Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Неймар ижобий қаҳрамонми ёки салбий?

Америка кубоги гуруҳ босқичлари 2-тур баҳси -  колумбияликларга қарши кечган учрашувда Бразилия терма жамоасининиг лидери ҳисобланган Неймарнинг ўйиндан четлатилиши катта шов-шувга сабабчи бўлди. Яъни, баҳс якунланганидан дарак берувчи ҳуштак чалинганидан сўнг Неймар Пабло Армерога қарата тўп тепди  ва  Джейсон  Мурильони каллалади. Шундан сўнг футбол олами иккига - 23 ёшли машҳур спортчини ёқловчилар ва уни қараловчиларга бўлинди. Дунганинг айтишича, ҳамма айб ҳакамда эмиш. Яъни, арбитр ўйинни етарли даражада назорат қила олмаган. Фаустино Асприлья эса Неймар машҳурлик касаллигига йўлиққанлигини таъкидламоқда. «Яхшиси, у кинога тушиш учун Голливудга йўл олгани маъқул», дея заҳарханда қилади Асприлья.  «ССФ» бундай ҳолатни ўзича талқин этди ва қуйида мазкур можаро қаҳрамони билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар эътиборингизга ҳавола қилинади.

НЕЙМАРНИ ЁҚЛАБ

Одатда ёш, иқтидорли футболчиларни Пелега қиёслашади. Неймарни ҳам бир пайтлар унга ўхшатишган. Бироқ энди у даврлар ортда қолди. Чунки, Неймар бугун ўзига хос услубга эга футболчи сифатида шаклланишга улгурди. Унинг ўйинларини томоша қила туриб, бу фикр­ларга қўшилмасдан иложингиз қолмайди. Худди Месси чиққач, Марадона, Роналдудан кейин Эйсебио образлари бироз хиралашганидек, Неймар иқтидори кўзга ташлангач, Пеле ҳақидаги афсонасифат ҳикояларнинг ҳам у қадар қизиғи қолмади, шекилли. Чунки, йўқ нарса ҳақида минг марта эшитгандан кўра, тирик афсонани бир марта кўрган афзал-да. Шундай эмасми?

Агар ўғлингиз жаҳонга машҳур футболчи бўлишини истасангиз, Месси ва Неймар жуфтлигидаги ўйин­ни унга томоша қилдиринг. Албатта рақибни алдаш, тўпни маҳорат билан бошқаришни мураббий ҳам ўргатиши мумкин. Бироқ бу жуфтликда шундай сирлар борки, уни унча-мунча мураббий болага сингдира билмайди. Фақат кўз билан кўриб, уларга ўхшаш учун астойдил интилиш керак. Эҳтимол, бунда ҳам бирор натижага эришиб бўлмас. Ахир бежизга энг зўр ўйинчиларни худо берган иқтидор  соҳиби дея атамайдилар.

Агар сизда Неймарнинг трюклари аслида сариқ чақага қиммат деган шубҳа ўйғонган бўлса, мавсум давомидаги статистикани бир кўздан кечиринг. 39 та тўп  - бу бир йил аввалгидан қарийб икки баробар кўп натижа дегани. Чемпионлар Лигасининг иккала нимчорак, чорак ва финал баҳсларида гол кирита олиш эса ниҳоятда кам учрайдиган ҳодиса. Бразилиялик бу ўйинчи ярим йил давомида ниҳоятда катта ишларни амалга оширди. Айниқса, ўз  устида ишлаш борасида анчайин тер тўкди. Жисмонан чиниқди, ҳакамлар билан камроқ жиғиллашишни ҳам ўрганди. Аммо бир нарсада ўзгаргани йўқ. Яъни, бир рақиб кетидан иккинчисини ҳам алдаб кетишда у ҳамон ўша-ўша!

Неймар майдонда ва майдон ташқарисида ҳам барча ишларни ғазаб билан эмас, балки шунчаки енгил, жилмайибгина бажаради. Унга Гарет Бейл муносиб  рақиб бўла олиши мумкин. Неймар ўзига хослигининг яна бир томони, у профессионал футболни худди кўчадаги ўйинга яқинлаштириб ўйнайди. Яъни, тўпни у оёғидан бу оёғига ўтказиш ёки бошига чиқариб-тушириш сингари ўйин­лар намойиш этиб, футболга жуда ҳам енгил ёндошаётгандек кўринади. Буларнинг бари эса мухлисларни ниҳоятда завқлантиради. Унга қараб туриб, мазза қиласан!

Шунинг учун ҳам бугунги Бразилия футболини Неймарсиз тасаввур этиш қийин. Эҳтимол, бу гапларни кимдир шунчаки муболағага йўяр. Лекин бу асли ҳақиқат. Чунки, унинг эришаётган ютуқ ва натижалари юқоридаги фикрларни исботламоқда. Ноёб истеъдод соҳиби ўзининг ажойиб ўйинлари билан ҳаммани лол қолдирмоқда. Неймар содда ва самимий инсон. Эҳтимол, шунинг учун миллионлар ўйинига бутун вужуди билан сингиб кетгандир. Чунки, футбол ўйинининг ўзи содда ва самимийдир.

