Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Hala» эмас «Хайр» Мадрид. «Устаси фаранг»ни Туринда кутишмоқда

Унинг «Қироллик клуби»дан кетиш ҳақидаги хабар ОАВда пайдо бўлиши ҳамоно, тахмин, тахлил, мулоҳаза ва муҳокамалар сел каби ҳамма ерни босиб кетди.

Зинедин Зидан «Реал»ни ушбу ёзда тарк этиши мумкин. Бу ҳолатда французнинг галдаги манзили Турин бўлиши кутилмоқда ва бу «Ювентус» учун идеал қарор бўлади.

«Реал»Зинедин Зиданни сақлаб қолиш учун барча ҳаракатларни қилиши шубҳасиз, ахир салмоқли совринларни магнит сингари ўзига тортиб оладиган мураббийни ким ҳам қўлдан чиқаргиси келади, аммо французнинг ўзи кетиш ҳақида ўйлаётган бўлсачи? Модомики, шундай экан, яъни «Зизу» янги чорлов қабул қиладими, у ҳолда «Ювентус» мураббийнинг асосий даъвогарига айланади.

Турин клубига янги мураббий керак. Нега?

Яқин йиллар мобайнида, қаторасига 9 бора скудеттога эга чиқиб, фақат мамлакат доирасидаги титуллар билан мақтана олаётган «зебралар» ўз мухлисларини ҳаминқадар зериктирди. Афсуски, Европада ҳам тенгсиз эканликнинг расмий исботи бўлмиш ЕЧЛ совринини Туринга олиб келиш сай-ҳаракатлари бу сафар ҳам самарасиз.

«Кекса синьора» ушбу турнир Европа Чемпионлар Лигаси номини олганидан буён фақат бир марта, 1995-96 йилги мавсумда ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган холос. Шундан сўнг клуб, нақ 4 марта финалда ўйнаган бўлсада, европа чемпиони номига сазовор бўла олмади. Жорий мавсумда эса ушбу йирик «миссия»ни бажаришга жиддий бел боғлаган, яқин йиллар давомида трендга чиқиб бораётган, жамоа мураббийлик борасида ўз афсонасига ваколат бериши «Ювентус» раҳбарияти ҳеч иккиланмай ишонч билдирган Андреа Пирло кутилган марраларга олиб бора олмади:

–Сўнгги 9 мавсумдан сўнг, илк бор мамлакат чемпионлиги бой берилди ва ҳатто янги мавсум Еврокубоклар йўлланмаси ҳам қўлдан чиқиши мумкин;

–Жамоа, ЕЧЛ тариҳида биринчи марта мусобақанинг кетма-кет икки мавсум, 1/8 финалда ўз юришини тўхтатди;

–Пирло бошчилигидаги туринликлар 2020/2021 йилги мавсумнинг бошланғич 5 турида 9 очко жамғарди. Бу кўрсатгич, жамоага Андреа Аньелли раҳбар бўлган мавсумдан буён (2015-16) қайд этилган энг ёмон иккинчи кўрсатгич бўлди;

–Дастлабки 12 турда «зебралар» 6 маротаба дуранг ўйнашди. Бу сўнгги 36 йил ичидаги энг ёмон кўрсаткич бўлди. Бундай натижа 1984-85-йилги мавсумда қайд этилган эди. Ўшанда «Юве» турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаган;

–Чемпионлик қўлга киритилган йилларга нисбатлагнда Турин клуби жорий мавсумда энг ёмон стартни амалга оширган. Андреа Пирло шогирдлари миллий чемпионатдаги 27 ўйиндан кейин 55 очко тўплашди. Бу туринликлар учун 2011/12-йилги мавсумдан кейинги энг ёмон натижа бўлди. Ҳатто 9 йил аввал ҳам «Ювентус» мана шу босқичда 53 очко жамғарган эди.

