Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мессида юбилей учрашув ва аламзада «Реал». Испанияда навбатдаги тур анонси

Испания чемпионати 11-тур старт олиш арафасида. «Трибуна» турнинг асосий интригаларига эътибор қаратади.

Месси «Барселона» сафида 600-учрашувни ўтказади

Турнинг марказий учрашуви Каталонияда, «Камп Ноу» ўйингоҳида бўлиб ўтади. «Барселона» ҳафта бошида Грецияда, «Олимпиакос»га қарши ўйинда қайд этилган натижани (0:0) унуттириш учун мухлислари кўз ўнгида «Севилья»ни мағлубиятга учратиши талаб этилади. Кечанинг асосий юлдузи Лионель Месси шу куни «Барса» сафида 600-учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Андалусияликлар жамоаси аргентиналик бу футболчининг севимли клуби ҳисобланади - у Испанияда энг кўп голини шу жамоа дарвозасига йўллаган (29та). Бу борада иккинчи ўринда «Атлетико» (27), учинчи ва тўртинчи ўринларда «Реал» ҳамда «Валенсия» жамоалари (24). Меҳмонлар жамоаси ўтган ой бошидаги инқироздан энди чиқиб келмоқда, жамоа ўтган турда «Леганес»ни мағлуб этиб, Испания чемпионатидаги аҳволини, ЕЧЛнинг ўтган турида эса «Спартак»ни мағлуб этиб, гуруҳдаги вазиятни яхшилаб олди.

Шу билан биргаликда, «Севилья» каталонияликлар жамоаси устози Эрнесто Вальверде учун ноқулай рақиб. Шанба кунги ўйин унинг учун «Севилья»га қарши йигирманчи ўйин бўлади. У ўз фаолиятида бу жамоага қарши жуда ёмон статистика қайд этган: шу вақтгача турли жамоалар бошқарувида ўтказилган 19 ўйинда 8 ғалаба, бир дуранг ва 10 мағлубият. Яна бир эътиборли жиҳат, Эрнесто футболчилигида «Барселона» сафида илк голини «Севилья» дарвозасига йўллаган.

«Реал» «Лас Пальмас»ни «топтап ташлайди»ми?

«Қироллик клуби» оғир даврни бошдан кечирмоқда. Испания чемпионати стартидаги 10 турда икки мағлубият қайд этилди ва жамоа «Барселона»дан 8 очкога ортда қолиб кетди. Зидан шогирдлари жуда кам гол урмоқда - 10 ўйинда 19та гол. Жамоанинг энг яхши тўпурари 3тадан гол урган Марко Асенсио ва Иско бўлиб турибди. Ўйингача Гарет Бэйл сафга қайтиши кутилмоқда. Балки айнан у «қаймоқранглилар»нинг омадсиз даврини якунлаб берар?

«Лас-Пальмас» жиддий қаршилик кўрсатишини кутиш қийин. Жамоа турнир жадвалида охирги ўринларда бормоқда. «Реал» эса «Сантьяго Бернабеу»даги ўйинларда кўпроқ очко йўқотмоқда: 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Лекин орол жамоаси сентябрь ойидан буён ғалаба нималигини билмаган: 6 мағлубият. Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда «Лас-Пальмас» қаторасига 7 мағлубият қайд этган жамоалар қаторига қўшилиши ҳақиқатга яқин. Мадридликлар эса чемпионлик пойгасига қайтиш учун ғалаба қозониши, йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак.

«Валенсия» ва Дзадза тарих яратмоқда

«Кўршапалаклар» жамоаси тарихий натижа ўрнатиб бўлди. Бу жамоа ўз тарихидаги энг яхши стартни намойиш этди: мавсумдаги 10 ўйинда 7 ғалаба ва 3 дуранг. Навбатдаги рекорд қаторасига 7 ўйиндаги ғалаба бўлиши мумкин. «Валенсия» ҳали бундай натижага эришмаган. «Леганес»га қарши ўйинда эса буни амалга ошириш имконият чегарасида. Мадрид атрофидаги ҳудуд жамоаси ўзи учун дебют бўлган ўтган мавсумда 4 марта «Валенсия»га қарши ўйнаган (Кубок доирасида икки ўйин) ва ҳар сафар валенсияликлар ғолиб чиққан. Бу жамоани шанба куни Валенсияда жуда қийин ўйин кутиб турибди.

«Валенсия»да «очилган» Симоне Дзадза чемпионатда 9та голи билан Лионель Мессидан кейин (13 гол) иккинчи ўринда бормоқда. У қаторасига Ла Лиганинг етти турида гол уриш орқали 1944 йилда Эдмундо Суарес томонидан ўрнатилган рекордни такрорлаши мумкин.

4 ноябрь, шанба
17:00. ВАЛЕНСИЯ – ЛЕГАНЕС.
20:15. ДЕПОРТИВО – АТЛЕТИКО.
22:30. АЛАВЕС – ЭСПАНЬОЛ. 
00:45. БАРСЕЛОНА – СЕВИЛЬЯ.
5 ноябрь, якшанба
16:00. ЛЕВАНТЕ – ЖИРОНА.
20:15. СЕЛЬТА – АТЛЕТИК.
22:30. РЕАЛ СОСЬЕДАД – ЭЙБАР. 
22:30. ВИЛЬЯРРЕАЛ – МАЛАГА.
00:45. РЕАЛ – ЛАС ПАЛЬМАС.

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Барселона 10 9 1 0 28-3 28
2 Валенсия 10 7 3 0 27-11 24
3 Реал Мадрид 10 6 2 2 19-9 20
4 Атлетико 10 5 5 0 15-6 20
5 Севилья 10 6 1 3 11-9 19
6 Вильярреал 10 5 2 3 16-11 17
7 Леганес 10 5 2 3 9-5 17
8 Бетис 11 5 2 4 21-20 17
9 Реал Сосьедад 10 4 2 4 21-20 14
10 Хетафе 11 3 4 4 15-13 13
11 Эспаньол 10 3 4 3 9-12 13
12 Леванте 10 2 6 2 11-13 12
13 Жирона 10 3 3 4 11-15 12
14 Сельта 10 3 2 5 19-16 11
15 Атлетик Бильбао 10 3 2 5 10-12 11
16 Депортиво 10 3 2 5 13-19 11
17 Эйбар 10 2 2 6 5-22 8
18 Лас-Палмас 10 2 0 8 8-25 6
19 Малага 10 1 1 8 6-21 4
20 Алавес 10 1 0 9 4-16 3
Киритилди: 04.11.2017 09:03. Ўқилди: 12683 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.