Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Коста Италияга йўл олади?!

Таниқли “Le Gazzeta Della Sport” нашри берган хабарларга қараганда, “Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Диего Коста ёзда Италия клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Айни дамда, испаниялик ҳужумчи билан “Наполи” ва “Рома” жамоалари қизиқиб қолган.

Манба берган хабарларга қараганда, “Наполи” ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Аркадиуш Миликнинг ўрнини айнан Коста билан тўлдиришни истмоқда.

Диегонинг ўзи ҳам Мадриддан кетишга қарши эмас. Сабаби, ҳужумчи клубдаги асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйди.

Санчо қайси клубни танлайди?

 

“Боруссиянинг “Дортмунд” клуби ҳужумчиси Жейдон Санчо ёзда АПЛ клубларидан бирига ўтади”,- деб хабар бермоқда таниқли “SkySport” нашри.

Манбанинг маълум қилишича, вингер айни дамда “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”дан келиб тушган таклифларни кўриб чиқмоқда.

Бугунги кунга келиб Санчо Бундеслигадаги энг қиммат футболчи саналади. Уни қўлга киритишни истаган клуб 130 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

“Интер”нинг ёздаги нишони аниқ бўлди

 

Миланнинг “Интер” клуби устози – Антонио Конте ёзда клуб сотиб олиши керак бўлган футболчи номини маълум қилди.

Италия нашрларининг маълум қилишича, Конте ёзда Артуро Видални ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Аслида, чилилик футболчи қишдаёқ Италияга йўл олиши мумкин эди, бироқ каталонияликлар мавсум ўртасида Видални қўйиб юборишни истамади.

Ярим ҳимоячининг ўзи Конте қўл остида ҳаракат қилишга қарши эмас. Аввалроқ, мураббий ва футболчи “Ювентус” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

“Лестер” Вардининг ўринбосарини топди

 

Англиянинг бир нечта нашрлари берган хабарларга қараганда, “Лестер” ёзда Жимми Варди учун рақобатдош футболчини харид қилишни режалаштирмоқда.

Унга кўра, “тулкилар”нишонида Франицянинг “Метс” жамоасининг 23 ёшли ҳужумчиси Ҳабиб Диало турибди.

Сенегаллик футболчи бу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. Унинг тезкорлиги ва жарима майдончаси ичидаги эпчиллиги Лондоннинг “Челси” клуби томонидан ҳам кузатиб келинмоқда.

“Тhe Sun” нашри берган хабарларга қараганда, футболчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлиш мақсадида “Лестер” сафида кўриниш беришни истамоқда

“Арсенал” Ҳамес учун даъвогар

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси – Ҳамес Родригес учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Таниқли “Маrcа” нашри берган хабарларга қараганда, “қироллик клуби” Ҳамес учун 50 миллион евро талаб қилади.

Ҳозирча, трансфернинг бошқа тафсилотлари ошкор бўлганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчи сўнгги пайтларда Зидан томонидан кераксиз ўйинчига айланиб қолган эди.

Киритилди: 30.03.2020 01:59. Ўқилди: 7180 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 16
2 Лацио 6 9
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.