Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиола ва Моуриньо еврокубоклар финалида ўйнайдими? Суперкомпьютер вазиятни таҳлил қилди

Европа мусобақаларида биринчи ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Интрига барча жуфтликларда бор. Жавоб ўйинларидан нималарни кутиш керак?

Чемпионлар лигаси

"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" (биринчи ўйин - 1:1)

Ярим финалнинг энг статусли жуфтлиги. "Сити" ва "Реал" ўртасидаги серия Чемпионлар лигасининг "яширин" финали деб аталади. Дунёнинг энг кучли клублари қаторидан жой олган икки жамоа биринчи учрашувдаёқ ажойиб футбол намойиш этишди. "Сантяго Бернабеу"да улар Винисиус Жуниор ва Кевин Де Брюйненинг узоқ масофадан ажойиб зарбаларидан сўнг гол алмашишди.

Якуний ўйин иккала жамоа учун ҳам финалга чиқиш учун яхши имконият яратади. Бироқ, уй майдони омили иккинчи ўйинда "Сити" учун қўл келиши мумкин FiveThirtyEight суперкомпьютери бунга қўшилади. Дастур британияликларнинг финалга ўтиш эҳтимолини 70 фоизга, Мадридликларни эса 30 фоизга баҳоламоқда. Чемпионлар лигасидаги "Реал"ни ҳеч қачон камситмаслик керак. Испания клубининг финалга чиқиш имконияти Манчестердаги жавоб учрашуви охиригача бўлади. Аммо барибир “Сити” бу жуфтликнинг фаворити дея қаралмоқда.

"Интер" - "Милан" (биринчи ўйин - 2:0)

"Интер" Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки 15 дақиқасида "Милан"ни мағлуб этди. Эдин Жеко саккизинчи дақиқада ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Генрих Мхитарян дублга эришди. “Милан” аста-секин ўйинни нормаллаштирди, аммо “қора-кўк”лар ғалабани сақлаб қолди. Гарчи жамоалар бир стадионда ўйнашса-да, жавоб ўйинида "Интер" номинал мезбон ҳисобланади. Трибунадаги аксарият мухлислар Симоне Инзаги жамоасини қўллаб-қувватлаш учун келишади. Икки гол фарқини бартараф этиш ва финалга йўл олиш учун "Милан"га ажойиб ўзгаришлар керак.

Суперкомпьютер бунга ишонмайди. "Интер"нинг Чемпионлар лигаси финалига чиқиш эҳтимоли 94%, "Милан"ники эса атига
6 фоизга баҳоланяпти.

Европа лигаси

"Байер" - "Рома" (биринчи ўйин - 0:1)

"Олимпико" стадионидаги биринчи ўйин унчалик ажойиб ўтмади, аммо натижа "Рома" учун ижобий бўлди. Римликлар сафида эса еврокубоклардаги дебют голини 20 ёшли шогирд Эдуардо Бове киритди. Энди Моуриньо жамоаси жавоб ўйини олдидан қулай сценарийга эга бўлади: ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтиш. "Байер"нинг суст ўйини ҳисобга олинса, Алонсо зудлик билан финалга чиқиш учун нимадир ўйлаб топиши керак.

FiveThirtyEight суперкомпьютери италияликларнинг якуний ғалабасини башорат қилмоқда. Римликларнинг финалга чиқиш эҳтимоли 64 фоизга, леверкузенликларники 36 фоизга баҳоланмоқда.

"Севилья" - "Ювентус" (биринчи ўйин - 1:1)

“Ювентус” қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқасида дурангни сақлаб қолди. Федерико Гатти ёрдамга келди. Дуранг “Юве” учун яхши имкониятни сақлаб қолди, аммо барибир бу жуфтликнинг фаворити “Севилья”. Жамоа Хосе Луис Мендилибар тайинланганидан кейин жонланди: у “Манчестер Юнайтед”ни чорак финалда чиқариб юборди, Испания чемпионатида эса аллақачон ўнинчи ўринга кўтарилиб олди. Туринликлар билан бўлган биринчи ўйинда эса андалусияликлар кучлироқ кўринишди.

“Севилья” Европа лигасининг қиролидир. Жамоа ўз уйидаги жавоб ўйинида ижобий натижага эришиб, финалга чиқиши ва бу мақомини тасдиқлаши мумкин. Суперкомпьютер “Севилья”нинг муваффақиятига ишонади: уларнинг жуфтликдаги ғалабаси 57 фоиз, “Ювентус”ники эса 43 фоизга баҳоланмоқда.

Конференциялар лигаси

"Базель" - "Фиорентина" (биринчи ўйин - 2:1)

Швейцария клуби ярим финал жуфтлиги фаворитини меҳмонда мағлуб этиб, барчани лол қолдирди. "Фиорентина" бироз кучлироқ кўринди, аммо "Базель" вазиятлардан яхшироқ фойдаланди. Ҳозир жамоа финал сари интилмоқда, меҳмонда сўзсиз фаворит устидан қозонилган ғалаба катта муваффақиятдир. Аммо суперкомпьютер ҳали ҳам жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг эканлигига ишоняпти. "Базел"нинг кейинги босқичга ўтиши 52%, "Фиорентина"ники эса 48% баҳоланяпти.

АЗ Алкмар - "Вест Хэм" (биринчи ўйин - 1:2)

“Болғачилар” ўз майдонида нидерландлар устидан иродали ғалабага эришди. Лондонликлар иккинчи ўйин олдидан устунликка эга бўлишди, аммо Алкмарда жамоага қийин бўлиши аниқ.

Аммо суперкомпьютер АЗ муваффақиятига ишонмаяпти. Дастур нидерландларнинг финалга чиқиши атиги 26%, “Вест Хэм”ники эса 74% деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 12.05.2023 21:05. Ўқилди: 5128 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.