05:25LIVE Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция. 07:30 "Всё о главном". Александр Будаков. 08:00 Новости футбола. 08:05 Марадона. Лучший в истории. 09:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Хайденхайм 1846". 11:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Фрайбург". 13:15 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Вердер Бремен". 15:20 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Гоияниенсе" - "Палмейрас". 17:25LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кайзерслаутерн" - "Айнтрахт Брауншвейг". Прямая трансляция. 19:25LIVE Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Майнц 05". Прямая трансляция. 21:25LIVE Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Санкт-Паули". Прямая трансляция. 23:25 "Всё о главном". Брайан Идову. 23:55LIVE Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ред Булл Брагантино". Прямая трансляция. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Майнц 05". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Гёзтепе".
05:20 Бильярд. Свободная пирамида. Командный чемпионат мира в России. День 5. Мужчины. 1/2 финала. 07:30 "Кто кого?". 08:00 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. Финалы. 10:00 "География спорта". Калуга. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Масс-старт. Прямая трансляция. 11:50 "Небесная грация". 12:05 Паркур. Чемпионат мира в Японии. 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Масс-старт. Прямая трансляция. 15:05 "Непобедимый". 15:30 Д/ф "Конор Макгрегор - ирландец". 16:25 Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивелине, Франция. 20:30 "Кто кого?". 21:00 Бильярд. Свободная пирамида. Командный чемпионат мира в России. День 6. Женщины. Финал. 23:10 Бокс. Женщины. Чемпионат России в Серпухове. Финалы. 01:15 "Олимпийские надежды 2024". Специальный репортаж. 01:30 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 03:10 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Масс-старт. 04:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Масс-старт. 04:50 "Непобедимый".
05:00 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Гонка преследования. 05:55 Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Гонка преследования. 06:55 Д/ф "Якушин. Первый среди первых". 08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Макао, Китай. Пётр Ян против Дейвесона Фигередо. 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 10:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Женщины. Масс-старт. Прямая трансляция. 11:50 Биатлон с Дмитрием Губерниевым. 12:25 "Век нашего спорта". 13:30LIVE Биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 2 в Ханты-Мансийске. Мужчины. Масс-старт. Прямая трансляция. 15:05 Новости. 15:10 Все на Матч! Прямой эфир. 15:45LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 16-й тур. "Крылья Советов" (Самара) - "Ахмат" (Грозный). Прямая трансляция. 18:00LIVE Баскетбол. Fonbet Кубок Дружбы в Москве. Россия - Ливия. Прямая трансляция. 19:55LIVE Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Прямая трансляция. 21:25 Все на Матч! Прямой эфир. 21:55LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Наполи" - "Рома". Прямая трансляция. 00:00 После футбола с Георгием Черданцевым. 00:55LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Атлетик" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция. 03:00 Все на Матч! Прямой эфир. 03:45 Плавание. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. 04:55 Новости.
05:30 Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. 07:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. 09:00 Велотрек. Лига чемпионов. Этап 1 в Сен-Кантен-ан-Ивлине, Франция. 11:00 Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. 12:00 Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. Финал. 13:00 Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Финал. 14:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция. 16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 1. 17:15LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция. 18:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. Квалификация 2. Прямая трансляция. 19:40LIVE Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2. Прямая трансляция. 21:45 Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Женщины. Финал. 22:45 Кёрлинг. Чемпионат Европы в Лохье, Финляндия. Мужчины. Финал. 23:45LIVE Снукер. Чемпионат Великобритании в Йорке. Раунд 1. Прямая трансляция. 03:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. 04:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Гургле, Австрия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. 04:45 Прыжки на лыжах с трамплина. Кубок мира. Этап 1 в Лиллехаммере, Норвегия. HS 140. День 2.
Бироз шошилибман. Бир оғиз сўрасам бўларкан. Ёки ПФЛ (федерация)дагилар кеч қолишди. Йўқ, айбни ўзимиздан қидирамиз. Айб ўзимда.
