Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОФК комиссияси «Бунёдкор»ни текширувдан ўтказди

ОФК мутахассислари 8 август, жума куни “Бунёдкор” ФКда бўлишди.

Осиё Футбол Конфедерациясининг тўрт нафар эксперти Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 2015-2016 мавсумлари учун клубларни лицензиялаш борасидаги текширувини “Бунёдкор” футбол клубида олиб боришди.

Осиё Футбол Конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигасининг 2015-2016 йилги мавсумлари учун қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакат футболининг етакчи клубларини текширувдан ўтказишмоқда.

Бу борада қитъамиз футболи мутахассислари Ўзбекистоннинг тўрт клуби – “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари офисларига ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича клуб вакилларидан жавоб олишмоқда. Асосий мақсад, клубларнинг молия (бухгалтерия ҳисоб-китоби) ва маркетинг бўлимлари, болалар футболига қаратилаётган эътибор ва жамоанинг уй учрашувлари учун белгилаган стадион ҳолати, унда яратилган шарт-шароитлар, хавфсизлик масалалари ва шу кабиларни текширувдан ўтказишди.

ОФК экспертлари “Бунёдкор” ФК билан танишишдан аввал мусобақанинг кейинги мавсумлари учун регламентда амалга оширилган ўзгаришлар хусусида сўзлаб беришди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасидаги учрашувларни ташкил этиш борасидаги махсус видеороликни клуб ходимларига намойиш этишиб, имкон қадар ушбу намуна асосида иш юритиш лозимлигини таъкидладилар.

ОФКнинг ушбу комиссияси “Бунёдкор” ФК билан танишиб чиқар экан клубда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиб келаётган қитъадаги ягона клуб – “Бунёдкор”ни кейинги йилги турнирда ҳам албатта қатнишишига умид билдиришди.

Ушбу комиссия раҳбари Стив Ким “Бунёдкор” қитъанинг етакчи жамоаси эканлигини уларга тақдим этилган хужжатлар ҳам тасдиқлаганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, жаноб Стив Ким келаси йилги мусобақа финали “Бунёдкор” стадионида ўтказилиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё эканлигини ва бунинг учун клубнинг имкониятлари анча яхши эканлигига ҳам урғу бериб ўтди.

Қисқа қилиб айтганда, ОФК комиссияси текширувидан “Бунёдкор” футбол клуби юқори баҳога муносиб тарзда ўтди.

Киритилди: 09.08.2014 09:30. Ўқилди: 6561 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.