Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Бунёдкор» сафарда дуранг ўйнади

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳида ўз иштирокини бошлаган "Бунёдкор" дастлабки турда сафарда дуранг натижа қайд этди.

Ар-Риёддаги "Қирол Фаҳд" стадионида "Ан-Наср"га қарши бўлиб ўтган ўйиннинг 14-дақиқасида Лушчан шогирдлари ҳисобни очишди. Рашидов кетма-кет бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин учинчи уринишда мезбонлар даврозабони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Забиҳилло Ўринбоев тўпга сакради. Тўп посбоннинг қўлига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

Биринчи бўлимда тошкентликлар яхши ўйнашди, рақибга имкон бермасликка ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда эса саудияликлар тезликни ошириши натижасида футболчиларимиз айрим хатоларга йўл қўя бошлашди. Шундай хатоларнинг бирида Акром Комилов майдон марказида рақиб футболчисини ўтказиб юборди. Эстоянофф тўпни жарима майдончаси ичида турган Мерзежевскига узатди ва Адриан тавани билан ҳимоячимиздан ўтказиб жамоадошига яхши пас берди. Уругвайлук ҳужумчи олис бурчакни аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.

Бу пайтда ўйиннинг энди 51-дақиқаси ўтиб бораётганди. Қолган дақиқаларда "Наср" анчагина ҳужум ташкил қилди. "Бунёдкор" бир амаллаб дуранг натижани сақлаб қолди.

ОЧЛ, "А" гуруҳи, 1-тур
"АН-НАСР" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" - 1:1
Голлар: Фабиан Эстоянофф (51) — Забиҳилло Ўринбоев (14)
Огоҳлантиришлар: Шокир Зуаги (16), Сато Минори (60), Жавлон Иброҳимов (75)
"Ан-Наср": 22.Абдуллоҳ ал-Эназий, 4.Умар Иброҳим Усмон, 7.Армандо Вила, 11.Фабиан Ларри Эстоянофф, 12.Холид ал-Ғамдий, 13.Муҳаммад ал-Биши, 14.Иброҳим Ғолиб, 15.Аҳмад ал-Фрайдий, 24.Ҳуссайн Сулаймоний, 27.Авад ал-Фараж, 86.Адриан Мерзежевски
Захира: 32.Ҳуссайн Шайан, 2.Муҳаммад Ҳасан, 8.Яҳё аш-Шеҳри, 10.Муҳаммад ас-Саҳлавий, 16.Абдулазиз ал-Жебрийн, 26.Шая Шараҳли, 99.Ҳассан ал-Роҳиб
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 7.Шокир Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 13.Иван Милошевич, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардор Рашидов, 48.Акромжон Комилов
Захира: 25.Муроджон Зухуров, 4.Хайрулла Каримов, 11.Мирзоҳид Ғофуров, 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев, 20.Самир Бекрич, 39.Элдор Шомуродов
Ҳакамлар: Муҳаммад Тақи Алжафари Бин Жаҳари, Гох Гек Фенг Жеффрей, Ли Цзу Лянг, Фу Чун Хай (барчаси – Сингапур)
Ҳакамлар эксперти: Абдулраҳмон Абдулҳолиқ Абдулраҳим Алделавар (Баҳрайн)
Учрашув комиссари: Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари)

Киритилди: 25.02.2015 00:32. Ўқилди: 5966 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.