Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши
1899 йилда Жоан Гампермон ташаббуси билан швейцариялик, британиялик, испаниялик ва каталониялик футболчилардан ташкил этилган. Жамоа Каталония шарафи ҳисобланади. «Капм Ноу»да ҳам «Masunqueclub» (бир клубдан ҳам кўп) деган ёзув бор. «Барселона» Каталония рамзига айланган. «Барселона» Испания премьеросидан тушиб кетмаган уч жамоадан бири ҳисобланади. «Атлетик» ва «Реал» билан бирга.

Ривожланиш даври
«Барселона» узоқ вақт давомида ҳомийлик логотипини формасида қайд этишни хоҳламади, лекин 2005 йилга келиб жамоа либосларида илк рекламалар пайдо бўлди. Ўшанда ТV3 (Каталония телевиденияси) рамзи клуб кийимларидан жой олди. 2006 йилда жамоа ЮНИСЕФ билан шартнома имзолади ва жамоа либосларига UNICEF ёзув туширилди. Кейинчалик жамоанинг титул ҳомийлари Qatar Foundationҳамда Qatar Airways бўлишди. 2009 йилга келиб жамоа ақл бовар қилмас натижани қайд этди. «Барселона» ўзи қатнашган барча мусобақада ғалаба қозонди. Испания чемпионати, Испания кубоги, Испания суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Барселона»га тенг келадигани топилмади.

1908-1926 йиллар. Гампер даври
1908 йилда жамоа ташкилотчиси ва ҳужумчиси Жоан Гампер президентликни қабул қилиб олди. Бу вақтда келиб жамоа қийин аҳволга тушиб қолган эди. Каталония кубогидаги ғалабадан кейин уч йил давомида ҳеч нима ютмаган жамоа иқтисодий жиҳатдан ҳам қийналиб қолди. Гампер жамоани анча жонлантирди. У президентликка беш марта такрор сайланди. Унинг қўл остидаги жамоа ўз шахсий стадионига эга бўлди. 1909 йилнинг 14 мартида «Барселона» «Каррер Индустриа» номли 8 минг мухлисли стадионга кўчиб ўтди. Гампер клуб аъзоларини кўпайтиришга ҳам эътибор қаратди. У жамоа аъзолари сонини 10 минг нафаргача оширди. 1922 йилда жамоа яна янги стадион қурди. «Камп де Лес Кортс» номли арена 22 минг кишили эди, кейинчалик уни 60 мингача катталаштиришди.

«Барселона» футбол клуби ўлиши мумкин эмас. Агар ҳозир кимдир бу жамоа билан шуғулланмаса, бу билан ўзим шуғулланаман. Умид қиламанки, мени қўллашади. Бугундан бошлаб, мени клубда кетишга мажбур қилган алдовлар ва ёлғонларни утутмоқчиман. Бир кун келиб барчамиз бирлашишимиз учун ҳаракат