Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. «Ливерпуль» сафарда иродали ғалабага эришди

Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида "Ливерпуль" сафарда "Суонси" меҳмони бўлди. Юрген Клопп шогирдлари қийин учрашувда иродали ғалабани қўлга киритишди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан етказилган узатмани "Суонси" футболчиларидан бири дарвозабон майдончасининг олис бурчагидан дарвоза томон бурди, иккинчи эса тўпни янада ичкарига ўтказди. Фер дарвоза чизиғи олдида дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимда мерсисайдликларнинг ўйини қовушмади, улар рақиб дарвозаси олдида голга тортадиган вазият ярата олишмади. Аксинча, танаффусга қадар устунлик асосан уэльсликлар томонида бўлди.

Иккинчи бўлимда "Ливерпуль" ўз ўйинини кучайтирди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Жаримадан етказилган узатма жонли деворга тегиб қайтди, такрорий узатмадан сўнг Фирмино бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида "Суонси" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Жеймс Милнер 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Майк ван дер Хорн дарвозасига 6-7 метрлардан зарба берди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" ўз очколарини 16тага етказиб олди ва пешқадамлар сафида боришда давом этмоқда.

АПЛ, 7-ТУР
Суонси – Ливерпуль 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 8 Фер, 1:1 – 54 Фирмино, 1:2 – 84, пенальти Милнер.
Суонси – Фабианьски, ван дер Хорн, Нотон, Ранхель, Амат, Бриттон (Ки Сон Йонг, 63), Корк, Фер (Фултон, 72), Сигурдссон, Раутлеж (Барроу, 62), Бастон.
Ливерпуль – Кариус, Матип, Ловрен, Клайн, Коутиньо, Лаллана (Старриж, 23), Фирмино (Ориги, 85), Вейналдум (Эмре Жан, 85), Мане, Хендерсон, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (25), Корк (38), Старриж (39), Бриттон (53).

Киритилди: 01.10.2016 18:22. Ўқилди: 3044 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

International Champions Cup

Англия лига кубоги

Нимчорак финал
25.10.2016
23:45 Арсенал
2:0
Рединг
23:45 Бристол Сити
1:2
Халл Сити
23:45 Лидс
2:2
Норвич Сити
23:45 Ливерпуль
2:1
Тоттенҳэм
23:45 Ньюкасл
6:0
Престон
26.10.2016
23:45 Вест Хэм
2:1
Челси
23:45 Саутгемптон
1:0
Сандерленд
23:59 Ман. Юнайтед
1:0
Манчестер Сити
Чорак финал
30.11.2016
00:45 Халл Сити
1:1
Ньюкасл
00:45 Ливерпуль
2:0
Лидс
01.12.2016
00:45 Арсенал
0:2
Саутгемптон
01:00 Ман. Юнайтед
4:1
Вест Хэм

Сўнгги учрашув

04.12.2016. АПЛ. 14-тур.
18:30
Борнмут
4-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.