Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Ташкил топиши

“Ливерпуль” клуби “Эвертон” қўмитаси билан унинг президенти ва “Энфильд”даги ернинг хўжайини Жон Хоулдинг ўртасида келиб чиққан ижара тўлови низоси сабабли ташкил қилинган. “Эвертон” Энфильдда саккиз йил фаолият кўрсатгандан кейин 1892 йил “Гудисон парк”ка кўчиб ўтди. Хоулдинг эса Энфильд учун янги клуб тузди ва уни “Эвертон Атлетик” деб номлади. 1892 йилнинг июнида Англия футбол ассоциацияси бу клубни “Эвертон” деб қабул қилмади ва натижада клуб шаҳар номига “Ливерпуль” деб номланди.

 

Ривожланиш даври

Клуб фаолиятини Ланкашир лигасида бошлади. Икки йилдан сўнг 1893/94 мавсумда Иккинчи дивизиондан жой олиб, Футбол лигасига кирди. Йўл-йўлакай Биринчи дивизионга ҳам чиқди, аммо 1896/97 мавсумдагина унда мустаҳкам жойлашди.

Биринчи чемпионликни 1900/01 мавсумда қўлга киритди, беш йилдан сўнг яна чемпионликни такрорлади.

Биринчи марта Англия кубогидаги финалга 1914 йил чиқди ва “Бернли”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 1921/22 ва 1922/23 мавсумларда кетма-кет икки марта чемпионликни қўлга киритгандан сўнг “Ливерпуль” 1947 йилгача биронта совринни юта олмади. Шу йили бешинчи чемпионлик қўлга киритилди. 1950 йил яна Кубок финалига чиқди ва яна мағлубиятга учради, бу сафар – “Арсенал”га 0:2.

1953/54 мавсумда иккинчи дивизионга тушиб кетди ва ўша мавсум Англия кубогида “Вустер Сити” номли профессионал бўлмаган жамоага ютқазишга ҳам улгурди.

 

1956-1985

Бу инқироздан сўнг жамоага менежер этиб Билл Шенкли тайинланди. Клуб 1961/62 мавсумга келиб яна Биринчи дивизионга қайтди. 1963/64 мавсумда 17 йиллик танаффусдан сўнг яна бир чемпионликка эришди. 1966 йилда 7-чемпионлик қўлга киритилди, ундан бир йил аввал “Лидс Юнайтед”ни қўшимча вақтда мағлуб этиб биринчи Англия кубоги қўлга киритилди.

1973 йил УЕФА кубоги финалида “Боруссия Мёнхенгладбах”ни 3:0 ҳисобида тор-мор этди. Бир йил ўтиб Англия кубоги қўлга критилганидан сўнг, Шенкли ўрнини ўз ёрдамчиси Боб Пейслига бўшатиб берди.

Пейсли Шенклидан ҳам омадли чиқиб қолди. 1975/76 мавсумда чемпионат ва УЕФА кубогида ғалаба, бир йил ўтиб яна лигадаги чемпионлик ва биринчи бор Европа чемпионлари кубоги қўлга киритилди. Чемпионлар лигаси финалидаги рақиблари яна ўша “Боруссия Мёнхенгладбах”, бу сафар ҳисоб 3:1 бўлди. Клуб Пэйсли давридаги 9 мавсумда 21 битта соврин ютди, жумладан, 3 марта чемпионлар кубоги, 1 марта УЕФА кубоги, 6 марта Англия чемпионлиги, 3 марта кетма-кет Футбо