Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ё шоҳсупа, ёки инқироз. «Барселона» нега айнан Валвердени танлади?

Каталония суперклубида Луис Энрике даври якунланди. Уч мавсум давомида 13 имкониятдан 9та совринни қўлга киритган мураббий ўз лавозимини тарк этди. У хайрлашиш вақти келганини сезди ва бўшатмасларидан аввал ўз қарорини эълон қилди. Ҳеч ким унинг бу қарорига жиддий қаршилик қилмади, худди буни ҳамма ич-ичидан истагандек. Бу лавозимнинг юки шунчалик оғирки, қўлга киритилган шунча соврин ҳам Лучонинг клубда қолишига кафолат бўлолмади.

“Барселона”да нафақат совринлар қўлга киритилиши, балки бутун мавсум давомида жамоа идеал даражадаги ҳужумкор футбол намойиш этиши керак. Идеал ҳужумкор футбол+совринлар талаб қилинади бу клубдан. Шу шартни бажара олмаган мураббий, аввалги натижаларидан қатъи назар, эртами кеч клубни тарк этиши аниқ. Шунинг учун бўлса керак, “Барселона”да камдан-кам мураббий 3 мавсумдан ортиқ ишлай олади. Шу уч мавсумда мураббий ўзининг бор энергиясини сарфлаб бўлади.

Луис Энрике кетди, унинг “Барса”даги даври тугади. Суперклубдаги супер юлдузларни бошқариш навбати кимга келди? Энрике Испания Кубоги финалидан сўнг клуб мухлисларига қарата қуйидаги фикрларини айтиб ўтди: “Ўринбосарим мендан кўра тажрибалироқ. Шундай экан, маслаҳатим: Роҳатланинг!”

Бугун клуб янги мураббий билан шартномани имзолади. Эрнесто Валверде – “Барселона”ни навбатдаги ютуқлар сари етаклашни бошлайди.

Нега айнан Валверде?

Энрике мавсум якунида кетишини эълон қилгач, номзодлар санала бошланди – уларнинг аксарияти клуб анъаларидан хабардор мутахассислар. Унсуэ, Куман, Валверде, Сакристан ва Барса услубига яқин ўйин кўрсатадиган Сампаоли ва бошқалар. Раҳбарият бу номзодлар орасида Валвердеда тўхтади. Балки бошданоқ ундан ўзга номзодлар кўриб чиқилмагандир ҳам. Сабаби Гвардиола клубни тарк этган пайтдан бошлаб, ҳар сафар мураббий қидирилганда Валверде ҳам асосий номзод сифатида саналиб келинади. Ҳатто клубнинг ўша пайтдаги спорт директори Андони Субисаррета мутахассис билан музокара қилишга улгурганди ҳам. Субисаррета ва Валверде бир-бирларини жуда яхши танишади, иккиси ҳам Кройфф даврида “Барса”да тўп суришган, кейинчалик “Атлетик”да бирга ишлашган. Аммо клуб раҳбарияти Тито Вилановага ишонч билдирди.

Бу мутахассис оғир хасталикка учрагани маълум бўлгач, яна Валверде номзоди биринчи планга чиқди. Аммо клуб раҳбарияти Пеп Гвардиоладан қолган меросдан дарҳол четга чиқишга чўчиди шекилли, ўйин услубига яқинроқ мутахассис – Тата Мартино варианти танланди. Ўша мавсумда “Барса”нинг ишлари анча орқага кетди, янги мураббий қидирила бошланди. Ва яна Валверде номзодлар рўйхатини бошқарди. Бу вақтда Валверде "Атлетик" билан анча муддатдан сўнг Чемпионлар Лигасига йўлланма олганди. Жамоани шу йўлда ташлаб кетиши осонмасди. Хуллас, бу сафар ҳам басклар мураббийи билан келишувга эришиш ортга сурилди. Луис Энрике бош мураббийликка тасдиқланди.

Мана, деярли тўрт уринишдан сўнг, ниҳоят Валверде вариантига тўхталишга қарор қилишди. Шунинг учун бугун бу мутахассис танланганидан кўпам ажабланмаслик керак. У йиллар давомида ҳозирги раҳбарият рўйхатидан тушмай келган. Демак, етарлича ўрганилган, таҳлил қилинган. Каталония клубининг ҳозирги спорт директори Роберт Фернандес ҳам Валверде билан ўша Кройфф мураббийлиги давридан бери таниш.

