Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёшларга ишонч ва ўтмишга ҳурмат ёхуд «Атлетико»нинг «Барса» ва «Реал» билан рақобати хусусида

«Атлетико» делегацияси билан бирга мазкур клуб академияси раҳбарларидан бири Антонио Ривера ҳам Москвага ташриф буюрди.

У RMA бизнес мактабидаги «Спортнинг ўйин турларида менежмент» факультети талабаларига лекция ўқиб, сўнгги йилларда «матрасчилар»нинг «Реал» ва «Барселона»дек молиявий жиҳатдан анчагина кучли бўлган клубларга қай тариқа рақобат туғдиришаётгани хусусида гапирди.

ХАЛҚ ЖАМОАСИ

- Сўнгги йилларда «Атлетико» икки бор Европа Лигасида ғолиб бўлди, яна шунча марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди ва 2014 йили Испания биринчилигида муваффақият қозонди - яъни «Барселона» ва «Реал»дек гигантларни 3 очкога ортда қолдириб кетди, - дейди Ривера фахрланиб.

- УЕФА рейтинги натижаларига кўра, айнан «Атлетико» бугун Европанинг энг яхши клубларидан бири ҳисобланади. Сўнгги 6 йилда биз 6та турли даражадаги финалларда тўп сурдик.

Бюджет борасида эса Европада бор-йўғи 12-ўриндамиз, холос. Жорий мавсум сарҳисобига назар ташласак, «Барселона» бюджети 897 млн.ни, «Реал»ники - 690, «МЮ» - 655 млн.ни ташкил этади. «Атлетико»ники эса - 343 млн.

***

- Шу ўринда бизни муваффақиятларга етаклаётган омилларга тўхталиб ўтсам. Биринчи навбатда, мухлисларимизни эътироф этмоқчиман. Эшитишимча, Россияда «Спартак»ни «халқ жамоаси» деб аташаркан, «Атлетико»да ҳам шундай. Испанияда бу клубни барча ҳудудларда бирдек ҳурмат қилишади.

Ҳозиргача 120 мингдан ортиқ киши клубимиз аъзоларига айланишган. Ижтимоий тармоқлардаги жами обуначиларимиз сони 21 млн.дан ошиб кетди! Буни абонементларимизни харид қилишни истовчилар навбатга ёзилганларида ҳам кўриш мумкин.

***

- Биз ўзгаришлардан қўрқмаймиз. Масалан, ўтган йили «Атлетико» герби ўзгарди. Бир қарашда сезилар-сезилмасдай, аммо бу ишдан норозилар барибир, топилди. Стадион борасида ҳам шу гап, клуб «Ванда Метрополитано»га кўчиб ўтди. Бу «Атлетико» тарихидаги 5-стадиондир.

Мухлисларимиз янги арена ҳар томонлама қулай эканлигини тушуниб етишди. Бундай дейишимга сабаб, «Висенте Кальдерон» уй-жойлар қуршовида қолган, машиналарнинг тўхташ жойи энг катта муаммолардан бирига айланганди.

Шунингдек, эски стадион фақат ўйин кунлари фаолият кўрсатарди. Боз устига, «Метрополитано»да томошабинлар сиғими аввалги аренадагига нисбатан 15 мингга кўпроқ.

АКАДЕМИЯ

- «Атлетико»нинг собиқ ўйинчиси ва клуб академияси раҳбарларидан бири сифатида шуни фахр билан айтишим мумкинки, «Атлетико» тарбияланувчиларига тенг келадиганлари дунёда кам топилади. Бизга идеал тизим яратиш насиб қилди ва айнан унинг ёрдамида асосий таркибни ёрқин истеъдодлар билан доимий равишда таъминлаб келяпмиз.

Торрес, Габи, Коке, Сауль, Де Хеа - улар «Атлетико» академияси тарбиялаган иқтидорлардан айримлари, холос. Тарбияланувчиларимизнинг таълим олишлари, ҳатто руҳий томондан баркамол бўлишларига аҳамият беряпмиз. Алоҳида психология департаментимиз бор.

***

- «Атлетико» ёшларга эътибор қаратмаганида, ҳеч қачон бугунгидай ютуқларга эришолмасди. Ҳозир таркибимизда тўп сураётган футболчиларни бошқа клублардан харид қилишнинг ўзи бизга қанчага тушишини тасаввур қилиш мушкул.

Албатта, биз трансфер бозорида ҳам фаолмиз. Аммо ўз тарбияланувчиларимизга эътибор доим 1-ўринда. Кўриб турганингиздек, ҳаракатларимиз бесамар кетмаяпти. Шу билан бирга, Испания ташқарисида ҳам доимо изланишдамиз.

ҲОМИЙЛАР БИЛАН МУНОСАБАТ

- Ҳамкорларимизга доим катта ҳурмат билан қараганмиз. Бир неча йиллар аввал ўйинчиларимиз «Озарбайжон - оловлар ери» деб ёзилган либосларда майдонга тушишарди. Ўша келишув икки томонлама манфаатли бўлганди.

Озарбайжон давлатини дунё янада кўпроқ таниди, у ерга борувчи сайёҳлар сони ошди. «Атлетико» бунга ёрдам бергани эса аниқ. Ҳозир расмий ҳамкоримиз бошқа, лекин аввалгилари билан алоқаларни ҳам сақлаб қолганмиз.

ТАРИХГА БЎЛГАН ҲУРМАТ

- Бизнинг шиорларимиздан бири: «Тарих бу - ўтмиш ва келажак». Биз имкон қадар ўтмишдаги муваффақиятларимизни кўпроқ ёдга олишга интиламиз. Аммо ўз-ўзига танқид руҳи ҳам бўлиши керак.

Масалан, 2000 йили «Атлетико» элитадан «учиб» кетиб, 2 йил қуйи дивизионда қолиб кетганида ҳам мухлислар биздан юз ўгиришмади. Аксинча, стадионга томошабинлар ташрифида ўсиш кузатилди.

***

- Яна бир мисол. «Кальдерон»га қадар стадионимиз айнан «Метрополитано» деб номланганди. Умуман, «Атлетико»га азалдан оддий ишчилар мухлислик қилишган.

Ҳатто ўта ночорлар ҳам. Клубимиз томонидан тайёрланган ижтимоий роликларнинг бирида эски стадион деворига чиқиб олган ота ва бола футбол томоша қилишаётганида уларни полиция ҳайдаб юборгани акс этган. Шунда бола отасига қу-йидаги сўзларни айтиб, ваъда беради: «Вақтики келиб сизга «Метрополитано» абонементини совға қиламан».

Орадан ярим аср ўтгач, ўғил сўзининг уддасидан чиқади - қария отасига янги стадионга кириш ҳуқуқини берувчи абонемент совға қилади. Отанинг кўзларидан эса севинч ёшлари оқади. Балки кимлардир буни майда-чуйда нарсаларга қиёслар. Амма клубимиз фалсафаси айнан улар асосига қурилган ва бу «Атлетико»ни ғалабалар сари бошлаяпти.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 07.04.2018 11:13. Ўқилди: 2989 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Атлетико
2-1
РБ Лейпциг

Навбатдаги учрашув

23.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Райо Вальекано
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.