Якунда эса, на Чемпионлар лигасида ғолиблик насиб этди, на анча қийин ва катта рақобат таклиф этган мамлакат чемпионлиги унвонини сақлаб қолинди. Қўлга киритилган Италия кубоги ҳамда Суперкубогини ҳам инобатга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки,‌‌ якунда нима рўй беришидан қатъий назар Андреа Пирло учун мавсум муваффақиятсиз ўтганлиги аён бўлиб қолаверади. Тахмин қилинганидек, ёш мураббий бу вазифани уддалай олмади ва клуб у билан ишлашни давом эттириш учун етарлича сабаб топиши амримаҳол.

Зидан Туринда ҳам афсона

Гарчи, шонли онлари кўпроқ «Реал» билан боғлиқ бўлсада, Зидан ҳам Пирло сингари Турин жамоасининг собиқ футболчиси мақомига эга. Аммо, француз, италияликдан фарқли ўлароқ, аллақачон мураббийлик борасида сезиларли тажрибага эга. «Ювентус» раҳбарияти Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни орзу қилмоқда. Барча билиб турганидек, Зидан бу борада ҳақиқий «устаси фаранг». Ушбу мутахассис эришган натижаларда, Европада энг кучли таркибга эга эди дейиш нотўғри. Шунчаки мураббий ҳар доим ресурсларни тўғри тақсимлаб келган.

Зидан умуман Италия футболи учун жуда мақбул. А церийа - кўп нарса тактикага боғлиқ бўлган чемпионат. Француз эса бу борада ажойиб мутахассис сифатида ўзини намоён қилган. Унинг «Реал»даги фаолиятининг дастлабки кезлари жамоа ўзининг ёрқин имзосига эга эмас эди. Лекин мураббий рақибни жиддий ўрганиши ва унга мослашиши, кучли ҳамда кучсиз жиҳатларни тўғри таҳлил қила олиши билан ўз жамоасини қурди.

Эҳтимол, бугун «Ювентус»га Зидан каби мос келадиган мураббийни топиш қийин бўлиши мумкин. Чунки у дахо. Бундан ташқари, унинг иши натижаси сарфланган маблағлар миқдорига боғлиқ эмас, шундай бўлсада, Турин жамоаси бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келмаслиги аниқ.

Янгидан-янги пайдо бўлаётган хабарларга кўра, Андреа Агнелли ҳақиқатан ҳам Зиданни туринликларга жалб қилмоқчи. Чунки Суперлига билан боғлиқ маш-машалардан сўнг, «Ювентус» раҳбарининг мавқеи чайқалди, ҳатто унинг тез орада клубдан кетиши ҳақида ҳам аллақачон миш-мишлар тарқалди. Бу ҳолатда, Зиданнинг ташрифи эса Агнеллининг жамоа раҳбарлигида қолиши учун ташланадиган бир қадам бўлади.

Ўз ўрнида, Испан матбуоти Зидан келаси ҳафта Перес билан учрашиб, «Реал» да қолиш ёки қолмаслигини маълум қилади демоқда. Кейинги ҳафтанинг бошида, Ла Лигада чемпионлик тақдири ҳал бўлади ва Зидан Перес билан ўзаро учрашиб, президентга ўз нияти тўғрисида хабар беради ва балки, клубни тарк этишини эълон қилади. Перес эса мураббийнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилиши айтилмоқда.

Бундан англашиладики, вазиятга клуб томонидан баҳо берилмайди, чунки «Реал Мадрид» директорлар кенгаши мураббийнинг нияти нима эканлигини билмайди. Зидан Пересга ўз қарори тўғрисида шахсан хабар бериши кўп эҳтимол.
Аёнки, ҳар қандай ҳолатда ҳам мураббий сўнгги сўзни ўзи айтади. Аммо, унгача сизу бизда Зидан илгари футболчи сифатида ўйнаган иккинчи клубини ҳам Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантиргани ҳақидаги ,нақадар чиройли тасаввур пайдо бўлиши учун вақт етарли бўлади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 21.05.2021 18:51. Ўқилди: 18745 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.