четлатиш: Шерзод Каримов (51)
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбаржон Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игор Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев.
Захира: 1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 9.Жалолиддин Машарипов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 16.Наврўз Алимов, 18.Баҳодир Пардаев, 29.Владимир Козак
"Нафт Теҳрон": 1.Алиризо Бейранванд, 2.Меҳди Шири, 5.Амин Нажмуҳаммадий, 6.Алиризо Иззатий, 9.Воҳид Амирий, 10.Ғуломризо Ризоий, 11.Камолиддин Камябина, 13.Воҳид Ҳамдинажод, 20.Леандро Падовани, 23.Иман Мобалий, 31.Али Қурбоний
Захира: 4.Сиамак Кураший, 7.Ҳуссайн Иброҳимий, 14.Сайид Лутфий, 16.Бозар Аббос, 27.Араш Ризованд, 66.Муртазо Пуралиганжий, 77.Арсалан Мутаҳҳарий
Бош ҳакам: Тома Маасаки (Япония)

Киритилди: 24.02.2015 18:17. Ўқилди: 8950 марта. Фикрлар: 35 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.