Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига: Иккинчи давранинг энг муҳим 10 трансфери

Олий Лига иккинчи давраси олдидан клубларимиз бир қатор эътиборли трансферларга қўл уришди. Айниқса, совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларимиз бу борада анча фаол бўлишди. Иккинчи давра олдидан «Эрудит Спорт» энг эътиборли «келди-кетди»ларга назар ташлаб, энг муҳим 10 та трансфер рўйхатини тузди.

АРТУР ГЕВОРКЯН

Собиқ клуби: «Насаф»

Янги клуби: «Локомотив»

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: ўз хоҳишига кўра.

Давралар оралиғидаги «энг муҳим трансфер» дея «Насаф» етакчиси Артур Геворкяннинг пешқадам «Локомотив» сафига ўтишини топдик. Қарши клубида беш йил фаолият олиб борган туркманистонлик футболчи «Локомотив»нинг бу сафарги таклифини рад эта олмай, «Темирйўлчилар» билан шартнома имзолади. Геворкян «Аждарлар» сафини тарк этаркан, бунга ҳеч қандай жиддий сабаб йўқлигини ва шунчаки ўз хоҳишига кўра янги жамоага ўтиш вақти келганлигини айтиб ўтди. «Локо» асосий рақобатчиларидан бири бўлмиш «Насаф» етакчисини қўлга киритиб, Олий Лигадаги чемпионлик йўли ва ОЧЛ олдидан жиддий кучайишга эришди.

ИГОРЬ СЕРГЕЕВ

Собиқ клуби: «Пахтакор»

Янги клуби: «Пекин Гоан»

Амплуаси: ҳужумчи

Сабаби: Молиявий манфаат.

igorr

Давралар оралиғида легионерга айланган ягона футболчимиз бу Игорь Сергеев бўлди. Терма жамоамиз ҳамда «Пахтакор» форварди Хитойнинг «Пекин Гоан» клуби билан олти ойлик шартнома тузди. Маълумотларга кўра, «Пахтакор» футболчининг ушбу ижарасидан 200 минг евро миқдоридаги молиявий фойда кўради. Ўтган йилги Олий Лига тўпурарининг легионерга айлангани ўзи учун ҳам, клуби учун ҳам молиявий ва фаолияти учун фойдали бўлиши мумкиндир, фақат чемпионатимиз ўзининг асосий голеадорларидан бирини йўқотиши яхши бўлмади.

ЖАСУР ҲАСАНОВ

Собиқ клуби: «Локомотив»

Янги клуби: «Қизилқум»

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: Ўйин амалиёти учун.

Биринчи даврада Тошкентнинг «Локомотив» клубида ўйин амалиётига кам эга бўлган Жасур Ҳасанов «Темирйўлчи»дан «Кончи»га айланди. Терма жамоамиз «вингери» «Қизилқум» таклифини қабул қилиб, Навоийга кўчиб ўтди. Тажрибали яримҳимоячи ярим йиллик ижара асосида тўп суриб, кейин жамоанинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин. «Локо» мураббийлари Ҳасановга асосий таркибдан жой топиб бера олишмаган бўлсада, Жасур жорий мавсумда совринли ўринларни кўзлаётган «Қизилқум»га мақсадга етишиш учун ёрдам бера олади.

ЭРКИН БОЙДУЛЛАЕВ

Собиқ клуби: «Насаф»

Янги клуби: «Қизилқум»

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: ўз хоҳишига кўра.

edik

Геворкян сингари Бойдуллаев ҳам беш йилликдан кейин Қашқадарё клубини эркин агент сифатида тарк этди. Таянч яримҳимоячиси «Қизилқум» билан шартнома имзолади. Самарқандлик яримҳимоячи жиддий мақсадларни кўзлаётган Навоий клуби ўйинини кучайтириши аниқ. Майдон марказида собиқ жамоадоши бўлган «Қизилқум» етакчиси Илҳом Юнусов билан тандем бўладиган футболчи жамоа ўйинига тезда киришиб кетди. Қайд этиш лозим, Эркин Бойдуллаев бугунги кунда Олий Лиганинг энг яхши таянч яримҳимоячиларидан бири саналади. «Насаф» билан бир неча марта «бронза»ни қўлга киритган футболчи, энди «Қизилқум» билан бу натижага интилади.

АЛЕКСАНДР ЛОБАНОВ

Собиқ клуби: «Персиполис» (Эрон)

Янги клуби: «Пахтакор»

Амплуаси: дарвозабон

Сабаби: «Персиполис» шартномани узайтирмади.

Йил бошида Эрон Про-Лигасида фаолият бошлаган терма жамоамиз посбони ярим йилликдан кейин яна «Пахтакор»га қайтиб келди. Дарвозабонимиз ярим йиллик ижара давомида «Персиполис»нинг асосий дарвозабонига айлана олмагач, форс клуби Лобанов билан шартномани узайтирмади. Натижада Александр Лобанов яна ортга қайтишга қарор қилди ва «Пахтакор» сафини тўлдирди.

