Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания суперкубоги. Драматик ўйинда «Атлетико» «Барса»ни мағлуб этди

Испания суперкубогининг иккинчи финалчиси аниқ бўлди. Қизғин курашлар остида кечган ўйинда «Атлетико» клуби «Барселона»ни мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Биринчи бўлимда жамоалар нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш қилишган бўлса-да, "кўк-анорранглилар" кўпроқ хавфли вазият яратишди. Мессининг зарбасини мадридликлар посбони маҳорат билан қайтарган бўлса, Суареснинг зарбасидан кейин тўп Савичнинг бошига тегиб, майдонни тарк этди. Антуан Гризманн эса собиқ жамоадошларини биринчи вазиятда кечирди. Яккама-якка вазиятда у Облакни доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимнинг илк ҳужумидаёқ Симеоне шогирдлари ҳисобни очишди. Феликс-Корреа-Коке комбинацияси самарали якунланди.

Орадан кўп ўтмасдан Месси ҳисобни тенглаштирди. У рақиб жарима майдони чизиғи олдида 2 футболчини алдаб ўтиб, ўнг оёғи билан дарвозани ишғол қилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб аргентиналик футболчи чиройли хатти-ҳаракат орқали жамоасини олдинга олиб чиққан эди, аммо VAR вазиятни кўриб чиқиб, голни бекор қилди: сакраётган тўпни ўзига бўйсундириш чоғида тўп футболчининг қўли ва елкаси туташган жойга теккан эди.

62-дақиқада эса каталонияликлар барибир олдинга ўтиб олишди. Альбанинг ажойиб узатмасига Суарес яқин масофадан бош билан зарба берди. Облак зарбани қайтарди, аммо ҳавога кўтарилган тўпни Гризманн бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

74-дақиқада эса "Барса" учинчи голни ҳам уришга эришди, аммо Суарес томон ҳал қилувчи узатмани берган Видаль бир неча сантиметр офсайдда қолган экан — буни VAR аниқлади.

Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида эса "Барселона" мудофаа чизиғи рақибнинг иккита хавфли ҳужумини ўтказиб юборди. 80-дақиқада Нето Витолони йиқитгани учун пенальти белгиланди ва уни Мората аниқ амалга оширди.

Анхель Корреа эса бирга-бир вазиятда Нетони доғда қолдира олди.

"Барселона" ҳисобга олинмаган иккита гол ва ўйин сўнгида ҳимоядаги хатолари туфайли имкониятни бой берди.

Шу тариқа, соврин учун курашда "эл-класико" эмас, Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз. Суперкубок финали 12 январь куни бўлиб ўтади.

Шу тариқа, соврин учун курашда "эл-класико" эмас, Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз.

Испания суперкубоги, ярим финал
Барселона – Атлетико 2:3 (0:0)
Голлар: 0:1 – 46 Коке, 1:1 – 51 Месси, 2:1 – 62 Гризманн, 2:2 – 81, пенальти Мората, 2:3 – 86 Корреа.
Барселона – Нето, Умтити, Альба, Пике, Серджи Роберто, де Йонг (Фати, 88), Видаль, Бускетс (Ракитич, 86), Гризманн, Месси, Суарес.
Атлетико – Облак, Лоди (Витоло, 67), Савич, Триппьер, Фелипе, Сауль, Эррера (Коке, 46; Льоренте, 72), Корреа, Томас, Жоау Феликс, Мората.
Огоҳлантиришлар: Пике (31), Томас (35), Суарес (45), Савич (45), Фелипе (64), Льоренте (72), Видаль (77), Нето (80).

Киритилди: 10.01.2020 01:54. Ўқилди: 11460 марта. Фикрлар: 49 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.