Душанба куни, кечки вақт, ЎФФ расмий твиттерида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув 11 март куни ўтказилиши ҳақида эълон қилинди. Бундан бир кун аввал, ўзимча ақлли бўлиб, ПФЛ Суперкубокни ташкил қилиш ишига жиддий қарамаётгани ҳақида ёзгандим. У ёзганим, ЎФФ твиттерининг эълони чиққан вақтда "Стадион" газетасида босилиб бўлганди. Ўша ёзма ишни интернетда ҳам ўқишингиз мумкин.
2009 йилнинг августида ҳам бир ёзгандим, Ўзбекистондаги Суперкубок ҳақида. "Чемпион" газетасида босилган.
Қизиқ бўлганди: икки кунмикин, Миллий кутубхонанинг газеталар архиви ичида юрганман, 1999 йилда чиққан спорт ва спортмас газеталарнинг икки-уч ойлик "подшивкалари"ни эринмай кўриб чиққандим.
Бу ёзма иш, менимча, айтилмоқчи бўлган гап учун ҳаддан ташқари катта. Яна — зерикарли бўлиши ҳам мумкин. Бевосита Ўзбекистон Суперкубогига ажратилган қисмидан бошлаб ўқисангиз, унча-мунча вақт тежаб қолишингиз мумкин.
Эътиборингиз учун раҳмат.
***
Июлнинг охирлари эди. Радио эшитиб ўтиргандим. "Наврўз" радиосида дўстим Диёр Имомхўжаев "Футбол чорраҳаларида" деган дастурни олиб боради ҳар якшанба. Европадаги бўлиб ўтаётган миллий суперкубоклар ҳақида гапириб қолди. "Францияда "Фалон" жамоа, Германияда "Пистон" жамоа мамлакат суперкубогини ютди… Бизда ҳам бир даврлар суперкубок мусобақаси бўларди, лекин "Пахтакор" гегемонияси билан у ҳам ўтказилмай қолган", деб қолди. Айнан шунақа демади-ю, шунақароқ гап бўлди лекин. Эшитдингизми, йўғе, ўқидингизми, Ўзбекистонда ҳам қачонлардир суперкубок бўлган. Битта клубнинг гегемонияси билан битта мусобақа ростдан йўқ бўлиб кетганми?
ЕВРОПАДА СУПЕРКУБОКЛАР Аввал бир Франция билан Германия тарафларга ўтиб келайлик.
Франция Суперкубоги учун бу йилги баҳс, "Лион"нинг кўп йиллик гегемониясига барҳам берган "Бордо" ҳамда Франция 2-дивизионида атиги 13-ўринни эгаллаб, ва лекин кубок мусобақаларида ғолиб бўлишни эплай олган, камтаргина "Генгам" ўртасида бўлиб ўтди. Ғолиб кутилмаган жамоа бўлмади — "Бордо" 2:0 ҳисобида ютди. Қизиғи, учрашув Францияда эмас, иккинчи давлат тили французча бўлган Канадада ўтказилди. "Бу мусобақанинг экспорти француз футбол лигасини хорижда оммалаштиришга қаратилган сиёсатимизнинг бир қисми ҳисобланади. Бундай сафар учрашувларини энди биз ҳар йили, дунёнинг турли бурчакларида давом эттирамиз. Бу йилги суперкубок баҳси бу борадаги биринчи қадам, аммо охиргиси эмас", — дея биз учун қизиқарли кўринган жиҳатига изоҳ берди Франция Футбол Лигаси раҳбари Фредерик Тирье. Эътибор берган бўлсангиз, француз футболини ҳорижда оммалаштиришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш учун хизмат қилмоқда мамлакат суперкубоги. Ажойиб!
