Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания кубоги. «Барселона» ярим финалга чиқди, «Атлетико» мусобақани тарк этди

Испания кубоги чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган жавоб ўйинида "Барселона" "Атлетик"ни мағлуб этди ҳамда ярим финалга чиқди.

Каталонияликлар дастлабки ўйинда ғалаба (2:1) қозонганликларига қарамай, ўз уйларида кечган иккинчи баҳсда жиддий қаршиликка дуч келишди. Айниқса, 12-дақиқада бильбаоликлар ҳужумчиси Уильямс ҳисобни очганидан сўнг меҳмонларда умумий ғалаба бўлган ишонч ва иштиёқ пайдо бўлган бўлса, Энрике шогирдлари асабийлаша бошлашди. Натижада биринчи бўлим давомида "Барса" голга тортадиган вазият ярата олмади.

Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" ўз ўйинларини кучайтиришди. Бўлим бошида Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди. "Атлетик" футболчилари эса биринчи бўлимда катта куч сарфлагани боис чарчаб қолишди. Натижада ўйин сўнгида Пике ва Неймар ўз ҳисобларига яна биттадан гол ёзишди — 3:1.

Кеча чорак финал босқичи доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўз майдонида "Сельта"ни қабул қилган "Атлетико", кутилмаганда, мағлубиятга учради. Виголиклар рақиб майдонида рақиб майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.

Натижада "Барселона" ва "Сельта" клублари Испания кубогининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйинлари
Барселона – Атлетик 3:1 (0:1, 3:0)
Голлар: 0:1 – 12 Иньяки Уильямс, 1:1 – 53 Суарес, 2:1 – 81 Пике, 3:1 – 90 Неймар.
Барселона – тер Штеген, Пике, Матьё, Дани Алвес, Вермален (Бускетс, 70), Ракитич, Маскерано, Сержи Роберто, Неймар, Месси, Суарес.
Атлетик – Яго Эррерин, Лапорт, Иньиго Лекуэ, Баленсиага, Сан Хосе, Эрасо (Муниаин, 73), Микель Рико (Беньят, 57), Сусаета (Сабин Мерино, 57), Боведа, Адурис, Иньяки Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Микель Рико (19), Баленсиага (39), Иньиго Лекуэ (52), Суарес (70).
Биринчи бўлим: 2:1

Атлетико – Сельта 2:3 (1:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 22 Эрнандес, 1:1 – 29 Гризманн, 1:2 – 56 Гвидетти, 1:3 – 64 Эрнандес, 2:3 – 81 Корреа.
Атлетико – Мойя, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Оливер Торрес, 63), Габи, Феррейра Карраско (Корреа, 59), Коке, Гризманн, Вьетто.
Сельта – Бланко (Альварес, 46), Кабраль, Кастро, Мальо, Гомес, Васс, Эрнандес, Радоя, Орельяна, Аспас, Гвидетти (Бовю, 81).
Огоҳлантиришлар: Вьетто (16), Гвидетти (35), Филипе Луис (68), Мальо (69), Габи (78), Коке (79).
Биринчи ўйин: 0:0

Киритилди: 28.01.2016 07:46. Ўқилди: 5295 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Райо Вальекано
1-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

27.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Сельта
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.