Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Нюькасл” хорватиялик футболчига қизиқмоқда

 

Ангилиянинг “Нюькасл” жамоаси қишки трансферлар чоғида “Рио Аве” клуби ҳимоячиси Тони Боревковични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақида “А bola” нашри маълум қилмоқда. Айни дамда ҳимоячи Португалияда ўзининг иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Унинг ҳизматларига шунингдек Португалия грандлари ҳам эътибор қаратишган.

Ингилизлар ҳимоячи учун 10 миллион евродан кечишга тайёр эканлигини маълум қилган бўлсада, португалия клуби футболчи борасидаги якуний қарорини эълон қилганича йўқ.

 

“Челси”дан бомба

 

Лондоннинг “Челси” клуби ўз тарихидаги энг улкан трансферга қўл уриш арафасида турибди. Жамоа “Боруссия Дортмунд” клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“TheSun” нашри берган маълумотларга қараганда, “аристократлар” тинейджер учун 120 миллион евродан воз кечишга тайёр. Бу сумма Дортмундликлари юз фоиз қониқтиради.

Санчонинг қишда жамоани тарк этиш эҳтимоли кам бўлишига қарамай, унга бўлган талаб катталиги учун “Челси” уни январдаёқ қўлга киритишга уруниб кўради. Манба берган маълумотларга кўра, Санчонинг трансферини шахсан Раман Абрамовичнинг ўзи амалга оширишга вада берган.

“Рома”га ярим ҳимоячи керак


Римнинг “Рома” жамоаси жароҳат олган Заниоланинг ўрнини босувчи футболчини излашда давом этмоқда. Италия нашрларининг маълум қилишича, “бўрилар” радарига Германиянинг “Герта” клуби ярим ҳимоячиси Явайро Дилросун тушиб қолган. Италия жамоаси футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.

Eслатиб ўтамиз, голландиялик футболчи ушбу мавсумда Бундеслиганинг 14 та ўйинида иштирок этди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек 4 та ассист ҳам.

Диас кетадими

Мадриднинг “Реал” жамоаси қишки трансферлар чоғидаёқ клубга кераксиз деб топилган Мариано Диаздан қутилиши мумкин. Айни дамда, футболчига «Реал Сосьедад» клуби жиддий эътибор қаратган. “Сан-Себастианликлар” Диазни “Тоттенҳем”га йўл олиши таҳмин қилинаётган Виллиам Жозенинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Марcа нашри берман маълумотларга қараганда, “Тоттенҳем” Жозе учун 20 миллион евродан кўп бермоқчи эмас, бироқ испанлар ўз футболчисини 50 миллионга баҳоламоқда. Агарда, бу трансфер амалга ошмаса, Диазнинг Мадридда қолишдан бошқа чораси йўқ.

Eслатиб ўтамиз, доминиканлик ҳужумчи ушбу мавсумда ҳали бирорта ўйинда майдонга тушганича йўқ.

Кавани учун кураш авжида!

Парижнинг ПСЖ клуби ҳужумчи Эдинсон Кавани бир нечта топ клубларнинг эътибор марказида турибди. “ТheTimes:” нашри берган маълумотлларга кўра, Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳам улар сафига қўшилди.

“Аристократлар” парижликларга уругвайлик ҳужумчи борасида илк таклифни юборишга ҳам улгурди. Унга кўра, клуб ПСЖга Эдинсоннинг маошини тўлиқ тўлаб бериш шарти билан ижарага олмоқчилигини маълум қилган. Айни дамда, Каванинг ҳафталик маоши 360 минг еврога тенг эканлигини инобатга олсак, бу кичик сумма эмас. Шундай бўлсада, ПСЖ ўз ҳужумчиси учун 23 миллион евро тўлашларини талаб қилмоқда. Тез орада музокарларнинг иккинчи қисми бошланиши кутилмоқда.

Eслатиб ўтамиз, Кавани ушбу мавсумда атиги 9 та ўйинда иштирок этди ва икки бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди.

Себалос “Арсенал”нит арк этмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Себалос қишки трансферлар чоғидаёқ ортга қайтишни истамоқда. Испаниялик плеймейкер янги мураббий қўл остида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Қаҳрамонимиз “Евро 2020” мусобақасидан қолиб кетмаслик учун кўпроқ майдонга тушишни режалаштирган.

Испаниянинг AC нашри берган хабарларга кўра, Дани бу борада клуб бош мураббийи Микел Артета билан суҳбатлашишга ҳам улгурган.

Eслатиб ўтамиз, ушбу мавсумда Себалос 17 та ўйинда ишторок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйди.

Киритилди: 24.01.2020 03:31. Ўқилди: 16584 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.