Германия Суперкубогида чемпион "Вольфсбург" ва кубок соҳиби "Вердер" учрашди. Бу йил учрашув "Вольфсбург" ҳомийси "Волксваген" компанияси томонидан ташкиллаштирилди ва ўйин "бўрилар"нинг "уйи"да бўлди. Шунга қарамасдан, 1997 йилдан бери норасмий тарзда ўтказиб келинадиган суперкубокни охирги марта "Вердер" ютди. Айнан ушбу учрашув бўлиб ўтгач, Германия Футбол Лигаси президенти Рейнхард Раубалл қуйидагича чиқиш қилди: "Германия чемпиони ва кубоги эгаси ўртасидаги баҳс мухлислар орасида катта обрў ва эътиборга эга. Биз Европанинг бошқа мамлакатларида муваффақият билан ўтказиб келинаётган ушбу мусобақани ўзимизда яна қайта тиклашга қарор қилдик. Келаси мавсум тақвимидан Суперкубок учрашуви расман жой олади". Мана шунақа, юқорида айтиб ўтганимдек, Германия Суперкубоги 1997 йилдан бери норасмий мусобақа ҳисобланарди. Ҳатто, "Вольфсбург" ва "Вердер" ўртасидаги охирги учрашув арафасида ушбу икки клуб расмий сайтига кириб қолсангиз, Суперкубок ҳақидаги хабарда "янги мавсум арафасидаги энг муҳим назорат учрашуви", деган сўзларни ўқирдингиз. Фойда бор эканки, Лига раҳбарларини уни тиклашга қарор бериб, ўз қанотларига олишди.
Ўзбекистонга қайтмаймиз. Европани яна озгина айланайлик.
Испания Суперкубоги учрашуви бўлди юқоридаги иккитасидан кейин. Италия кубок финали икки учрашувдан иборат бўларди бир вақтлар. Испанияда эса Суперкубок шунақа — уйда ва меҳмонда ўйналади. Бу йил ким ютганидан ҳам хабардорсиз балки — сўнгги мавсумда ҳам Ла Лигани, ҳам Копа дел Рейни ютган "Барса" Суперкопани ҳам ўзиники қилди. Сизда савол туғилган бўлиши мумкин: кубокни ҳам, чемпионатни ҳам бир жамоа ютган бўлса, яна нима кераги бор суперкубок учрашувини? Бунгаям тўхталамиз ҳали.
Испаниядан кейин Хитой пойтахти Пекинда, 2008 йилги Олимпиада учун махсус қурилган "Қуш уяси" стадионида Италия чемпиони "Интернационале" Италия Кубоги соҳиби "Лацио" билан ҳисоб-китоб қилди. Итальянларнинг ўзига хослиги — суперкубокни тез-тез мамлакат ташқарисида ўтказиб туришади. Пекингача ўз вақтида АҚШ пойтахти Вашингтон, энг катта шаҳри Нью-Йорк, Ливия маркази Триполи Италия суперкубок учрашуви учун мезбонлик қилган. Мақсад французларникидек бўлса керак. Ҳа-я, бу йил "Лацио" ютди.
Англия! Ўйин қандай ўтгани, стадиондаги атмосфера ҳақида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларидан сўраш керак. Умуман олганда, тасаввур қилиш унчалик ҳам қийин эмас: байрамнинг ўзгинаси! "Челси" билан "Манчестер Юнайтед" ўйнаганиданам кўра, менга унинг ўтказилишидан кўзланган мақсад маъқул тушди. Charity Shield (Ҳайрия кубоги) деб номланган мусобақа 2002 йилда ўз номини Community Shield (Жамоат кубоги) деб ўзгартирган. Биринчи номидан ҳам тушунарли-ки, учрашувни ўтказилишидан тушган маблағ мамлакат футбол уюшмаси томонидан ҳайрия мақсадида ишлатилади. Фойда фақат чипта ва учрашув учун чиқарилган дастурлар (програмкалар) сотувидан тушади, ҳайриядан ташқари, унинг бир қисми Англия Кубогининг илк босқичларидан курашга киришадиган қуйи лига жамоаларига ажратилади. Кучли бешлик мамлакатлари орасида футбол учрашувлари учун энг қиммат чипталар Англияда эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, 80000дан ортиқ томошабинга мўлжалланган "Уэмбли"даги учрашувдан озмунча маблағ тушмайди.
