Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Атлетико» «Камп Ноу»да дуранг ўйнади

«Барселона» Ла лигада кетма-кет иккинчи ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнамоқда, кетма-кет иккинчи учрашувда очко йўқотмоқда. Жамоа бу сафар «Атлетико»ни мағлуб эта олмади.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ мадридликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Карраско қанотда белгиланган жаримадан хавфли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

Орадан 5 дақиқа ўтиб эса каталонияликлар "стандарт"дан ҳисобни очишди. Месси томонидан бурчакдан етказилган узатма натижасида тўп Диего Костанинг оёғига тегиб, тўрга бориб тушди.

"Барса" ўйинни назорат қилаётгандек эди, аммо Пике рақиб футболчисини ўтказиб юборди. Карраско чап қанотдан аввал Пикедан ўтиб кетди, сўнгра Видаль жарима майдони ичида уни йиқитди. Қизиқ воқеалар шундан сўнг бошланди. Тер Штеген Диего Коста томонидан йўлланган зарбани қайтарди. Аммо ҳакам VARнинг маслаҳати билан қайтадан пенальти тепилиши кераклигини кўрсатди. Тер Штеген зарбадан олдин икки оёғи билан дарвоза чизиғини тарк этган эди. Бу сафар 11 метрли нуқта қаршисига  Сауль Ньигес чиқди ва мувозанатни тиклади.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Месси фаолиятидаги 700-голни уришга яқин келди. У жарима майдонига бурчак томондан кирди ва чап оёқда айланма зарба берди. Тўп дарвоза устунига енгил тегиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда дарвозалар томон биттадан пенальти белгилади. Иккинчи бўлим бошида Ариас Семедуга нисбатан эҳтиётсиз ҳаракат қилди. Месси пенальтидан "паненка" услубида зарба йўллаб, фаолиятидаги 700-голни урди.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтиб яна ўша Карраско пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Семеду ўзи истамаган ҳолда рақиб футболчисининг оёғига тегиб кетди. Тер Штеген Сауль Ньигес томонидан берилган зарба йўналишини топди, аммо тўп унинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларда чарчоқ сезилди. Ҳимоячилар эса ишончли ҳаракат қилишди. Натижада "Барселона" кетма-кет иккинчи учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, навбатдаги очколарни йўқотди.

"Реал" пайшанба оқшомида "Хетафе"ни мағлуб этса, асосий рақиби билан фарқни 4 очкога етказиб олади.

Испания Ла лигаси, 33-тур
Барселона – Атлетико 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 11, автогол Диего Коста, 1:1 – 19, пенальти Сауль, 2:1 – 50, пенальти Месси, 2:2 – 62, пенальти Сауль.
Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич (Серджи Роберто, 63), Бускетс (Фати, 85), Пуч, Видаль (Гризманн, 90), Суарес, Месси.
Атлетико – Облак, Фелипе, Хименес, Арьяс, Лоди, Сауль, Феррейра Карраско (Лемар, 85), Льоренте (Жоау Феликс, 69), Томас, Корреа (Витоло, 84), Диего Коста (Мората, 76).
Огоҳлантиришлар: тер Стеген (17), Пике (18), Сауль (35), Фелипе (51), Месси (61), Диего Коста (75), Феррейра Карраско (80), Лемар (90).

Киритилди: 01.07.2020 03:07. Ўқилди: 7235 марта. Фикрлар: 26 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 6 16
2 Лацио 6 9
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.04.2024. Ла-лига. 31-тур.
17:00
Атлетико
3-1
Жирона

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.