Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европада мавсум кашфиётлари. Топ-10 (+10)

Бу йигитларнинг айримлари айни пайт Франция майдонларида жавлон урмоқдалар. Баъзилари эса ўз навбатларини кутиб ўтирмоқдалар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, уларнинг якунланган мавсум кашфиётлари қаторидан жой олишганига шубҳа йўқ. Демак, Championat.com сайти маълумотлари асосида 10 нафар энг яхши ёш  футболчининг сурати ва мавсумдаги статистикаси билан танишиб чиқамиз. Қўшимча равишда эса, рейтингнинг 11-20-поғоналарига жойлашган вундеркиндларни шахсий натижалари воситасида эътироф этамиз. Дарвоқе, ушбу рейтинг варақасига 1995 йилнинг 1 январидан кейин туғилган футболчилар киритилган.

10-ўрин. Лерой САНЕ («Шальке») - 42та ўйин, 9та гол, 7та самарали узатма. 20 ёшли Леройни «Германиялик қора танли Роббен», дея таърифламоқдалар.

9-ўрин. Маҳмуд ДОУД («Боруссия» М.) - 41та ўйин, 5та гол, 8та самарали узатма. Асли суриялик йигит 20 ёшида бундеслигадаги энг яхши марказий хавбеклардан бирига айланди.

8-ўрин. Хосе ХИМЕНЕС («Атлетико») - 37та ўйин, 1та гол, 1та самарали узатма. Сайёрамиздаги энг иқтидорли марказий ҳимоячилардан бири ҳамюрти Диего Годин олдида ва қаттиққўл Диего Симеоне назоратида бўлиб,  21 ёшидаёқ энг кучли клублардан бирининг асосий таркибидан жой олди.

7-ўрин. Марко АСЕНСИО («Эспаньол») - 37та ўйин, 4та гол, 12та самарали узатма. 20 ёшли испан - жаҳон футболидаги энг салоҳиятли иқтидорлардан бири. Мана, кучли учликдан жой олган жамоалар вакилларини ҳисобга олмаганда, Ла-лиганинг энг яхши ассистенти бўлди.

6-ўрин. Эктор БЕЛЬЕРИН («Арсенал») - 44та ўйин, 1та гол, 8та самарали узатма. Замонамизнинг энг тезкор футболчиларидан бири. Бельерин 40 метр масофани 4,42 сонияда босиб ўтади (энг тезкор футболчи сифатида тан олинган Тео Уолкотт эса 4,82 сония сарфлайди).

5-ўрин. Ренату САНШЕШ («Бенфика»|«Бавария») - 47та ўйин, 6та гол, 1та самарали узатма. Евромавсумнинг бош кашфиётларидан бири. Португалиялик йигит айниқса, техник томондан кучли, бардошли ва жисмонан бақувват.

4-ўрин. Кингсли КОМАН («Бавария») - 37та ўйин, 6та гол, 11та самарали узатма. Француз вингери бундеслигада энг яхши дриблингчи бўлгани билан мақтанишга ҳақли. У ҳар бир ўйинда 3,7та муваффақиятли алдаб ўтиш ҳаракатини амалга оширди.

3-ўрин. Антони МАРТИАЛЬ («Манчестер Юнайтед») - 56та ўйин, 18та гол, 9та самарали узатма. 20 ёшли қимматбаҳо француз илк мавсумдаёқ  етарлича гол уришдан ташқари, АПЛнинг энг яхши 10 нафар дриблингчиси қаторига кирди.

2-ўрин. Усмон ДЕМБЕЛЕ («Ренн»|«Боруссия» Д.) - 29та ўйин, 12та гол, 5та самарали узатма. Франциялик яна бир вундеркинд. У 18 ёшида «Ренн»нинг етакчиси ва тўпупари бўлди. Дриблинг салоҳияти ақлни шошириб қўядиган даражада ривожланган.

1-ўрин. Деле АЛЛИ («Тоттенхэм») - 46та ўйин, 10та гол, 11та самарали узатма. АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси. 20 ёшида 40тадан ортиқ ўйинни юқори савияда ўтказди.

Шунингдек...

20-ўрин. Анвар ал ҒОЗИ («Аякс») - 37та ўйин, 11та гол, 2та самарали узатма

19-ўрин. Андрия ЖИВКОВИЧ («Партизан») - 27та ўйин, 12та гол, 7та самарали узатма

18-ўрин. Жанлуижи ДОННАРУММА («Милан») - 31та ўйин, -30та гол

17-ўрин. Юлиан БРАНДТ («Байер») - 44та ўйин, 10та гол, 6та самарали узатма

16-ўрин. Рихедли БАЗУР («Аякс») - 39та ўйин, 5та гол, 4та самарали узатма

15-ўрин. Маркус РАШФОРД («Манчестер Юнайтед») - 18та ўйин, 8та гол, 2та самарали узатма

14-ўрин. Леон ГОРЕТЦКА («Шальке») - 34та ўйин, 2та гол, 3та самарали узатма

13-ўрин. Келечи ИХЕАНАЧО («Манчестер Сити») - 35та ўйин, 14та гол, 4та самарали узатма

12-ўрин. Антонио САНАБРИЯ («Спортинг» Х.) - 30та ўйин, 11та гол, 1та самарали узатма

11-ўрин. Юлиан ВАЙГЛЬ («Боруссия» Д.) - 51та ўйин, 1та самарали узатма

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Киритилди: 25.06.2016 10:58. Ўқилди: 12247 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Райо Вальекано
1-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

27.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Сельта
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.