ОСИЁДА СУПЕРКУБОКЛАР Ўзбекистонга ҳали бор, улгурамиз боришга. Осиёга ҳам бир қарайлик. Бизни қитъада, ўзингизга маълум, тартиб дегани сал тартибсизроқ нарса. Японларда тартиб кучли ва шунинг учун ҳам Суперкубок баҳси жиддий мусобақа. Мавсум бошланишидан аввал Жей-Лига чемпиони ва Император кубоги соҳиби ўртасида ўтказилади. Осиё Италияси деб таърифланадиган Жанубий Кореяда икки йилдан бери бунақа мусобақа ўтказилмаяпти. Негалигини билолмадик...
МДҲДА СУПЕРКУБОКЛАР Суперкубок деган тушунча ён қўшниларимизда ҳам бор. Мисол учун, 2005 йилдан бери Туркманистондаги футбол мавсуми айнан Суперкубок баҳси билан очилади. Ўткан йили баҳорда Қозоғистонда 1994 йилдан бери биринчи марта Суперкубокни ташкиллаштиришди. Ўйин яхши бўлди-ку, аммо ундан кейин чиққан тўполонлар (учрашувда ғалаба қозонган "Актобе" дарвозасини қўриқлаган Жасулан Деҳқанов деган қозоқ, текшириб кўришса, Жасур Нарзиқулов деган ўзбек бўлиб чиқди) билан обрўси бир пул бўлди. 2009 йил январь ойида ҚФФнинг навбатдаги йиғилишида ҳеч бир қийинчиликсиз қарор қабул қилишди: "2008 йилги мавсум якунларига кўра чемпионатда ҳам, кубокда ҳам бир жамоа ғалаба қозонгани муносабати билан 2009 йилда Суперкубок баҳси ўтказилмайди". Бир қозоқ журналисти Тошкентга келиб, Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ишларни кўриб, ҳайрон қолиб, маддоҳона мақола ёзибди ўз юртида. УЕФАда туриб, қозоқлар бизни аҳволимизга ҳавас билан қарашаётган бўлишса, ҳали анча боракан уларга Суперкубок деган нарсани тушунишларигача...
МДҲ мамлакатлари орасида энг қадимий суперкубок Литваники экан — биринчи марта 1995 йилда ташкиллаштирилган, янги асрнинг дастлабки йилларида ҳам ўтказилган кети узилмасдан. Шу охирги икки-уч йилда ўтказмай қўйишган. Руслар 2003 йилдан бери ўтказишади шунақа мусобақани, украинлар бўлса 2004 йилдан анъанага айлантиришган. Украинада бу мусобақани баобрў деб бўлмайди-ку ("Динамо"-ю, "Шахтёр"лар нуқул иккинчи таркибини юборгиси келади Одессада бўладиган ўйинга), Россияда ҳудди Англиядагидек байрам руҳи остида ўтказишга ҳаракат қилишади. Ҳар ҳолда, сўнгги 2-3 йилда асосан кучли жамоалар тўқнаш келаётгани учун Премьер-лига стартидан бир ҳафта олдин ишқибозлар жуда муросасиз баҳс гувоҳи бўлиб келишмоқда.
