Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Тарихи:

«Бунёдкор» футбол клуби ҳаваскорлик жамоасидан Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби ва қитъа чемпионлар лигаси ярим финалчисигача бўлган йўлни қисқа вақт ичида тоқат билан босиб ўтди.

2005 йилда Тошкент вилояти чемпионатида (2-лига) иштирок этаётиб, жамоа Ўзбекистон биринчи лигасига чиқиш учун курашиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритди. “Қурувчи” бу вазифани муваффақият билан уддалади ва 2006 йилда миллий биринчиликнинг биринчи дивизионида ўйнай бошлади. "Қурувчи" Ҳикмат Эргашев раҳбарлиги остида 38 та учрашув (27 ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият) ўтказиб, дастлабки уринишда лига турнирида ғолиб чиқди ва 2007 йил олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2007 йил мавсуми "Қурувчи" учун олий лигада дебют даври бўлди. Тошкент клуби мамлакат миқёсидаги бир нечта рекордларни бир йўла янгилади (масалан, энг кўп урилган ва энг кам ўтказиб юборилган тўплар сони, фаворитлар билан ўйинларда олинган очколар сони бўйича). Бундан ташқари, "Қурувчи" ҳужумчиси Илҳом Мўминжонов чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.

2007 йил мавсумида "Қурувчи" олий лигада 30 та учрашув ўтказди (22 та ғалаба, 5 та дуранг ва 3 та мағлубият, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62 - 16) ва 71 та очко тўплаб, Ўзбекистон чемпионатлари тарихида биринчи марта кумуш медалларни қўлга киритди. "Қурувчи" мамлакат Кубогида ҳам муваффақиятли қатнашиб, финалга чиқди. Финалда "Қурувчи" мамлакат чемпиони "Пахтакор" га қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти дуранг натижа - 0:0 билан тугади. Пенальтилар сериясида "Қурувчи" футболчиларига омад кулиб боқмади (6-7).

2008 йил "Бунёдкор" ФК тарихидаги энг омадли йил бўлди. Мавсум бошланиши олдидан жамоа таркиби сезиларли даражада мустаҳкамланди, мамлакатимизнинг энг ёш мураббийларидан бири Миржалол Қосимов клубга бош мураббий бўлди. Ёз охирида «Бунёдкор» ФК жаҳон чемпиони Ривалдо, бразилиялик ҳимоячи Луизао ва чилилик ҳужумчи Вилльянуэва билан шартнома имзолади. Мамлакат терма жамоаси мураббийи этиб тайинланган Қосимов ўрнига таниқли мутахассис – ЗИКО таклиф этилди. У Миржалол Қосимов бошлаган ишни охирига етказди. Бразилиялик мураббий раҳбарлигида жамоа мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби номини қозонди.

2009 йил "Бунёдкор" миллий биринчиликда 30 учрашувда 86 очко жамғариб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу билан "қалдирғочлар" энг яқин таъқибчиларини 22(!) очкога ортда қолдирибгина қолмасдан, мавсум давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлдилар. Клуб шарафини ҳимоя қилган бразилиялик легионер Ривалдо рақиблари дарвозасига 19та тўп киритган ҳолда чем