Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

 

“Барселона” Тер Штеген билан келиша олмаяпти

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ўз дарвозабони Марк Андре Тер Штеген билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

“Goal” нашри берган хабарларга қараганда, жамоа ва футболчи ўртасида муолиявий муаммолар пайдо бўлмоқда. Маълумотларга қараганда, дарвозбон йилига 15 миллион евро маош олишни истамоқда. Каталония клуби эса, муолиявий фейр-плей сабабли бундай маош тўлашга қодир эмас.

Эслатиб ўтамиз, киппернинг клуб билан тузган шартномаси 2022-йилда ўз якунига етади. Айни дамда унинг трансфермаркетдаги баҳоси 90 миллион еврога тенг.

ПСЖга “Юве” футболчилари керак

 

Франциянинг ПСЖ футбол жамоаси ёзда “Ювентус”нинг икки футболчисини жамоага олиб келишни истамоқда.

ТМW нашри берган хабарларга қараганда, Парижликлар Игуаин ва Пянични ўз сафида кўришни истамоқда. Қайд этиб ўтиш жоиз-ки, босниялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2023-йилда якун топади. Аргентиналик футболчи эса келаси йили эркин агент мақомига эга бўлиши мумкин. Шу сабабли “зебра”лар футболчиларни сотиб юборишга қарши бўлмаслиги мумкин.

Ушбу футболчиларнинг трансфермаркетдаги қиймати 100 миллион еврога тенг.

“Валенсия” иқтидорларни изламоқда

 

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси ёзда “Алмериа” ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан шартнома тузиши мумкин.

“Super Deport” нашри берган хабарларга қараганда, “кўршапалаклар” уругвайлик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олишади.

Трансфер суммаси маълум қилганича йўқ, бироқ “Валенсия” ҳужумчи учун камида 10 миллион евродан воз кечиши аниқ.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ушбу мавсумда Дарвин “Сегунда”нинг 20 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

“Ювентус” учта футболчига даъвогар

 

Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда сотиб олиши керак бўлган 3 та футболчи борасида якуний қарорга келди.

Унга кўра, клуб ёзда “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза, “Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торрес ва “Брешиа” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналилар клуб нишонида бўлишади.

Манба берган хабарларга қараганда, клуб ушбу футболчиларни қўлга киритиш учун «Юве» 110-130 миллион евро атрофида пул тўлашига тўғри келади.

Бу пулларни клуб бюджетидан олмаслик учун ёзда Турин клуби Ҳедира, Куадрадо, Игуаин ва Матюдиларни сотувга қўйишни режа қилган.

“Атлетико”дан ўзгача юриш

 

Испаниянинг “Атлетико” жамоаси ёзда “Манчестер Юнайтед” клуби таянч ярим ҳимоячиси Неманиа Матични ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақида “Fijachec” нашри маълум қилган. “Матрасчилар” тажрибали футболчини ёзда бир цент ҳам ишлатмасдан қўлга киритиш борасида иш олиб боришмоқда.

Хабарингиз бор, июн ойида сербиялик ярим ҳимоячи расман эркин агент мақомини олади. Футболчининг ўзи ҳам Мадридда ўйнашга қарши эмас, бироқ у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин бўлган вариянтлардан бирини танлашни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Матич ушбу мавсумда АПЛнинг атиги 12 та учрашувида майдонга тушди ва битта ассистни амалг оширди.

Киритилди: 11.03.2020 02:34. Ўқилди: 10036 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Атлетико
1-4
Осасуна

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.