ЕВРОПА СУПЕРКУБОГИ Яна Европа ҳавосидан нафас оламиз, футболимиз учун фойдали мен Сизга айтсам. Жума куни "Барселона" билан "Шахтер" ўртасидаги Европа Суперкубогини кўрдингизми? Шу мусобақа бир журналистнинг зерикиб қолганида вужудга келган, десам ишонасизми? Ишонманг! Голландиянинг "Де Телеграаф" нашри мухбири Антон Виткамп1972 йилда зерикканидан эмас, "Аякс" ва Йохан Кройф иштирокидаги тотал футболни яна бир учрашув кўпроқ кўриш истагида билиб-билмай бугун Европа Суперкубоги деб аталадиган мусобақага асос солиб қўйган. "Аякс" ва "Фейеноорд" Европада ҳукмронлик ўрнатган, тотал футболдан ҳамма ҳайратда қолиб, завқ олаётган бир давр бўлган ўшанда. Журналист Чемпионлар Кубоги ва УЕФА кубоги ғолиби ўртасида Европанинг энг кучли клубини аниқлаш учун учрашув ўтказиш таклифини Амстердам клуби президентига таклиф қилган, президентга бу маъқул келган, кейин бу таклифни УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Артемио Франкига етказишган. Аммо у рухсат бермаган дастлаб... Шундай бўлса-да, "Аякс" Чемпионлар Кубоги, Шотландиянинг "Рейжерс"и УЕФА Кубоги ғолиб сифатида "Де Телеграаф" газетаси ҳомийлиги остида Европанинг энг кучли клубини аниқлашган ўша йили. Албатта, "Аякс" ютган. Кейинги йилдан УЕФА ушбу мусобақани-да ўз байроғи остига олган. Ҳозирги формати эса фақат 1998 йилга келиб тасдиқланган. Шунақа, Виткамп деган журналистнинг шарофати билан евромавсум Суперкубок учрашуви билан очиладиган бўлган.
ЎЗБЕКИСТОН СУПЕРКУБОГИ Зерикиб қолмадингизми? Етиб келдик Ўзбекистонга ҳам. Бошланишига битта эртак айтиб берайми? Эртак ҳам деб бўлмайди, лекин ўхшайди-да. Ёвуз қандолатчилар ҳақида эмас, оддий қандолатчилар ҳақида.
Хуллас, қайсидир бир замонда, қайсидир бир томонда "Федераса" деган конфет чиқарадиган фабрика бўлган экан. Ўша томондаги битта-ю битта конфет чиқарадиган фабрика эканда у. Ўзингиздан қолар гап йўқ, конфетни бутун дунёда ҳамма яхши кўради. Хуллас, ўша битта-ю битта фабрика икки турда, икки хил номда маҳсулот чиқараркан холос. Бирининг номи "Чемпионат" экан. Оғзингизга солсангиз, бошида шунақа ширин бўларкан, воҳ-воҳ, қўлларингдан аканг, деб энди мазза қилмоқчи бўлиб турсангиз, кесакми, Худо билади, бир еб бўлмайдиган нарсага айланиб қоларкан-у, туфлаб ташларкансиз. Иккинчи конфетни номи "Кубок" экан. Энди униси "Чемпионат" деганини тескариси эканда. Шу оғзингизга солганингизни биласиз, вай, влақ, двораркансиз. Энди, "Боре, пад-дарингаг қусур!", деб туфлаб юбормоқчи бўлиб турганингизда бирдан хуштаъм маза келиб қолармишу, "Вой, вой-войей, мунча ширин!", деб турганизда бирдан тугаб қоларкан.
Хуллас, бир куни шу "Федераса"дагилар истеъмолчиларни танқидларидан чарчаб, бошидан охиригача ширин, такрорланмас мазага эга бўлган конфет яратмоқчи бўлишибди. Яратишибди ҳам. "Суперкубок" қўйишибди номини. Тайёр бўлган, энди кенг миқёсда ишлаб чиқарамиз деб туришганида, конфет солинган банкани қўлидан тушириб юборибди-да битта ғалати одам. Худо уриб, тажрибаям тоғни тепасида, кучли шамол бўлаётган вақтда ўтказилганакан, шу билан конфетни ўзи тоғдан пастга, таркиби эса шамолда Рус деган тарафларга учиб кетибди...
Ҳа, Қундуз амаки бўлганида қизиқарлироқ қилиб айтиб берарди. Биз энди қўлдан келганича ҳаракат қилдик....
