Учрашув тафсилоти
Ўртоқлик ўйинлари - 2016-17 / 1-тур / 10.11.2016 17:00 |
|
Ўзбекистон
Игорь Сергеев (45) |
1
:
0
|
Иордания
|
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ўртоқлик ўйинлари - 2016-17 / 1-тур / 10.11.2016 17:00 |
|
Ўзбекистон
Игорь Сергеев (45) |
1
:
0
|
Иордания
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. Ўзбекистон терма жамоас ўртоқлик ўйинида Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди
|
90+3' |
|
Иорданияликлар ҳужум ташкил қилишди ва олис масофадан зарба берилди. Ноаниқ
|
90+1' |
|
Меҳмон футболчиси майдон марказида хавфли ўйин намойиш қилди
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
87' |
|
Меҳмон футболчиси олис масофадан зарба берди. Ерга урилиб борган тўпни Лобанов қайтарди. Ҳошимов тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштирди
|
87' |
|
Соҳибовга нисбатан қўпол ўйнаган Маҳмуд огоҳлантирилди
|
85' |
|
Иорданиянинг хавфли жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, Лобановнинг қўлига келиб тушди
|
83' |
|
Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолган Анзур Исмаилов огоҳлантирилди
|
82' |
|
Абу Амара ўрнига Салим туширилди
|
80' |
|
Бахит ўрнига Сулаймон туширилди
|
79' |
|
Кримец тўпни дарвозабонга оширишда хатога йўл қўйди, Абу Амара уни эгаллаб олиб, Лобановни ҳам алдаб ўтган эди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани туфайли, уни бўш қолган дарвозага киритолмади
|
76' |
|
Гейнрих бурчак зарбасини амалга оширди, Исмаилов тўпни боши билан дарвозага йўллаганида, ҳимоячи уни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди
|
75' |
|
Ўйин сурати бироз пасайди, кураш асосан майдон марказида кечмоқда
|
72' |
|
Вадим Афонин ўрнига Азиз Ҳайдаров туширилди
|
69' |
|
Маҳмуд узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллади, Афонин тўпни қайтара олди
|
68' |
|
Ал-Муржан ўрнига Маҳмуд туширилди
|
65' |
|
Ўзбекистонда бешинчи ўзгариш: Отабек Шукуров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
|
62' |
|
Дарвозамиз олдида хавфли вазият. Иорданиялик 13-рақамли футболчи чап қанотдан жарима майдончамизга кирди ҳамда Ҳошимов ва Кримецни алдаб ўтиб кетди. Сўнгги паллада Исмоилов жамоамизни голдан қутқарди
|
61' |
|
Ўнг қанотдан етказилган узатмага иорданиялик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўпни Лобанов эгаллади
|
60' |
|
Гейнрих-Машарипов-Андреев комбинациясидан кейин Станислав чап қанотдан узатма берди. Ал-Фитианий тўпни эгаллаб олди
|
59' |
|
Ўзбекистонда тўртинчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
|
59' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
|
58' |
|
Ҳошимов бурчак зарбаси ишлади
|
56' |
|
Жамоамиз ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Ҳошимов-Сергеев-Шомуродов комбинацияси натижасида Элдор тўпни майдонда олиб қола олмади
|
52' |
|
Вууууҳ! Рашидовдан узатма қабул қилган Гейнрих тўпни бироз ушлаб турди ва Сардорнинг ўзига тўпни юмалатиб берди. Сардор Рашидов 26 метрлардан чап оёқда кучли зарба берди. Тўп устун ёниидан ўтиб кетди
|
51' |
|
Хавфли вазият! Шомуродов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Сергеев бош билан тўпни ортга ўтказди, аммо Рашидов 7-8 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
|
51' |
|
Вуууҳ! Иорданиялик футболчи жарима майдончамиз ярим айланаси ичидан кучли зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Лобанов эгаллаб олди
|
49' |
|
Шомуродов жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Сергеев унинг фикрини тушунмади
|
48' |
|
Тўп жарима майдончамизга етказилди. Абу Амара Андреевга нисбатан фол ишлатди
|
47' |
|
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих, Денисов ўрнига Сатнислав Андреев, Одил Аҳмедов ўрнига Сардор Рашидов туширилди
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилганди ва бу вақт якунига етди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Иордания - 1:0
|
45' |
|
ГООООООЛ! Игорь Сергеев, 1:0! Одил Аҳмедов жарима майдончаси бурчагидан етказган узатмага ҳужумчимиз дарвозабон майдончаси олис бурчагидан бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди
|
44' |
|
Сервер Жепаров сариқ карточка олди. У майдон марказида рақибга нисбатан фол ишлатди
|
42' |
|
Терма жамоамиз 2 дақиқа давомида тўпни назорат қилди. Аҳмедов 20 метрлардан зарба берди. Тўп рақиб футболчисидан ўтмади
|
40' |
|
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди
|
39' |
|
Шомуродовга нисбатан ишлатилган фол учун белгиланган жарима тўпини Шукуров дарвозабон майдончасига айланма тарзда етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришмаганида, икки футболчимиз дарвозани ишғол қилишга тайёр эди
|
37' |
|
Ҳужумлар сони ва сифати бўйича Иордания устунликка эришмоқда. Қанотдан етказилган узатмани Кримец қайтарган бўлса, олис масофадан берилган зарба ноаниқ бўлди
|
34' |
|
Ёсин Бахит сариқ карточка олди. У бутсасининг тишлари билан Жепаровнинг оёғига тепди.
