Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” киберфутболчиси Парижда!

Хабарингиз бор, яқинда пойтахтимизда киберфутбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари бўлиб ўтган эди.

Киберфутбол бўйича жаҳон чемпионатига ажратилган ягона йўлланмани ўтиш турнирида муваффақиятли иштирок этган “Бунёдкор” киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев (Ali_Bebeto) қўлга киритган эди.

29-31 октябрь кунлари Франциянинг Парих шаҳрида 32та киберфутболчи 2016 йилда жаҳоннинг энг кучли виртуал футболчиси номига ойдинлик киритишади.

Ўзбекистон номидан турнирда иштирок этадиган Муҳаммадамин Турғунбоев (Ali_Bebeto) айни пайтда Парижда бўлиб турибди ва жаҳон чемпионати олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Спортчимизга Францияда киберфутбол ассоциацияси раҳбари Азизбек Паттахов хамроҳлик қилмоқда.

Киберфутбол бўйича жаҳон чемпионатида 32та спортчи 4та гуруҳга 8тадан тақсимланган ҳолда иштирок этади. “Плей-офф” босқичига ҳар бир гуруҳдан 4тадан (жами 16та) иштирокчи йўлланма олади. Кейин эса олимпия тизимида кучлилар сараланиб борилади. Муҳаммадамин Турғунбоев (Ali_Bebeto) жаҳон чемпионатидаги иштирокини 29 октябрь куни англиялик Spencer “Gorilla” никли киберфутболчига қарши баҳс билан бошлайди.

Қайд этиш керакки, киберфутбол бўйича жаҳон чемпионатининг умумий соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этади: 1-ўрин – 8.000, 2-ўрин – 4.000, 3-ўрин – 2.000, 4-ўрин – 1.000.

Киберфутбол бўйича жаҳон чемпионати баҳсларини www.eswc.com сайти орқали он-лайн кузатиб боришингиз мумкин.

Киритилди: 27.10.2016 16:28. Ўқилди: 5767 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.