Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ислом Иномов: "Футбол тахминларни ёқтирмайди"

Ислом Иномов учун жорий мавсум анча оғир бошланди. Зеро, у тайёргарлик жараёнини бир жамоада ўтказгани ҳолда, бошқасида ўйнашга мажбур бўлди. «Локомотив» мураббийлар штаби нима учундир олий лига ўйинлари бошланишига бир кун қолганида, Исломнинг хизматидан воз кечишга қарор қилдилар. Бундай қисқа муддат ичида футболчининг янги жамоа топиши амри-маҳол, аммо Ислом Иномов юртимизда анча танилган ўйинчи, шу сабаблими, дарҳол «Бунёдкор» билан битим имзолашга эришди. Ортда қолган қисқа вақт давомида эса, жамоага мослашиб ҳам улгурди.

- Ислом, «Бунёдкор» таркибига шошилинч тарзда қўшилган бўлсангизда, олий лига баҳсларида яхши ўйин намойиш қилмоқдасиз. «Бунёдкор»га бу қадар тез мослашиб кетишни ўйлаганмидингиз?

- «Бунёдкор» мен учун бегона жамоа эмас. Бу клуб таркибида аввал ҳам бир йил ўйнаганман, жамоадаги бир қатор футболчилар билан яхши танишмиз. Мураббийлар билан ҳам муносабатим жуда яхши. Шунинг учун ҳеч қандай муаммо сезилмади.

- «Локомотив»нинг қарори ҳақида нима дея оласиз? Ҳар ҳолда, жамоадан бу тахлит кетиш...

- Ҳа, мавсум бошланишига бир кунгина қолганида кетиш бироз алам қилди, албатта. Аммо мен клуб раҳбариятини ҳам, мураббийларни ҳам тушунаман. Улар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришлари керак. Мен эса ўзимга мос жамоа топдим. Қисқаси, улар ўз вазифаларини бажармоқдалар, мен эса ўзимга ишонч билдирган жамоа шарафини ҳимоя қилмоқдаман. Айбни ҳар доим ўзингдан қидиришинг лозим. Балки ўша вақтда талаб даражасидаги ҳолатда бўлмагандирман. Ахир футбол рақобатдан иборат.

- Мавсум стартига бир кун қолганида янги жамоа топиш мушкул иш. Қизиқ, «Бунёдкор»га ўтишингиз қандай ҳал бўлди?

- Йўқ, янги жамоа топиш муаммо туғдирмади. Аслида хориж клубларидан  ҳам таклифлар тушганди. Аммо Ўзбекистонда қолишга аҳд қилдим. «Бунёдкор» билан тезда келишиб олдик. Бу жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди, шу сабаб айнан «Бунёдкор» вариантида тўхтадим.

- Гарчи олий лигада яхши ўйнаётган бўлсангиз ҳам, Чемпионлар Лигасида иштирок этолмаяпсиз...

- Ҳа, менда Чемпионлар Лигасида ўйнаш ҳуқуқи йўқ. Гап шундаки, «Бун­ёдкор»га ўтгунимга қадар жамоа ОЧЛда иштирок этадиган футболчилар рўйхатини ОФКга топшириб бўлганди. Агар «Бунёдкор»га 2 ҳафтагина олдин ўтганимда, Анвар Ғофуров сингари ОЧЛда бемалол тўп суришим имкония­ти туғиларди. Афсуски, бундай бўлмади. ОЧЛга янги рўйхат фақат чорак финал олдидан берилиши мумкин. Демак, «Ал-Ҳилол» тўсиғидан ўта олсак, менинг ҳам халқаро майдонда ўйнашим ҳеч гап эмас.

- Бундан келиб чиқиб айтсак, «Локомотив»нинг сизни охирги кунга қадар ушлаб тургани барибир, муаммо келтириб чиқарибди-да?

