Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Атлетико» «Валенсия» устидан қийин ғалабага эришди

"Барселона"нинг чемпионликни расмийлаштириш масаласи кейинги турга қолдирилди. Боиси, "Атлетико" ўз майдонида "Валенсия" устидан ғалаба қозонди.

Майдон эгалари ўйинни фаоллик билан бошлаб, баҳснинг 9-дақиқасида Моратанинг голи эвазига ҳисобни очишди. Биринчи бўлимнинг ўзида "матрасчилар" ҳисобдаги фарқни оширишлари мумкин эди. "Кўршапалаклар" посбони қийин вазиятда жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Биринчи бўлимга тугашига 9 дақиқа қолганида меҳмонлар Гамейронинг голи орқали ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлим бошида Гризманн аниқ зарба билан яна "Атлетико"ни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида "Валенсия" пенальти ишлади ва Парехо уни аниқ амалга оширди.

Орадан атиги 4 дақиқа ўтиб ажойиб зарба билан "Атлетико"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Мавсум тугашига 4 тур қолганида Симеоне жамоаси ва "Барселона" ўртасидаги фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда. Каталонияликлар шанба куни ўз майдонларида "Леванте"ни мағлуб этишса, навбатдаги чемпионликни нишонлайди.

Испания Ла лигаси, 34-тур
Атлетико – Валенсия 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар: 1:0 – 9 Мората, 1:1 – 36 Гамейро, 2:1 – 49 Гризманн, 2:2 – 77, пенальти Парехо, 3:2 – 81 Корреа.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Годин, Филипе Луис (Корреа, 64), Савич, Родри Эрнандес, Коке, Сауль, Лемар (Парти, 71), Гризманн, Мората (Арьяс, 84).
Валенсия – Нето, Диакаби, Гарай, Гайя, Коклен, Васс, Гедеш (Собрино, 59), Солер, Парехо, Санти Мина, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Солер (22), Мората (47), Филипе Луис (56), Собрино (73), Сауль (76), Диакаби (90).

Киритилди: 25.04.2019 01:03. Ўқилди: 4011 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
22:30
Атлетико
1-1
Эльче

Навбатдаги учрашув

30.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
20:00
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.