Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Тарихи:

«Бунёдкор» футбол клуби ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа чемпионлар лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни қисқа вақт ичида тоқат билан босиб ўтди.

2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) иштирок этаётиб, жамоа Ўзбекистон биринчи лигасига чиқиш учун курашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди. “Қурувчи” бу вазифани муваффақият билан уддалади ва 2006 йилда миллий биринчиликнинг биринчи дивизионида ўйнай бошлади. "Қурувчи" Ҳикмат Эргашев раҳбарлиги остида 38 та учрашув (27 ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият) ўтказиб, дастлабки уринишда лига турнирида ғолиб чиқди ва 2007 йил олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2007 йил мавсуми "Қурувчи" учун олий лигада дебют даври бўлди. Тошкент клуби мамлакат миқёсидаги бир нечта рекордларни бир йўла янгилади (масалан, энг кўп урилган ва энг кам ўтказиб юборилган тўплар сони, фаворитлар билан ўйинларда олинган очколар сони бўйича). Бундан ташқари, "Қурувчи" ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.

2007 йил мавсумида "Қурувчи" олий лигада 30 та учрашув ўтказди (22 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубият, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62 - 16) ва 71 та очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта кумуш медалларни қўлга киритди. "Қурувчи" мамлакат Кубогида ҳам муваффақиятли қатнашиб, финалга чиқди. Финалда "Қурувчи" мамлакат чемпиони "Пахтакор" га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг натижа - 0:0 билан тугади. Пенальтилар сериясида "Қурувчи" футболчиларига омад кулиб боқмади (6-7).

2008 йил "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг омадли йил бўлди. Мавсум бошланиши олдидан жамоа таркиби сезиларли даражада мустаҳкамланди, мамлакатимизнинг энг ёш мураббийларидан бири Миржалол Қосимов клубга бош мураббий бўлди. Ёз охирида «Бунёдкор» ФК жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик ҳимоячи Луизао ва чилилик ҳужумчи Вилльянуэва билан шартнома имзолади. Мамлакат терма жамоаси мураббийи этиб тайинланган Қосимов ўрнига таниқли мутахассис – ЗИКО таклиф этилди. У Миржалол Қосимов бошлаган ишни охирига етказди. Бразилиялик мураббий раҳбарлигида жамоа мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби номини қозонди.

2009 йил "Бунёдкор" миллий биринчиликда 30 учрашувда 86 очко жамғариб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу билан "қалдирғочлар" энг яқин таъқибчиларини 22(!) очкога ортда қолдирибгина қолмасдан, мавсум давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлдилар. Клуб шарафини ҳимоя қилган бразилиялик легионер Ривалдо рақиблари дарвозасига 19та тўп киритган ҳолда чемпионат тўпурари деган шарафли номга сазовор бўлди. Мамлакат кубоги баҳсларида эса "Бунёдкор" аъзолари хал қилувчи финал баҳсида имкониятни бой бериб қўйишди ва финалчига айланишди.

2010 йилги мавсумга Луиз Фелипе Сколари бошчилигида кириб келган "Бунёдкор" мусобақаларда рақибларини бирин-кетин тор-мор этди. Худди 2008 йилдаги каби "олтин дубль" 2010 йилги мавсумда ҳам такрорланди. Бироқ ушбу мавсум "қалдирғочлар" учун ўзига хос синовли йил бўлди. Биринчи даврадан сўнг клубни 13(!) нафар етакчи футболчилар билан бир қаторда Сколари бошчилигидаги мураббийлар штаби тарк этишди. Иккинчи даврани Миржалол Қосимов қўл остида ўтказган футболчилар чиройли бошланган ишни худди шундай якунлаб қўйишди. Чемпионат баҳсларида ўтказилган 26 учрашувнинг 20тасида ғалаба, 5та дуранг ва бир мағлубият қайд этган жамоамиз якунда 65 очко жамғарган ҳолда қаторасига учинчи чемпионликни тантана қилди. Мамлакат кубоги финалида эса македониялик легионер Стевица Ристичнинг ягона голи эвазига ғолиб чиқилди.