У қандай мураббий?

 Эрнесто Валверде тажрибали мутахассис саналса-да, топ-клубларда ишламаган. Мураббийлик тажрибаси “Атлетик”да бошланиб, сўнг “Эспаньол”, кейинчалик Грециянинг “Олимпиакос” клубида яхши натижалар қайд этган. “Вильярреал” ва “Валенсия”даги фаолияти у қадар муваффақиятли чиқмаган. Яна “Атлетик”ка қайтиб, сўнгги тўрт мавсум давомида бу клубни бошқариб келди, Испания Суперкубогини қўлга киритди.

Тактик жиҳатдан кучли мутахассис саналади. Бир клубда узоқ муддат ишлаб келгани футболчилар билан илиқ муносабат ўрната олишидан дарак беради. Таркибга ёш футболчиларни қўрқмасдан жалб этиши ва уларга имкон бериши “Барса” раҳбариятини биринчи ўринда қониқтирган жиҳат бўлса, ажабмас.

Аммо...

Валверде гарчи Кройфф мактаби вакилларидан бўлса-да, унинг ўйин услуби “тики-така”дан бирмунча фарқ қилади. Албатта, умумий концепцияда ўхшашлик бор – юқори прессинг ва ҳужумкорлик, аммо бошқа жиҳатларда тафовутлар бор. Жумладан, у ўйинда тўпни тўлиқ назоратга қилишга интилмайди, қисқа паслар сони кам ва бунда аниқлик ҳам юқори эмас. Бунинг ўрнига узун паслар, қанотлар ва иккинчи қаватдаги ўйинга кўпроқ урғу берилади.

Тактик услубларда ҳам фарқ бор: Валверде “Атлетик”да деярли ҳар доим 4-2-3-1 услубини қўллаб келган. Каталонияликлар эса бундай тактик схемада деярли ўйнаб кўришмаган. Албатта, жамоаларнинг характеридан келиб чиқиб, Валверде ўз тактик ишланмаларини ўзгартириши мумкин. Ҳарқалай, билбаоликлар билан каталонияликларнинг таркиби, ижрочиларнинг хусусияти умуман бошқа-бошқа.

Яна бир жиҳат – Луис Энрике сўнгги уч йил давомида жамоа ўйин услубини сезиларли даражада ўзгартирди. Энди каталонияликларнинг услуби тўлиқ “тики-така”га асосланмайди. Тўп назоратидан ташқари, тезкор қарши ҳужумлар, тактик схемадаги ранг-барангликларга жамоа анча кўникди. Балки айнан шунинг учун ҳам тактик мутахассис – Валверде шу вақтгача захирада сақлаб келингандир. Унга имкон беришнинг айни вақтидир ҳозир.

Қолаверса, унинг топ-клубларда ҳали ишламагани, бор салоҳиятини намойиш қилиб улгурмаганиям муҳим. Юқорида эслатиб ўтдик, мураббийлар учун “Барселона”даги бир йиллик умр – одатий 2-3 йиллик умрга тенг. Янги мураббий ўзининг ишлатилмаган захираларининг борини ва барини “тўкиб-сочади” бу ерда.

Ё шоҳсупа, ёки инқироз

Айнан Гвардиоланинг кетиши арафасида “Барселона”нинг ҳозирги раҳбарияти шакллана бошлаганди. Клуб сиёсатини энди тўлиқ улар бошқаришяпти, барча ўзгаришларга улар дахлдор. Ўз-ўзидан қўлга киритилган натижалар ҳам, хато қарорлар ҳам уларнинг зиммасида. Шу жиҳатдан бироз ўзгача фалсафага эга Валверденинг тайинланиши ҳозирги раҳбарият тақдирини (шундоқ ҳам анча қимирлаб қолганди ўрниларини) узил-кесил ҳал қилиб беради. Уларнинг бу қарори ё жамоанинг қайта шаклланишига кўмаклашиб, янада кўп ютуқлар ва шон-шуҳрат келтиради, ёки кўзланган режа амалга ошмай қолса, Хосеп Бартомеу лойиҳасига якуний нуқта қўяди. Клуб бошқарувчиларини қандайдир “олтин ўрталиқ” қутқариб қола олмайди бу сафар – ё шоҳсупа, ёки инқироз. Менга шундай туюляпти, негадир.

Лутфулло Турсунов

Киритилди: 30.05.2017 11:59. Ўқилди: 14037 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.