Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бунёдкор" тўпурарлари ТОП-10

Қуйидаги мақола орқали "Бунёдкор" тўпурарлари билан танишишингиз мумкин.

10. Сардор Рашидов. 55 ўйин - 17 гол
Сардор ушбу мавсумда "Бунёдкор" етакчисига айланди. Олий лигада урган голлари унга "Бунёдкор" тарихидаги энг кучли тўпурарлар ўнлигига киришига сабаб бўлди. Рашидов 17 та голини 55 та учрашувда киритишга муваффақ бўлган.

9. Стевица Ристич. 24 ўйин - 18 гол
"Бунёдкор" легионери жамоа сафида атиги ярим мавсум тўп сурган бўлса ҳам, "қалдирғочлар"нинг 9-рақамли тўпурари бўлиб турибди. Ристич 24 та учрашувда, рақиблар дарвозаларини 18 марта ишғол қилган. Стевица ҳар ўйинда ўртача гол уриш борасида, ўзидан олдинги футболчилардан яхши натижага эга.

8. Милош Трифунович. 36 ўйин - 22 гол
"Бунёдкор" сафида тўп сурган яна бир легионер Трифуновичдир. Ҳужумчи Тошкент жамоаси сафида 22 та гол уриш учун, 36 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келган. Милош бир марта Ўзбекистон чемпионати тўпурари бўлганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

7. Хосе Луис Вилянуева. 47 ўйин - 27 гол
"Бунёдкор"нинг Чилилик ҳужумчиси клубдаги дебют ўйинидаёқ "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилганди. Вилянуева шунингдек ОЧЛдаги дебютини "хет-трик" билан нишонлаганлигини ҳам таъкидлаш лозим. Афсуски иқтидорли ҳужумчи Сколари мураббийлиги даврида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Акс ҳолда унинг урган голлари анча кўп бўлармиди. Яна ким билади дейсиз.

6. Шавкат Саломов. 160 ўйин - 30 гол
Саломов "Бунёдкор" сафида 160 та учрашув ўтказиб, рақиб посбонларини роппа-роса 30 марта ранжитишга муваффақ бўлган. Шавкатнинг самарадорлик коефитциенти паст дейиш мумкин. Зеро мухлислар ундан янада сермаҳсул ўйин кутишганди.

5. Олександр Пишур. 68 ўйин - 34 гол
"Бунёдкор"нинг Украиналик форварди Пишур 2013-йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, чемпионат тўпурарлигини қўлга киритган эди. Бироқ якунига етган мавсумда Олександрнинг ўйинлари қовушмади. Пишур "қалдирғочлар" либосида 68 та учрашувда майдонга тушиб, 34 марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.

4. Виктор Карпенко. 203 ўйин - 38 гол
"Бунёдкор" сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Карпенко тўпурарлар пойгасида 4-ўринда бормоқда. Виктор пойтахтликлар сафида 203 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол муаллифига айланган.

3. Сервер Жепаров. 104 ўйин - 38 гол
Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров "Бунёдкор"да ёрқин онларини ўтказди. Ҳужумчи "қалдирғочлар" билан чемпионат тўпурари бўлди, шунингдек Осиёнинг энг яхши футболчиси деб ҳам эътироф этилди. Унинг клубда урган голлари сони 38 тани ташкил қилмоқда.

2. Ривалдо. 80 ўйин - 43 гол
"Олтин тўп" соҳибига айланган Ривалдо "Бунёдкор" тарихидаги 2-рақамли тўпурардир. Футболчи "қалдирғочлар" таркибида Ўзбекистон чемпиони ва тўпурарига аталган совринларни қўлга киритди. Афсуски Ривалдо жамоага Осиё Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш учун ёрдам бера олмади. Шундай бўлса ҳам, футбол афсонаси клуб тарихига ўз номини зарҳал ҳарфлар билан ёздириб қўя олди.

1. Анвар Солиев. 158 ўйин - 65 гол
Солиев "қалдирғочлар" тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. Анвар 158 та учрашувда, 65 марта дарвозаларни ишғол қилган. Эътиборли томони у ўйинларнинг деярли ярмида, яъни 76 тасида захирадан майдонга тушган. Солиевнинг рекорди яқин 2-3 мавсум давомида ўзгармай турса керак.

Шунингдек Жасур Ҳасанов (188 ўйин), Баҳодир Пардаев (60 ўйин) ва Темур Копадзе (106 ўйин) ҳисобларида ҳам 17 тадан гол мавжуд.

Статистик маълумотлар fcbunyodkor.com сайтидан олинди.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 03.12.2014 22:48. Ўқилди: 4602 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.