- Яшириб нима қилдим, ОЧЛда ўйнай олмаётганим алам қиляпти, албатта. Аммо асосийси, «Бунёдкор»га ёрдам бера оляпман, деб ўйлайман. Ҳар қандай жамоа учун бир йўла 3та мусобақада кураш олиб бориш қийин. Бунинг учун тенг кучли 2та таркиб бўлиши лозим. Айниқса, Чемпионлар Лигаси учрашувлари катта куч талаб қилади. Узоқ масофага учиб бориш керак, бунинг устига, ўйинлар қийин кечади. Мана шундай вақтда олий лига ва кубок ўйинларида бошқа таркиб билан ўйнаш катта аҳамиятга эга. Шундай экан, ҳозир жамоа манфаати йўлида қўлимдан келган ҳамма ишни қиляпман.

- Олий лига доирасида «Локомо­тив»га қарши кечган учрашувда нималарнидир исботлаш фикри бормиди?

- Йўқ. Шунчаки, профессионал футболчи сифатида ўз жамоамга ёрдам беришга интилдим, холос. Кимгадир ниманидир исботлаш хаёлимга ҳам келмади. Агар футболчи фақат шунинг учунгина ўйнаса, ўсишдан тўхтаб қолиши турган гап. Умуман, ҳар доим майдонда бор кучимни сарфлайман. Қолаверса, «Локомотив»дан кетганим учун хафа эмасман.

- «Бунёдкор» - ички биринчиликда етакчи ўринларда юришга ўрганган жамоа. Аммо жорий йил клубга осон бўлмаяпти. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз: жамоа таркиби кучсизланганми ёки асосий рақиблар кучайишган?

- Аввало, таркиб ҳақида тўхталсам. Тўғри, ўтган йилга нисбатан катта ўзгаришлар бўлди, жамоадан бир қатор етакчилар кетишди. Аммо шу билан бирга кучли футболчилар келишди ҳам. Бунинг устига, иқтидорли ёшлар таркибга қўшилиб, жамоани анча кучайтиришди. Шундай экан, бу борада муаммо йўқ. Рақибларга келсак, улар ҳақиқатан ҳам, анча ўсишган. Мана, «Пахтакор» барқарор ўйин намойиш қиляпти, «Локомотив» таркибига фақат ҳавас қилиш мумкин. Аммо «Бунёдкор»га осон бўлмаётгани сабаби фақат шу эмас. Олий лига савияси йил сайин кўтарилмоқда. Энди нафақат чемпионлик учун даъвогар жамоалар, балки ўртамиёна ва аутсайдерларга қарши ўйнаш ҳам қийинлашди. Хуллас, Ўзбекистон чемпионатида «нав­батчи» ўйинлар деярли қолмади. Ҳар бир клуб бор кучи билан қаршилик қилишга уринмоқда. Айниқса, «Бунёдкор» билан учрашувда ҳамма ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Бу оддий ҳол - чунки жамоамиз ўтган йили чемпионликни қўлга киритган. Чемпион жамоадан очко тортиб олишни ким ҳам истамайди? Иккинчи томондан, мавсумнинг асосий қисми ҳали олдинда, демак, вазиятни ўнглаш имкони йўқ эмас.

- «Бунёдкор» айни чоғда «Пахтакор»дан 3 очко ортда қолмоқда. Ҳар қандай мураббий ва футболчининг ўз ҳисоб-китоби бўлиши табиий. Сизнинг чамангиз бўйича яна неча турдан сўнг «Пахтакор»га етиб олишинглар мумкин?

- Биз нима деганимиз билан Худонинг айтгани бўлади. Шу сабабли аввалдан бирор нарса дейиш, ҳисоб-китоб қилишни ёқтирмайман. Менинг тушунчам шундай - ҳамма ўз очкосини ҳисоблаши лозим. Агарда ўз ўйинингизни ютмас экансиз, рақибнинг қаерда мағлубиятга учрашию, қачон дуранг ўйнашини тахмин қилиш бефойда. Бундай иш фақат «фолчилар»га хос, биз эса ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Ҳозирги вазиятда фақат «Бунёдкор» эмас, балки «Насаф» ва «Олмалиқ»да ҳам чемпион бўлиш учун имконият етарли. Ҳарқалай, ҳали ҳеч ким курашдан чиқиб кетгани йўқ. Қисқаси, фақат олдинга қараб интилиш керак.

