Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Марко Блажич: «Ўзбекистондаги иссиқда светофор эриб тушганди»

Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида ўйнаб кетган сербиялик Марко Блажич ҳозирги кунда Қозоғистоннинг "Атирау" клубида ўйнамоқда. У Sports.kz сайтига берган интервьюсида Ўзбекистондаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб бериб ўтди.

"Россиянинг "Амкар" клуби сафида ўйнаётганимда мураббийлар ўзгарди ва Рустем Хузин пайтида мен кам майдонга туша бошладим. 2013 йилда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимовдан таклиф тушди. Бу жамоа Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиши боис, "Бунёдкор" сафида ўйнаш қизиқарли туюлди. У ерда барчаси яхши эди, аммо битта "лекини" бор эди: Ўзбекистон — ўзининг қонун-қоидалари билан ёпиқ мамлакат. Бу эса менга ноқулайлик туғдирди", - дейди Блажич.

"Осиёда ҳам футбол савияси етарлича юқори. Халқаро ўйинларнинг ташкилий жиҳати яхши йўлга қўйилган, ўйинлар ҳам юқори савияда. Осиёлик футболчилар футбол ўйнашни билишади. Масалан, Хитойда яхши футболчилар кўп, аммо у ерда тартиб-интизом ҳарбий хизматдагидек ўта жиддий. Деярли барча жамоаларда европалик юлдузлар бор. Бизга қарши ўйнаган жамоалар сафида Фредерик Кануте, Сейду Кейта каби футболчилар фаолият олиб боришаётганди. Марчело Липпи бошқараётган "Гуанжоу Эвергранд" жамоасини олиб қарайдиган бўлса, у ерда Альберто Жилардино ва Алессандро Диаменти ўйнашмоқда. Кореянинг "Поханг Стилерс" клубида кучли бразилиялик футболчилар фаолият олиб боришади. Уларни Европада билишмайди. Улар айтишади: "Осиёда яхши маош олаётганимизда, Европада нима бор?".

"Ўзбекистонда фаолият олиб борганимда ҳаво иссиқ бўлганди. Ҳаттоки иссиқдан светофор эриб тушганди. Одамларнинг айтишича, ўша йили кузатилган иссиқ ҳаво сўнгги 20 йил давомида илк марта қайд этилган экан. Термометр +62 даражани кўрсатганди. Ўйинга яқин ҳаво ҳарорати +50га тушганди. Ўйин икки марта тўхтатилиб, футболчиларга томоқ хўллаш имконияти яратилганди. Бундай шароитда ўйнаш оғир бўлганди", - дейди сербиялик футболчи.

"Мен билан "Бунёдкор"да ўйнаган футболчилардан Шавкат Саломов ва Камолиддин Мурзоев ҳозирда Қарағанданинг "Шахтёр" клубида фаолият юритишмоқда. Шунингдек, Александр Гейнрих, Жасур Нарзиқулов ва Улуғбек Бақоев билан яхши танишман. Улар уйга қатишганида мени меҳмонга таклиф қилишганди", - дейди Блажич.

Киритилди: 22.10.2014 22:50. Ўқилди: 10119 марта. Фикрлар: 17 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.