Бошида айтгандик, Ўзбекистонда Суперкубок бўлган. Ҳа, шунақа. 1999 йилда, мавсумнинг қоқ ўртасида, Мустақиллик байрами арафасида, 29 август куни "Президенти Кубоги" номи билан ўтказилган. Европада, Осиёда ҳам, ҳатто ўша Қозоғистон ёки Туркманистонда ҳам мавсум бошида ўтказилади дедик. Аммо бизда мавсумни ўртасида ўтказилган. 1998 йилги чемпион "Пахтакор" билан 1998 йилги кубок соҳиби "Навбаҳор" Фарғонада учрашишган. Қаранг, Тошкентда эмас, ана боринг, Наманганда ҳам эмас, Фарғонада. Нега?
ЎФФ мавсум тақвимини тузиб бўлган бир вақтда, Фарғона вилояти Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлими Ўзбекистон Суперкубоги учрашувини ўтказиш таклифи билан чиқиб қолган. Вилоят Камолоти ҳамма ҳаражатларни ўз бўйнига олишга ваъда бергани учун федерация сўзсиз қабул қилган. Шартта, ҳеч қандай оғринишларсиз тақвимга ўзгартиришлар киритилган, тур ўйинлари сурилган.
Ўйинга 6000 томошабин тушган (ўша вақтда газеталарда шундай ёзилган). Кўриниб турибди-ки, "Нефтчи"нинг икки асосий рақиби ўртасидаги ўйин фарғоналикларни кўп ҳам қизиқтирмаган. Фан-клуб деган нарсалар пайдо бўлганига 2013 йилда беш йил тўлади... Ўйинда "Навбаҳор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша вақтда "навбаҳорчи" ҳисобланган Леонид Кошелев иккита гол уриш билан бирга, Тоҳир Мадраҳимов ва Сайдулло Турсуновларни голли паслар билан таъминлаган. "Пахтакор"дан эса Андрей Акопянц иккита гол билан жавоб берган. Учрашув якунига кўра Леонид Кошелев ва Андрей Акопянц баҳснинг энг яхши ўйинчилари деб топилган... Аслида Леонид Кошелевга "Нексия" берилиши керак бўлган. Йил бошида федерацияга берилган таклифда ана шу "Нексия" борлиги учун ҳам футбол раҳбарлари учрашувни ўтказишга рози бўлишгани ҳақида, ўша ўйиндан икки ҳафта ўтиб "Футбол Экспресс" газетасида чиққан Улуғбек Мирзаевнинг махсус мақоласида ўқиб билиш мумкин. Бундан ҳам кулгулиси, наманганликлар ютган суперкубокларини автобусларига ҳам олиб чиқа олишмаган. Биллурдан ясалган кубок эхтиётсизлик туфайли стадионни ўзида, "Навбаҳор" клуби раиси Ҳабибулло Акрамовнинг қўлидан тушиб кетиб... чил-чил бўлган. Ҳақиқий мана шунақа бўлади!
Мен бу учрашувни кўрмаганман. Ўша вақтда чиққан футбол нашрларининг архивини титкилиб, билдим бу ҳақда. Кейинги йил ўтказилмаган. Бунисини энди газеталардан топа олмадим. Ўша вақтда футболимизни жиддий кузатган бир одамдан сўрасам, "Пахтакор" юта олмагани учун кейинги йилдан ўтказмай қўйишган деган жавобни олдим. Бошқа бир одам, ҳақиқатга яқинроқ таҳминни айтди. 1999 йил, нима учундир Ўзбекистон кубоги мусобақаси куз-баҳор тизимига ўтказилган (куз-баҳор дейиш ҳам тўғри бўлмайди аслида). Кубок мусобақалари 1999 йил баҳорида бошланиб, 2000 йилнинг баҳорида тугаган. 1999 йилда кубок соҳиби аниқланмаган (2003 йилдан ҳозирги форматга қайтилган). Шунинг учун ҳам 2000 йил 1999 йилги етакчилар ўртасида Суперкубок ўтказилмаган, деб ўйласа бўлади. 2000 йилда "Дўстлик" "олтин дубл"га эришган. Шунинг 2001 йилда ҳам қизиқиб ўтиришмаган бунақа баҳсга. Бу ёғига "Пахтакор"ни гегемонияси ва ҳаммаси тушунарли...
