Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Алфонсо Ареола

Таниқли “Mundo Deportivo” нашри берган хабарларга қараганда, Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзда сифатли дарвозабон сотиб олиш орқали Берт Лено учун соғлом рақобат ҳосил қилмоқчи

Манбанинг маълум қилишича, “кононирлар” “Реал Мадрид”да ижара асосида ҳаракат қилаётган Алфонсо Ареолани қўлга киритишни режа қилишмоқда.

“Қироллик клуби” Ареолани сотиб олмоқчи эмас. Шу сабабли, Париж клуби Алфонсони трансферга қўйишга тайёр. Сабаби, клуб Кейлор Наваснинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилган.

Самеду учун кураш бошланди

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси қанот ҳимоячиси Нелсон Самеду ёзда катта эҳтимол билан клубни тарк этадиган кўринади. Футболчи учун асосий даъвогарлар “Ювентус” ва “Манчестер Сити” жамоалари бўлиб турибди.

“Шаҳарликлар” португалиялик футболчи учун Жоа Конселуни беришга тайёр. Турин клуби эса, Самедуни Пяничнинг трансферига қўшиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ ва “Тоттенҳем” жамоалари ҳимоячи билан қизиқиш билдирган, бироқ иш музокараларга қадар етиб бормаган эди.

Йович учун кураш авжида

 

Мадриднинг “Реал” жамоасида ўз ўрнини топа олмаган ҳужумчи ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурганидан хабарингиз бори.

“Сербиялик форворднинг ҳизматлари билан “Арсенал” жамоаси қизиқиб қолди”,- деб хабар бермоқда “Football Espana” нашри.

Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Пьер-ЭмерикаОбамеянгни ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам Лондон жамоасидан келиб тушадиган таклифларга очиқ эканлигини расман эълон қилган. Ҳозирча, Лука Йовичнинг агенти расмий маълумот билан чиққанича йўқ, бироқ “Реал” қайта сотиб олиш шарти билан сербни сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилиб улгурди.

“Манчестер Юнайтед” арзонроқ вариант изламқода

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида изланиш олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Таниқли ESPN берган маълумотларга қараганда, жамоа нишонида “Боруссия М” клуби ҳужумчиси Алассан Плеа турибди.

Манбанинг маълум қилишича, немис клуби ўз етакчисини 25 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бу сумма бугунги кунда “қизил иблислар”ни тўлиққаноатлантиради.

Шунингдек, французнинг ўзи ҳам клубини алмаштиришни истамоқда. У кучлироқ чемпионатда тўп суриш учун маоши камайиб кетишига ҳам тайёр.

“Лестер” уни сотмайди!

 

“Англиянинг “Лестер” жамоаси ўз ярим ҳимоячиси – Уилфред Ндиди борасидаги бирорта таклифни кўриб чиқмаслигини расман эълон қилди”,-деб хабар бермоқда BBC нашри.

Манбанинг маълум қилишича, “тулкилар” нигериялик ярим ҳимоячини 50 миллион евро эвазига ҳам сотмасликка қарор қилган. Ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўришни истаган “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ клублари ўзлари учун бошқа футболчи излашларига тўгри келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ндиди билан Туриннинг “Ювентус” жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Киритилди: 16.05.2020 23:08. Ўқилди: 9517 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Мальорка
0-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Атлетико
-:-
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.