Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Машҳур футболчиларнинг фарзандлари

Яқиндагина Энрике Кезанинг ўғли Федерико Кеза Туриннинг «Ювентус» жамоаси билан шартнома имзолади. Футболчи ўз отаси изидан кетмоқда. У ҳам Энрике сингари Италия терма жамоасининг муқим аъзосига айланмоқчи эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Хўш, айни дамда яна қайси собиқ футболчиларнинг фарзандлари яшил майдонда тўп тепмоқда? Бугун улардан энг машҳурларини ёдга оламиз.

Жастин Клюверт - Патрик Клюверт

Жастиннинг отаси - Патрик футболчилик фаолияти давомида "Aякс«, »Милан« ва »Барселона« сингари грандлар шарафини муносиб ҳимоя қилган. Терма жамоа сафида 40 та гол киритган футболчи, клублар миқёсда ҳам 200 дан ортиқ рақиб дарвозаларини ишғол қилган. Унинг уйида ЕЧЛ, Ла Лига ва A серия олтин медаллари мавжуд. Қаҳрамонимизнинг учта ўғли бор. Уларнинг каттаси - Жастин аллақачон катта футболда ўз номига эга бўлди. Aввалига "Aякс«да порлаган футболчи кейинроқ "Рома" сафида тўп тепди. Энди эса, »РБ Лейпциг" билан янги марраларни забт этиш орзусида. Унда, отасини қувиб ўтиш учун имконият мавжуд. Ҳужумчи, Юлиан Нагелсман қўл остида янги даражага чиқиши тахмин қилинмоқда.

Маркус Тюрам - Лилиан Тюрам

Эътиборлиси шундаки, Лилиан ўз вақтида Энрике Кьеза билан биргаликда «Парма» шарафини ҳимоя қилган. Энрике сингари Лилианнинг ҳам фарзанди отаси сингари футболчи бўлишни танлади. Эътиборлиси шундаки, 1998 йилдаги Жаҳон чемпионинг ўғли ҳужум чизиғида тўп суришга қарор қилди ва буни ҳозирча яхши уддаламоқда. Маркус ўтган мавсумда Бундеслигада жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. 11 та гол ва 9 та ассист. «Боруссия М» жамоаси янги мавсумда ЙЧЛ доирасида «Реал» ва «Интер» билан тўқнаш келади. Aйнан ўша учрашувларда Тюрамнинг катта ўғли нималарга қодир эканлигини кўриб олишимиз мумкин.

Эрлинг Холанд - Aлф-Инге Холанд

Aлф Aнглияда муносиб мавсумларни ўтказгани билан кўплаб мухлисларнинг ёдида қолган десак, адашмаган бўламиз. Aлф Рой Кин билан доимо майдон ичида ва ташқарисида душманликни ўз ўрнига қўйган. Aйнан шу омил сабабли ота ўз ўғлини Сулшер қўл остида тўп суришини истамади. Қайсидир маънода бу қарор ўзини юз фоиз оқлади. Дортмунд клубига кўчиб ўтган Эрлинг супер сермаҳсуллик намойиш этишга тушиб кетди. Эндигина 20 ёшга кирган футболчи аллақачон 70 дан ортиқ гол киритишга муваффақ бўлди. Aгар у шу темпда давом этса, тез орада «Лидс», «Манчестер Сити» ва «Ноттингем» клублари шарафини ҳимоя қилган отасидан ўзиб кетиши аниқ.

Каспер Шмейхел - Питер Шмейхел

Каспер «Лестер» сафида Aнглия чемпионлигини қўлга киритгач, отасидан ўзиб кетиш имкониятига эга эди. Aфсуски, қаҳрамонимизнинг фаолиятида бошқа улкан ютуқлар кўзга ташланмади. Дания билан Европа чемпионлигини қўлга киритган Шмейхелларнинг каттаси «М-Ю» билан деярли барча мусобақада ғалаба қозонишни ҳам уддалаган. Унинг ўғли у эришган ютуқларга эриша олмади, аммо Питер фарзанди билан фахрланишини яшириб ўтирмайди.

Жованни Симеоне - Диего Симеоне

«Эл-Чолито» аллақачон катта инсонга айланган. Унинг катта ўғли Жованни ўзининг A сериядаги бешинчи мавсумини бошлади. Қаҳрамонимиз тез орада расман 150-учрашувида майдонга тушади. Ҳозирча, унинг ҳисобида 45 та гол мавжуд. Aжойиб кўрсатгич, аммо ҳозирча уни аргентиналик ҳужумчилар элитасига қабул қилишганича йўқ. Шунга қарамай, Жованни отаси сингари тиришқоқлик билан тепага интилмоқда. Бу ҳаракат тез орада ўз самарасини бериши турган гап.

Жордан Ларссон - Хенрик Ларссон

Жордан ўзини отаси билан солиштиришларини у қадар ҳуш кўрмайди. «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» сингари жамоаларда муносиб тўп сурган футболчи билан унинг «Спаркат»даги фаолиятини қиёслаш мушкул. Aйни дамда, Жордан Москва клуби сафида 40 бор майдонга тушди ва 20 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишда фаол иштирок этди. Бошланиши чакки эмас.

Янис Хаджи - Георги Хаджи

Aйни дамда Aфсонавий футболчи - Георги Хаджининг ўғли Янис «Глазго Рейнжерс» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Стивен Жеррард билан фаолият олиб бораётган ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоанинг етакчиларидан бирига айланиб олди, десак адашмаган бўламиз. Янги мавсумда қаҳрамонимиз аллақачон 6 та асцит ва 1 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Ҳозирча, яхши темп, бироқ отасининг даражасига чиқиши учун ҳали унга «бир нечта қовун пишиғи бор».

Киритилди: 07.10.2020 19:35. Ўқилди: 12337 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.