2011 йил “Бунёдкор” учун омадли бошланди. Миржалол Қосимов анча-мунча ўзгаришларга дуч келган таркиб билан мавсумга киришди. Жамоа иштирок этган учала фронтда ҳам муваффақиятли старт олди. Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги қатор ғалабалар Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ҳам давом эттирилди. Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасининг гуруҳ босқичи муваффақиятли босиб ўтилди. Плей-оффда Эроннинг “Сепаҳон” клуби бир учрашувдан иборат баҳсда “Бунёдкор”дан устун келди – 3:1. Шундан сўнг “қалдирғочлар” бор эътиборларини ички мусобақага қаратишди. Ўзбекистон кубогининг ярим финалида ушбу мавсумда ОФК кубоги соҳиби бўлган Қаршининг “Насаф” жамоаси пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди ва финалга йўлланма олди. “Бунёдкор” мамлакат кубоги доирасидан чиқиб кетган бўлса-да, чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва кетма-кет тўртинчи бор Ўзбекистоннинг чемпиони деган шарафли номни қўлга киритди.

2012 йилда “Бунёдкор” жамоаси ўзбек клублари ичида энг кўп учрашувларда иштирок этди. “Қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида 26та, Ўзбекистон кубоги доирасида 9та ҳамда қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида 11та учрашувда иштирок этди. 2012 йилги футбол мавсуми якунига кўра “Бунёдкор” Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди. Кубок баҳсларида эса барча рақибларини доғда қолдирди ва бош совринни клуб музейига олиб келди. Ўзбекистонлик ишқибозларни қувонтирган энг аҳамиятли ўйинлар Чемпионлар лигаси баҳсларига тўғри келди. Жамоамиз ўзбек клублари тарихида илк бора қитъамизнинг шарқий минтақада жойлашган клубларига қарши ўйнашига қарамасдан, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди ва дадиллик билан ярим финалга етиб келди. Бу борада Миржалол Қосимов “Бунёдкор”ни Чемпионлар лигасининг икки маротаба ярим финалига олиб келган мураббий сифатида тарихда қолди.

2013 йилги мусобақалар “қалдирғочлар” учун жудаям муваффақиятли ўтди. Асосий жамоа Ўзбекистон чемпионатида “Локомотив” ва “Насаф”ни ортда қолдириб, олтин медалларга эга чиқди. Бу эса “Бунёдкор”нинг бешинчи чемпионлиги сифатида қайд этилди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам Миржалол Қосимов шогирдларига тенг келадиган рақиб топилмади. Ҳал қилувчи баҳсда Қаршининг “Насаф” жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Шунингдек, Александр Мочинов устозлик қилган ўринбосарларимиз Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси турнирида ўз анъанасини давом эттириб, гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтди. Лекин нимчорак финалда Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клубига имконият бой берилди. Юқоридаги муваффақиятлар шарофатига “Бунёдкор” 2013 йилга “олтин мавсум” сифатида таъриф берди.

Мураббийлар:

Мавзур Умархўжаев 2005 йил
Ҳикмат Эргашев 2006 – 2007 йиллар
Миржалол Қосимов 2008 йил
ЗИКО, Артур Антуньеш Коимбра 2008 йил
Амет Мемет 2009 йил июль ойигача
Луиз Фелипе Сколари 2009 – 2010 йиллар
Миржалол Қосимов 2010 йил - 2014 йил апрель
Александр Волков 2014 йил апрелдан буён

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 Қизилқум 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Зоб Оҳан 6 14
2 Лахвия 6 9
3 Ан-Наср (СА) 6 5
4 Бунёдкор 6 3

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 30 64
2 Пахтакор 30 59
3 Металлург 30 52
4 Навбаҳор 30 52
5 Шўртан 30 46
6 Насаф 30 45
7 Бухоро 30 44
8 Нефтчи 30 42
9 Машъал 30 39
10 Андижон 30 38
11 Олмалиқ 30 37
12 Қизилқум 30 33
13 Локомотив 30 31
14 Обод 30 30
15 Сўғдиёна 30 30
16 Қўқон-1912 30 29

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Сўнгги учрашув

26.11.2016. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал.
14:00
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.