|
33' |
|
Аҳмедов тўпни эгаллаб олдинга ўтдию, аммо рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни на Шомуродовга етказди, на ўзи ҳимоячини алдаб ўта олди
|
31' |
|
Вууууууҳ! Абу Амара дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқди, ҳаттоки Лобановни ҳам алдаб ўтди. Футболчи зарба бериш учун қулай ҳолатга келиб олгунча посбонимиз ўз дарвозасига қайтди ва Амара берган зарбани эгаллаб олди
|
30' |
|
Абу Амара жаримадан аниқ зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
|
29' |
|
Исмоилов фол ишлатди. Дарвозамизгача 28 метрлар
|
27' |
|
Жамоамиз ҳужуми охирги етмасдан узилиб қолди
|
24' |
|
Иорданиянинг "стандарт"и хавфли чиқди. Ерлатиб етказилган узатмани Ал-Муржан эгаллади ва жарима майдончаси чизиғи яқинига етказди. Аҳмад Солиҳ 14 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп ён томонга кетиб қолди
|
23' |
|
Афонин рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди
|
22' |
|
Шомуродов тўпни жарима майдонига, Сергеевга оширганида ҳимоячилар уни қайтара олишди
|
20' |
|
Ўзбекистоннинг бурчак зарбаси, Шукуров тўпни жарима майдонига оширганида Исмаилов яқин масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
|
18' |
|
Аҳмедов тўпни жарима майдонига аниқ етказа олмади, акс ҳолда Шомуродов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди
|
15' |
|
Шомуродов жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллади, бироқ у кучсиз чиқди ва тўп дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди
|
12' |
|
ВУУУУУҲ! Бурчак тўпидан кейин Равашда 21 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Дарвозабон майдончасида тўпни эгаллаган футболчи офсайдда қолганди
|
11' |
|
Дарвозамиз томон аниқ зарба. Ўнг қанотдан етказилган узатмага 14 метрлардан зарба берилди. Лобанов эгаллаб олиш мумкин бўлган тўпни уриб юборди. Анзур эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
10' |
|
Сергеев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва 17 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Игорь жарима майдончаси кираётган Жепаровнинг йўлига тўпни ташлаб бериши ҳам мумкин эди
|
9' |
|
Вадим Афонин майдон марказидан узатма бериб, ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Ҳошимовни тўп билан таъминлади. Аммо бурчакдаги байроқча олдида тўп Давронга тегиб, майдонни тарк этди
|
7' |
|
Шомуродов жарима майдончасиинг чап бурчагидан кириб борди, бир ҳимоячини алдади, аммо Сергеев томон муваффақиятли узатма бера олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
|
5' |
|
Жамоамиз майдон марказида тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди. Аммо меҳмонлар тезда ҳимояга қайтишди ва ҳужумни бартараф этишди
|
2' |
|
Иорданияликлар чап қанотдан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима майдончамизга етказилган узатмани Вадим Афонин бош билан қайтарди
|
0' |
|
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга иорданияликлар киритиб беришди
|
' |
|
Иордания ва Ўзбекистон мадҳиялари янграйди
|
' |
|
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
|
' |
|
Қадрли, футбол мухлислари. Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
|
Ўртоқлик ўйинлари - 2016-17 / 1-тур / 10.11.2016 17:00 |
|
Ўзбекистон
Игорь Сергеев (45) |
1
:
0
|
Иордания
|
|
Ўртоқлик ўйинлари - 2016-17 / 1-тур / 10.11.2016 17:00 |
|
Ўзбекистон
Игорь Сергеев (45) |
1
:
0
|
Иордания
|
|
Дани Алвес қамоқдан озод қилинди.
