Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Бировнинг тўйи...»

“Реал” мухлисларини табриклайман. Қироллик клуби дарҳақиқат финал жамоаси эканлигини яна бир карра исботлади. “Атлетико” гарчи кеча ҳужумкорроқ кўринган бўлса-да, пенальтилар сериясида мағлуб бўлишини кўпчилик кутди. Шу воқеа содир бўлди. Хуллас, табрикладим ва энди суперкубок ҳақидаги фикрларимни билдирсам.

Араблар футболга аралашиб кўп яхши ишлар қилишмоқда. Дейлик, “МанСити” лойиҳаси ўзига яраша жозибадор, Қатар миллиардерларининг улушидан насибадор ПСЖ ҳам қай бир маънода ўзига хосликка эга. Англия стадионлари номини ўзлаштириб олишаётгани ҳам жуда танқид қиларли ҳол эмас. Аммо Испания суперкубогида 4 та жамоанинг қатнашиши барибир оқланадиган нарса эмас. Баъзан қадриятларни сақлаб қолиш керак. Футболни футбол қилиб турган регламентларини пул учун алмашмаслик керак барибир. Пул билан битмаган ишлар катта пул билан ҳам битмаслиги керак бу ҳудудда. Испанлар эса, рози бўлишди. Шоу учун рози бўлишди.

Тўғри, Саудияда ўтган учта ўйин ёзда ўтадиган икки суперкубок ўйинидан шиддатлироқ ва қизиқарлироқ ўтди. Чунки саратонда жамоалар ўйнагиси келмай тўп суришади одатда. Терма жамоаларидан қайтган юлдузларнинг ҳорғинлиги, мавсум оралиғида турган клубларнинг бу ўйинга панжа остидан қарашлари натижасида суперкубок баҳслари охирги пайт ростан ҳам иккинчи даражага тушиб қолганди.

Саудия Арабистони ҳомийлари бу турнирни “тирилтиришди” гўё. Гап йўқ. Бироқ, кечаги финалдан сўнг бу иштиёқнинг давоми қандай бўларкан, деб ўйлаб қолдим. Финалга Чемпион ва Кубок Соҳиби чиқа олмади. Кубок тақдирини ўтган мавсум ҳеч нарса ютмаган клублар қўлга киритишди. Ўхшатиш мумкин бўлса, айтаман: икки томошабин бировнинг тўйи ўтадиган тўйхонага кириб келиб, ўзларининг тўйларини қилиб кетишди.

Хўш, эртага яна бир ҳомий чиқиб ЕЧЛ борасида ҳам шунақа иш қилса-чи? ЕЧЛ ғолиби ва Европа Лигаси ғолиби ўртасида ўтаётган ўйин унчалик қизиқ эмас, келинглар, шуларнинг ёнига икки номдор клубни ҳам қўшайлик, деса, ўзи шундоғам Европа Чемпионлар Кубогидан кейин янги ном олган бу турнирда чемпион бўлмаганларнинг иштироки ва ундан сўнг суперкубок тўртлиги сафидан ҳам ғолиб бўлмаганлар ўрин олса, ҳаммаси чувалашиб кетмайдими? Ҳақдорлар қолиб, ҳаққи йўқлар ғолиб бўлиб юрса, ғалати эмасми?

Аслида бунга биринчи навбатда Суперкубок даражасини тушириб юборган европаликларнинг ўзлари айбдор. Агар шу турнирга сал эътиборлироқ бўлишганда, араблар уларнинг ишларига аралашишмасди. “Реал” ва “Атлетико” финалидан сўнг уларнинг тиллари яна узун бўлдики, бунақа финални нари борса ЕЧЛ финалида кўргансизлар, дейишяпти улар. Ҳақиқатан ҳам шундай. Аммо ЕЧЛда узоқ курашлардан сўнг финалга борадиганлар жангини кўрардик, бу сафар ҳомийларнинг хоҳиши билан эль-класико умидида икки томонга сочилган жуфтликлар хотимасини кўряпмиз, дейдиган кўҳна вакили топилмайди. Пулини олиб бўлган чунки.

Турнир ҳомийлари Англия суперкубогига ҳам “ҳужум” қилиб кўришса зўр бўларди. Ҳар ҳолда, бир томонда "Реал", "Барса", "Атлетико", "Валенсия", бир томонда "Ливерпуль", "Ман. Сити", "Юнайтед" ва "Челси" иштирокидаги турнирлар кўпайса, эрта-индин “ўзи бизга ЕЧЛ нимага керак” деворармидик?!

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Киритилди: 13.01.2020 15:27. Ўқилди: 10403 марта. Фикрлар: 12 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.