- «Бунёдкор»нинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан бундай тарз­да чиқишини мўъжизага қиёслаш мумкинми?

- Балки мўъжизадир, аммо ҳар қандай мўъжиза замирида ҳам меҳнат ётади. Жамоа таслим бўлмади, ишлади, охиригача курашди ва натижага эришди. Футболда омад катта ўрин тутади, балки қайсидир паллада омадимиз келгандир. Кўпчилик бизни ҳисобдан чиқариб қўйишга шошилди. «Ал-Жаиш» ўйин тугашига 15-20 дақиқа қолганида, тўлиқ ҳимояга ётиб олиб, вақт чўзишга киришиб кетди. Бизнинг футболчилар эса ўйнашда давом этдилар ва бунинг учун тақдирландилар. Футбол 90 дақиқа ўйналади, гол урилгунча эмас...

- Гарчи ОЧЛ баҳсларида иштирок этмаётган бўлсангизда, жамоа ичидаги инсон сифатида айтингчи, «Ал-Жаиш» Анвар Ғофуров борасида шикоят ёзгач, футболчилар ҳолатида ўзгариш сезилдими?

- Йўқ, аслида бу ортиқча қоғозбозлик эканини ҳаммамиз аввалдан билиб тургандик. ОФК рўйхатни қабул қилиб олаётганда, ҳар бир футболчини алоҳида текширувдан ўтказади, шундай экан, бу борада хавотир йўқ эди. Ҳарқалай, жамоамиз нимчорак финал ўйинига одатдагидек тайёргарлик кўрди.

- Жамоангиз «Ал-Ҳилол»га қарши илк баҳсда ютқазди. Энди «Бунёдкор»­нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўлади. Биз буни аввал ҳам исботлаганмиз, яна такрорлашимиз мумкин. Кураш охиригача кечади. Ҳали мен ҳам Чемпионлар Лигасида ўйнашга улгуришим керак (кулади).

- Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар жамоа ўйинига таъсир қилдими?

- Албатта, бош мураббийнинг кетиши жамоага таъсир ўтказди. Миржалол Қўшоқович «Бунёдкор» учун катта хизмат қилган мураббий ва унинг кетиши билинмаслиги мумкин эмасди. Аммо терма жамоа манфаати ҳар қандай ҳолатда устун туради. «Бунёдкор»да эса у билан бирга ишлаган мураббийлар бор. Мана, Александр Волков яхши ишламоқда ва клубимиз курашга шай.

-  Март ойида БААга қарши кечган ўйин учун терма жамоадан чақирув олгандингиз. Аммо маълум вақт ўтгач, чақириқ бекор қилинди...

- Ўша вақт жисмоний ҳолатим мураббийлар истаганидек бўлмагандир, балки. Бу мураббийлар штаби томонидан қабул қилинган қарор. Мен мураббийлар фикрини ҳурмат қиламан ва ишлашда давом этаман. Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга ҳар доим тайёрман. Агарда келгуси йиғинларга чақиришса, жамоага ҳали наф келтира олишимни исботлаш учун бор салоҳиятимни ишга соламан. Мабодо рақобатда енгиб чиқолмасам ҳам, терма жамоага ёрдам беришда давом этавераман. Бу ишни қандай амалга оширишнинг эса, ҳеч қандай фарқи йўқ. Жуда бўлмаганда, трибунада туриб, ишқибозлар орасида жамоани қўллаб-қувватлашим мумкин. Мен учун шу ҳам улкан шараф. Агар Ўзбекистон терма жамоаси таркибида майдонга тушсам, бунга муносиб бўлиш учун ҳар нарсага тайёрман...

Киритилди: 25.05.2014 18:08. Ўқилди: 5491 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.