Юқорида "олтин дубл" масаласига қайтамиз, дегандим. Англияда шунақа вазият бўлиб қолса, чемпион билан лигада иккинчи бўлган жамоа Суперкубок учун ўйнайди. Россияда ҳам шундай. Испания, Голландия, Туркия кабиларда бўлса чемпион билан кубок финалчиси ўйнайди. Бу айтарли муаммо эмас. Қозоқлар УЕФАда бўлишгани билан футбол хўжалиги айтарли ривожланмаган, мамлакат футболига бўлган қизиқиш ҳам катта эмас. Номи улуғ бўлгани билан федерация учун турган битгани ҳаражат бўлиб кўринган шекилли.
Бизда-чи? Тўғри, ундаги ғолиблик учун на қитъа кубокларида қатнашиш, ёки бўлмасам катта пул мукофоти ваъда қилинмайди (фикримга қарши — Туркияда олти хонали сонлардан иборат "кўкимтир" соврин жамғармаси қўйилган). "Бу ўйинда биз ҳеч қачон ғалаба қозониш учун ҳаракат қилмаймиз ёки ўлиб қолмаймиз; биз ундан жамоанинг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш учун фойдаланамиз холос", деган Алекс Фергюсон ҳам ўзича ҳақ. Лекин барибир ғалаба қозонганда, ҳеч ким ушбу кубокни боши узра баланд кўтаришдан воз кечмайди. Клуб совринлари музейидаги экскурсия вақтида: "У ерда мамлакат суперкубоги турибди, кўришга арзимайдиган матоҳ", деб таърифламайди ҳеч қачон.
Агар ёдингизда бўлса, 2009 йилги мавсум аввалида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" "Пахтакор" стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бу уларнинг мавсум олдидан ўтказган сўнгги ҳал қилувчи назорат баҳси бўлди. Ўша ўйинда суратга олинган Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаровларнинг бир-бирига табассум билан қўл беришаётгани анча вақтгача газеталаримиз саҳифасини безади.
Мени таклифим шундан иборатки, ЎФФ ва ПФЛ келаётган мавсум учун регламент тузаётганида Суперкубок ҳақида ҳам банд қўшсин. Франция ўз футболини мамлакат ташқарисида оммалаштириш учун ушбу мусобақадан фойдаланаётган бўлса, биз мамлакат ичида оммалаштириш учун фойдаланайлик. Кўрасиз, кейинги йилларда "Насаф" ёки "Андижон" бугунги "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" ўрнида бўлиб қолса, ҳам қизиқиш паст бўлмайди. Улар бир йилги аввалги ўйинлари билан ушбу ўйинда қатнашиш учун лойиқликларини исботлашган бўлишади.
Мени таклифим шундан иборатки, ЎФФ ва ПФЛ келаётган мавсум учун тақвим тузаётганда Олий Лига ўйинларидан бир ҳафта олдин Суперкубок учун ҳам бир кун белгиласин. Вискилари билан донг таратган Дьюар деган одам: "" деб айтган экан. Реклама қилинса, тарғибот қилинса, чипталарни чемпионатдагидан қимматроқ сотсангиз ҳам, қиш бўйи зериккан, яхши ўйин кўриш умидида келган ишқибозлар стадионни тўлдиришларига ишонаман. Сентябрь энди бошланди. 2010 йилнинг февралигача салкам ярим йил вақт бор.
Бу — боши ва охири ширин иккита конфетни бирлаштирилишидан ҳосил бўлган ва қачонлардир таркиби йўқотилган ширинликни қайта туғилиши бўларди...