Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Атлетико» «Ливерпуль»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Ливерпуль» ўз уйида Мадриднинг «Атлетико»сини қабул қилди. Бу жанг кутилмаган вазиятлар ва ўзгаришларга бой бўлди.

Кутилганидек, мерсисайдликлар ўйинни фаол бошлаб, меҳмонлар дарвозаси томон босим уюштира бошлашди. Биринчи бўлимда Ян Облак ўз жамоасини бир нечта вазиятларда қутқарди. Тайм тугашига 3 дақиқа қолганида эса мезбонлар ҳисобни очишди. Алекс-Окслейд Чемберлен ўнг қанотдан ҳаволатиб етказган узатмани Вейналдум бош билан "Атлетико" дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда эса "Ливерпуль"нинг хавфли ҳужумлари сони ошиб борди. Мадридликлар посбони эса жамоасини қутқаришда давом этган бўлса, 66-дақиқада Робертсоннинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.

Ўйин сўнгида Облак яна бир марта сэйв намойиш қилган бўлса, Садио Мане томонидан чалқанча услубда йўллаган зарбага бироз аниқлик етишмади.

Икки ўйин натижасига кўп ҳисоб тенглашгани учун қўшимча бўлимлар белгиланди. Унинг аввалида англияликлар иккинчи голни уришди. Вейналдум ўнг қанотдан етказган узатмага Фирмино бош билан зарба берди, тўп устунга тегиб, бразилиялик футболчининг ўзига қайтди. Роберто иккинчи уринишда бўш дарвозани ишғол қилди.

Гўёки, ушбу голдан кейин "Ливерпуль" чорак финал масаласини ҳал қилгандек эди. Аммо, лекин, бироқ... бутун мавсум давомида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган, Алиссон жароҳат олгани сабабли бугун асосий таркибда майдонга тушган "қизиллар" посбони Адриан "қовун" туширди. Ҳимоячидан етказилган узатмани тепиб юборишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаган Жоау Феликс Льорентега узатмади. Маркос эса 23 метрлардан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи экстра-таймга қўшиб берилган дақиқаларда эса "Атлетико" қарши ҳужумдан ўта унумли фойдаланди. Маркос Льоренте бу сафар ҳам жарима майдони ташқарисидан дарвозанинг яна ўша бурчагига тўпни жойлаб қўйди — 2:2.

Энди сўнгги 15 дақиқалик бўлимда "Ливерпуль"дан 2та гол талаб этилар эди. Диего Симеоне эса бундай устунликни қўлдан бой бериб қўядиган мураббий эмас. Унинг шогирдлари ҳисобни сақлаб қолиш учун барча ишни амалга оширишди. Улар буни нафақат уддалашди, балки 121-дақиқада қарши ҳужумда учинчи голни ҳам уришди. Яккама-якка вазиятда Адриан Альваро Моратанинг зарбасини қайтара олмади.

Шу тариқа, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби аламли тарзда мусобақани тарк этди. "Атлетико" эса чорак финал иштирокчисига айланди.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал, жавоб ўйини
"ЛИВЕРПУЛЬ" - "АТЛЕТИКО" - 2:3 (1:0, 0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 43 Вейналдум, 2:0 – 94 Фирмино, 2:1 – 97 Льоренте, 2:2 – 105 Льоренте, 2:3 – 120+1 Мората.
Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум (Ориги, 105), Хендерсон (Фабиньо, 105), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салоҳ.
Атлетико – Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалько, 90), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 105), Коке, Жоау Феликс (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).
Огоҳлантиришлар: Мората (119), Александер-Арнолд (119), Сауль (120).
Дастлабки ўйин – 0:1.

Киритилди: 12.03.2020 03:37. Ўқилди: 7194 марта. Фикрлар: 36 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.