Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: «Рақибни ҳурмат қиламиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз»

Чемпионлар лигасининг 2-туридаги "Аш-Шабоб" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва футболчи Акбар Исматуллаев иштирок этди.

Самвел Бабаян: - Ушбу учрашув қийин ва кескин кечиши аниқ. "Аш-Шабоб" Саудиянинг энг етакчи жамоаларидан бири. Клуб катта тарихга эга ҳамда кўплаб совринлар эгасига айланган. Ушбу жамоа билан 2010 йил Чемпионлар лигасида тўқнаш келганмиз, ўзаро баҳслар тажрибаси бор. Рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик. Эртага яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишни истаймиз. Жамоамиз олдига барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли "Аш-Шабоб"ни кучли клуб сифатида ҳурмат қиламиз, лекин майдонда ўзимизнинг вазифани бажаришга интиламиз.

Каримовнинг йўқлиги бизга катта таъсир ўтказмайди деб ўйлайман. "Нафт" билан беллашувда ҳам иккинчи бўлимда Шерзодсиз ҳаракат қилдик. Дуранг қайд этилиб турган вазиятда ғалабани қўлга киритишга футболчиларда куч ва характер топилди. Жамоа шундай ҳолатларга тайёр туриши керак. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган футболчиларга эгамиз.

Бизда расмий ўйинлар амалиёти етишмаслиги бўлиши мумкин, лекин ўйинчиларнинг фаол ҳаракатлари эвазига буни енгиб ўта оламиз.

Акбар Исматуллаев: - Эртанги рақибимиз кучли жамоа. Таркибида бир қатор юқори савияда ўйнайдиган футболчиларга эга. Биз ҳам жамоа сифатида яхши шаклланиб боряпмиз ва эртага буни кўрсатишга уринамиз.

Киритилди: 02.03.2015 15:32. Ўқилди: 5546 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 2 6
2 Насаф 2 3
3 ОКМК 2 3
4 Навоий ФА 2 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

03.05.2025. Суперлига. 8-тур.
20:15
Сурхон
2-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.