Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Каримов: «Керак бўлса, Рашидовдан ҳам маслаҳат оламиз»

2016 йилги Ўзбекистон вице-чемпиони Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. «Қалдирғочлар» илк йиғинни ўз базаларида ўтказишаётган бўлса, январда машғулотлар БААнинг Дубай шаҳрига кўчади. Табиийки, тараддуд пайтида назорат учрашувларига ҳам эътибор қаратилади. «Бунёдкор»нинг ўйновчи-мураббийи Хайрулла Каримов бизга берган интервьюсида тайёргарлик жараёни ҳақида сўз юритди.

- Хайрулла ака, аввало, «Олмалиқ»қа қарши кечган назорат ўйини хусусида фикр билдирсангиз...

- Бундай ўйинларда футболчиларнинг ҳолатига баҳо бера олмайсиз. Чунки мураккаб кечган мавсум чарчоқлари ҳали-ҳамон сақланиб қоляпти. Жамоамиз бу йил учта мусобақада иштирок этди. Шу боис, дастлабки йиғинда асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклашга қаратилади. Тўғри, назорат баҳслари ҳам ўтказилади, лекин унда мураббийлар штаби асосан таркибга жалб этилган янги футболчилар ва янги тактикаларни синаб кўришга эътибор қаратишади. Шундай бўлсада, барибир, илк ўйинда ғалаба қозониш ёқимли, йигитлар жуда яхши таассурот қолдиришди.

- Мазкур баҳсда ўтган мавсум ёшлар лигасида тўп сурган футболчилар ҳам ўйнашди. Уларнинг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- «Бунёдкор»нинг устувор вазифаларидан бири академия тарбияланувчиларига эътибор қаратиш, асосий таркибни ўзимизнинг футболчилар эвазига бойитиш ҳисобланади. Ёшлар ҳар доим биринчи жамоа билан биргаликда машғулот ўтказишади. Мураббийларимиз бежизга бундай қарорга келишмаган. Шу тариқа ёшларда ўзига бўлган ишонч ҳисси ортиб боради. Натижада, уларнинг асосий таркиб ўйинига тезда киришиб, мослашиб кетишлари қийин кечмайди.

- «Бунёдкор»нинг ўтган мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз олдига ҳамиша энг юқори вазифалар қўйилади. Бу йил иккинчи ўринни эгалладик. Лекин кумуш медаллар ҳам ёмон эмас. Шахсан мен ёш таркиб билан бундай натижага эришишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Албатта, чемпион бўлиш ёки мамлакат кубогини қўлга киритишни хоҳлагандик, лекин айрим ўйинларда омадимиз келмади.

- Чемпионат якунланишига икки тур қолганда, ўз майдонингларда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнадинглар. Бу кутилмаган натижа ўша турдаёқ «Локомотив»га чемпионликни тақдим этди...

- Ҳа, бу кутилмаган натижа эди. Бу - футбол. «Навбаҳор» ўша ўйинда бизга ютқазиб қўйганида, олий лига билан хайрлашиши мумкин эди. Аслида, энг қийин ўйинлар сўнгги ўринда бораётган жамоалар билан кечади, улар бор кучларини сарфлашади. Амалда ҳам шундай бўлди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун кўплаб имкониятлар яратдик, бироқ улардан фойдалана олмадик.

- Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Локомотив»га ҳар икки ўйинда ҳам имконият бой берилди. Бу ўтган мавсум «темирйўлчилар»нинг «қалдирғочлар»дан устун бўлганига ишорами?

- Нега энди, биз «Локомотив» тўсиғидан бемалол ўтишимиз мумкин эди. Ўша сафарда кечган илк ўйинда бизда имкониятлар етарлича бўлди. Аммо битта хато туфайли мағлубиятга учрадик. Ўйин бобида рақибга ютқазмадик. Бизнинг йигитлар бироз хотиржамликка берилишлари оқибатида «Локомотив» ғалабани илиб кетди. Иккала учрашувда ҳам битта хато ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Афсуски, ўша хатога йўл қўйган жамоа биз бўлдик. Қолаверса, тан олиш керак, «Локомотив» футболчиларидаги тажриба юқорироқ эди.

- Параллель равишда мураббийлик фаолиятини ҳам бошладингиз. Футболни соғинаётгандирсиз?

- Шубҳасиз. Ҳали кўп вақт бўлмасада, футболни соғиниб қолдим. Мана, бугун ҳам майдонга тушгим келди. Клубимиз бош директори Бахтиёр Бобоев билан масаҳатлашганимдан сўнг шу ерда мураббийлик фаолиятимни бошлашга қарор қилдим. Жамоа машғулотларида мураббийлар ишини кузатиб боряпман, лекин ҳали ўзимни тўлақонли мураббий, деб ҳисобламайман.

- Мураббийлик осон касб эмаслигини тушуниб бораётгандирсиз?

- Албатта. Футболчи фақат ўзи учун, мураббий эса барча учун жавобгар бўлади, натижа учун клуб раҳбарияти ва мухлислар олдида жавоб беради. Ҳақиқатан ҳам қийинчилиги бор экан. Футбол ўйнаш анча осонроқ (кулади).

- Фаолиятингизни болалар футболидан бошлайсизми ёки бирор-бир клубнинг асосий таркиби мураббийлар штабида ишлайсизми?

- Ҳозирча бир тўхтамга келмадим. Бахтиёр Мелиевич билан маслаҳатлашганимдан сўнг якуний қарорни қабул қиламан.

- Футболчилик фаолиятингиз расман якунландими?

- Шундай деса ҳам бўлади.

- «Бунёдкор» ОЧЛ-2017 «плей-офф» босқичида Қатарнинг «Ал-Жаиш» клубига қарши майдонга тушадиган бўлди. Бу жамоа тўсиғидан ўта оласизларми?

- Ҳар қандай рақибни мағлуб этса бўлади. Албатта, гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Сардор Рашидовнинг жамоаси...

- Керак бўлса, Сардордан маслаҳат оламиз.

- Миллий жамоамизнинг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги ўйин-лари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу босқичга қуръа ташланган пайтда ҳам айтганман, ҳозир ҳам шу фикримда қоламан - Ўзбекистон термаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритади. Футболчилардаги ҳаракатларни кўриб, шундай фикр билдир-япман. Охиригача курашишяпти. Эрон ва Жанубий Корея жамоалари билан ўйинда рақибдан асло қолишмадилар. Иккала учрашувда ҳам омадсизлик туфайли мағлубиятга учрашди. Боз устига, жамоалар орасидаги фарқ бир очкони ташкил қиляпти, холос. Ҳали кореяликлар Тошкентга келишади, ўшанда улардан мағлубият учун реванш олиш имконияти бўлади. ЖЧ-2014 саралашида ҳам Эрон термасига ўз майдонимизда имкониятни бой бериб, Теҳронда 100 минг мухлис қаршисида рақибни мағлуб этгандик. Барчаси ўз қўлимизда ва ҳали вазиятни ижобий томонга ўнглаб олишимизга ишонаман.

Киритилди: 06.01.2017 12:05. Ўқилди: 9090 марта. Фикрлар: 0 та.

Олий лига

ОЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Аҳли (СА) 3 7
2 Ал-Айн 3 5
3 Зоб Оҳан 3 4
4 Бунёдкор 3 0

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Сўнгги учрашув

13.03.2017. ОЧЛ. 3-тур.
18:00
Бунёдкор
0-2
Зоб Оҳан

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.