 

НЕЙМАРНИ қОРАЛАБ

Бу шоу-бизнес олами ниҳоятда ғалати-да! Унинг ўзига хос қонун-қоидалари мавжуд. қизиғи, бундай қоидалар бошқа соҳаларга мутлақо тўғри келмайди. Ҳеч қандай андозаларга ҳам мос эмас. Одамларни зериктирмаслик учун баъзида шунақанги ҳолатлар рўй бериши керакки, аслида бунақанги вазиятлар ҳеч қайси ахлоқий меъёрларга ҳам мос тушмайди. Шунингдек, шоу-бизнес қаҳрамонларини-да яхши ёки ёмон дея баҳолаш қийин. Баъзан ақлбовар қилмас даражада қилиқлар қилишади, уларга қараб туриб, энсанг қотади. Ахир ҳакамни ҳам шунчалар беҳурмат қилиш мумкинми?! Яна қаранг, ўйин охирига етганида. қизиғи, «қаҳрамонимиз»нинг бу хатти-ҳаракатини ёқловчилар ҳам бор. қораловчилар эса ундан-да кўп. Эҳтимол, шоу-бизнеснинг бир тури ҳисобланган спортнинг қизиқлиги, тошабоплиги шундадир. Ахир «шоу» - бу томоша-ку.

Беихтиёр Неймарнинг тажовузкорлиги ҳам атайин ўйлаб топилган «трюк»­лардан бири эмасмикин, деган шубҳага ҳам борасан киши. Ахир майдонда ажойиб ўйинлари билан одамлар эътиборини тортадиган бу форвард майдондан ташқарида ҳам ғалати қилиқлар қилиб, омма назарини яна футболга қаратса нима қилибди? Осмон узилиб ерга тушармиди? Аксинча, яна ҳамма гап футбол ва унинг қаҳрамонлари ҳақида кетаверади...

   

НЕЙМАР МОЖАРОЛАРИ

2010- йилнинг сентябрида  Неймар «Сантос»нинг бош мураббийи Доривал Жуниорни очиқ-ошкора танқид қилди. Чунки, у Бразилия чемпионати ўйинида Неймарга пенальти тепиш учун рухсат бермаганди.  Бундай ҳолат учун жамоа раҳбарияти форвардни дисквалификация қилиш ҳамда унга жарима белгилашга қарор қилди. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмасдан айни шу раҳбарият мураббийни-ишдан бўшатиб юборди.

2010- йилнинг октябрида Бразилия газеталаридан бирида Неймар клубдошлари билан «Гремио» устидан қозонилган ғалабани нишонлагани ҳақида мақола чоп этилди ва бу анчагина шов-шувга сабаб бўлди. Нима қилибди, ҳамма ҳам ғалабани дўстлари даврасида нишонлайди-ку, дерсиз. Тўғри, сиз ҳақсиз. Бироқ, гап шундаки, ана шу даврада кўчаларни тунда кезувчи   фоҳишалар ҳам бор эди....  

2010- йилнинг охирида Неймар Алан Патрик билан  «Сантос»даги машғулот пайтида муштлашиб кетди ва у клуб президенти хонасига бориб ярим ҳимоячини жамоадан ҳайдаб юборишни талаб қилди.  Патрик ҳақиқатан ҳайдаб юборилди. 

Америки кубоги учун кечган  Аргентина -Бразилия (2:1) ёшлар баҳсида  Неймар: «Умид қиламанки, мен 11 та қўйга қарши  биринчи ва охирги марта ўйнаяпман», деди.

2011- йилнинг августида рефери Сандро Мейра Риччи Неймарни судга берди. Унинг айтишича, Неймарнинг твиттерида  «Сантос» дарвозасига пенальти белгилаган арбитр ўғри сифатида баҳоланган эмиш.  Аммо ўйинчи буни тан олмади. Иқтидор соҳибининг билдиришича, унинг твиттерига кимдир ноқонуний тарзда кириб олиб, юқоридаги ёзувни қолдирган эмиш.

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га ўтиши билан боғлиқ жараён юзасидан ҳали-ҳануз суриштирув ишлари кетяпти. Испания клубининг билдиришича, у ўйинчи учун 95 эмас, балки 57 миллион евро сарфлаган экан.  Яқинда эса Бразилия инвестиция фонди футболчининг ўзини, унинг отасини ҳамда бу можарога алоқадор клубларни коррупция ва фирибгарликда айблади. 

Неймар карьерасида 6 та ўйиндан четлатиш ҳолати мавжуд. Уларнинг тўрттаси «қизил картока» орқали рўй берган.

Дарвоқе, Жанубий Америка футбол конфедерацияси  Колумбия жамоаси билан бўлган баҳсда ўзини спортчиларга хос тутмагани учун Неймарни 4 та ўйинда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Яъни, у мазкур ўйинда ҳакамлик қилган Энрике Оссес Сенковични «Сен мен туфайли шон-шуҳратга эришмоқчи бўлдингми... (ёзиб бўлмайдиган сўз)?!» дея ҳақоратлагани учун Америка кубоги баҳсларидан четлатилди. Аммо Бразилия футбол федерацияси апелляция учун даъво аризаси киритди.

М. МИРЗОКИРОВ тайёрлади, "ИнтерСПОРТ" газетаси

Киритилди: 13.07.2015 21:27. Ўқилди: 4643 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.