Киритилди: 03:54, 26.03.2024. Ўқилди: 16283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Реал" ва "Барселона" таклифлари туфайли ёзда қаерга кўчиб ўтишни хоҳлашини танлади.
Киритилди: 13:47, 26.03.2024. Ўқилди: 15932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция термаси учун ақл бовар қилмайдиган халқаро рекордга эга, аммо у ўша ёшдаги Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга нисбатан қандай қилиб ўзини тута олади?
Киритилди: 08:05, 24.03.2024. Ўқилди: 13331 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади.
Киритилди: 19:51, 22.03.2024. Ўқилди: 12432 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Кристоф Баумгартнер Словакияга гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Киритилди: 00:13, 24.03.2024. Ўқилди: 10551 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Бир кун аввал Словения ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:44, 27.03.2024. Ўқилди: 9309 марта. Фикрлар сони: 20 та.
"Реал Мадрид" таркибини "Ливерпуль" футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 15:30, 24.03.2024. Ўқилди: 8853 марта. Фикрлар сони: 13 та.
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан суҳбати ҳақида гапирди.
Киритилди: 12:12, 26.03.2024. Ўқилди: 8643 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Густаво Псонкевич исмли дизайнер ижтимоий тармоқларда ўзи томонидан яратилган дизайнларга мисол келтираётиб, Ўзбекистон терма жамоасининг либосини ҳам тилга олган.
Киритилди: 10:09, 25.03.2024. Ўқилди: 8539 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу УEФА Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 11:31, 24.03.2024. Ўқилди: 7502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида якунламаслигини айтди.
Киритилди: 11:10, 17.03.2024. Ўқилди: 23493 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Кальяри" бош мураббийи Клаудио Раньери "Салернитана"га қарши ўйин (4:2) ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:00, 10.03.2024. Ўқилди: 20056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 13:42, 29.02.2024. Ўқилди: 19170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари доирасида кеча навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Киритилди: 06:54, 22.03.2024. Ўқилди: 18403 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Элдор Шомуродов Гильермо Очоани клуб футболида 1000 та гол ўтказиб юборган дастлабки мексикалик дарвозабонга айлантирди.
Киритилди: 11:33, 11.03.2024. Ўқилди: 16214 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Куни кеча Мбаппе Telefoot нашрига интервью берди.
Киритилди: 22:28, 28.03.2024. Ўқилди: 4139 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби Ансу Фати жамоадан ижара асосида бошқа жамоага кетганидан сўнг бўшаб қолган 10-рақамда фойдаланмоқчи.
Киритилди: 05:11, 29.03.2024. Ўқилди: 3304 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
Киритилди: 18:26, 28.03.2024. Ўқилди: 2939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ушбу дам олиш кунлари Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
Киритилди: 18:35, 28.03.2024. Ўқилди: 2556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ёзда "Реал"га ўтадиган "Палмейрас" ҳужумчиси Эндрикнинг нархи ошди.
Киритилди: 23:17, 28.03.2024. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 5690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Киритилди: 11:52, 27.03.2024. Ўқилди: 2643 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Starlizard Integrity Services (SIS) аналитик компанияси букмекерлик конторaлари коэффициeнтларининг ҳаракатини баҳолаш орқали шубҳали ўйинларни аниқлайди.
Киритилди: 19:47, 26.03.2024. Ўқилди: 733 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Боливиянинг «Реал Санта-Крус» клуби ҳужумчиси Гильермо Денис Бельтран жамоанинг жума кунги машғулоти пайтида боши айланаётганини айтиб, ҳушидан кетди.
Киритилди: 23:02, 24.03.2024. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Парагвай футбол федерацияси Москва вилоятидаги Крокус Сити Холл концерт залида содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Киритилди: 12:59, 23.03.2024. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймарнинг отаси унинг оиласи зўрлашда айбланиб 4,5 йилга қамалган Бразилия ва “Барселона” терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвес учун 1 миллион евро миқдоридаги гаров пулини тўламоқчи эмас.
Киритилди: 15:25, 22.03.2024. Ўқилди: 1968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:10, 21.03.2024. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди.
Киритилди: 23:10, 19.03.2024. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Эстудиантес" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги ўйинда кутилмаган вазият юзага келди.
Киритилди: 19:31, 18.03.2024. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.