ШОХРУҲ ГАДОЕВ

Собиқ клуби: «Ал Муҳаррақ» (Баҳрайн)

Янги клуби: «Бунёдкор»

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: «Ал Муҳаррақ» билан шартнома узайтирилмади.

Иккинчи даврада Ўзбекистонга қайтиб келган легионеримиз сони бир нечтани ташкил этди. Жумладан, йил бошида Баҳрайн чемпионати иштирокчиси «Ал Муҳаррақ» клуби билан шартнома имзолаган Шоҳруҳ Гадоев, ёзда юртимизга қайтишга қарор қилди. Қашқадарёлик футболчи собиқ клуби «Насаф» билан эмас, эркин агент сифатида «Бунёдкор» билан шартнома имзолади. Чап қанотдаги ўйинлари билан ном қозонган Гадоев Сергей Лушан қўл остида янада ўсишга эришиши мумкин.

ШАВКАТ МУЛЛАЖОНОВ

Собиқ клуби: «Ал Шааб» (БАА)

Янги клуби: «Бухоро»

Амплуаси: ҳимоячи

Сабаби: «Ал Шааб» билан шартнома узайтирилмади.

Ўзбек ва араб футболи орасида «сарсон» бўлган Шавкат Муллажонов ҳам ортга қайтган легионерларимиз сафини тўлдирди. БААнинг «Ал Шааб» клубидаги ярим йиллик фаолиятдан кейин андижонлик ҳимоячи Олий Лигага қайтишга қарор қилди. Марказий ҳимоячи «Бухоро» билан шартнома тузди. «Бухоро» ҳозирга келиб Олий Лигадаги энг кучли ҳимоя чизиғига эга бўлди дейиш мумкин.

ФОЗИЛ МУСАЕВ

Собиқ клуби: «Сепахон»

Янги клуби: «Насаф»

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: Шартнома узайтирилмади.

Nasaf Musaev

«Насаф» клубининг иккинчи даврадаги асосий харидларидан бири Фозил Мусаев бўлди. Сўнгги мавсумларни Эронда ўтказган футболчи Рўзиқул Бердиев таклифига кўра, яна Қарши клубига қайтди. Мусаев жамоани тарк этган Эркин Бойдуллаевнинг ўрнини тўлдириши лозим. Терма жамоамизга номзод футболчи иккинчи даврада «Насаф»нинг етакчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.

ШОКИР ЗУАГИ

Собиқ клуби: «Бунёдкор»

Янги клуби: «Ал Халиж» БАА

Амплуаси: яримҳимоячи

Сабаби: «Бунёдкор» ва футболчи ўзаро шартномани бузишди.

Олий Лигадаги номдор легионерлардан бири тунислик Шокир Зуаги Ўзбекистондаги фаолиятига нуқта қўйди. «Бунёдкор» билан ўзаро ҳамкорликни тўхтатган тажрибали яримҳимоячи Олий Лиганинг бошқа клублари таклифини рад этиб, БААнинг биринчи дивизиони клубига кўчиб ўтди.

ВОҲИД ШОДИЕВ

Собиқ клуби: «Перак» (Малайзия)

Янги клуби: «Қизилқум»

Амплуаси: ҳужумчи

Сабаби: «Перак» шартномани бузиб, футболчига жавоб берди.

Осиё Кубогидан кейин легионерга айланган тажрибали ҳужумчи Воҳид Шодиев ҳам юртимизга қайтди. Малайзияда ярим йил тўп суриб қайтган Воҳид Шодиев туғилиб ўсган шаҳри жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Терма жамоамиз собиқ ҳужумчиси «Қизилқум» сафида жиддий рақобатга дуч келади. У ўтган мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов ва сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович билан рақобат олиб боришига тўғри келади.

Усмон ИБОДОВ

Фото: lokomotiv.uz; fcnasaf.uz;

Киритилди: 06.08.2016 06:16. Ўқилди: 9915 марта. Фикрлар: 5 та.

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 Қизилқум 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Зоб Оҳан 6 14
2 Лахвия 6 9
3 Ан-Наср (СА) 6 5
4 Бунёдкор 6 3

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 30 64
2 Пахтакор 30 59
3 Металлург 30 52
4 Навбаҳор 30 52
5 Шўртан 30 46
6 Насаф 30 45
7 Бухоро 30 44
8 Нефтчи 30 42
9 Машъал 30 39
10 Андижон 30 38
11 Олмалиқ 30 37
12 Қизилқум 30 33
13 Локомотив 30 31
14 Обод 30 30
15 Сўғдиёна 30 30
16 Қўқон-1912 30 29

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Сўнгги учрашув

26.11.2016. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал.
14:00
Бунёдкор
0-1
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.