Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз. 

«МЮ»дан ўзгача юриш

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси «Индепенденте» жамоаси ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Эд Вудворд аллақачон 19 ёшли футболчи борасида музокараларга киришган. 

Маълумотларга қараганда, «Индепенденте» ўз футболчисини 5 миллион еврога сотишга рози, аммо унинг кейинги трансферидан тушадиган 20 фоиз пулини ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўймоқчи. 

Муса Туркияда!

«Лестер» жамоасининг собиқ ҳужумчиси Аҳмад Муса фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. 

«Sabah» нашрининг маълум қилишча, нигериялик ҳужумчи билан «Фенербаҳче» жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Шу боис, унинг трансферини амалга ошириш учун аллақачон шахсий шартнома тайёрламоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, турк клуби футболчига йилига 1,5 миллион евро маош тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган. 

Жиру қоладими? 

Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳужумчиси Оливер Жиру фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин. 

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, клуб ҳужумчини клубда олиб қолишга ҳаракат қилади. Манбанинг маълум қилишича, «аристократлар» ҳеч бўлмаса ёзга қадар амалдаги ЖЧ ғолибини таркибда сақлаб қолишмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Жиру билан аввалроқ «Интер» ва «Милан» жамоалари қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эди. Маълумотларга қараганда, ёзда эркин агентга айланадиган футболчида деярли 20 га яқин таклифлар мавжуд. 

Фил кетмоқчи!

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Фил Жонс якуний қарорни қабул қилди. 
унга кўра, инглиз футболчиси қишки трансфер ойнаси очилиши билан ўзи учун янги жамоа изламоқчи. 

«Daily Star» нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи «Дерби Каунти» билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Ушбу клуб Жонсни ярим мавсумга ижарага олишни режа қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Фил етарлича ўйин амалиётисиз қолиб кетаётганидан норози. Шу боис, клуб раҳбарларидан ўзини қўйиб юборишларини талаб қилмоқда. 

«Байер» ишга киришди

Леверкузеннинг «Байер» клуби «Манчестер Юнайтед» футболчиси Брендон Уилямс учун курашга киришди. 

«The Telegraph» нашрининг маълум қилишича, 20 ёшли футболчи қишда ижара асосида бошқа клубга ўтишини маълум қилган. 

Маълумотларга қараганда, «Байер» устози - Петер Бошнинг шахсан ўзи ҳимоячини таркибга қўшиб олмоқчи. Клуб «қизил иблислар» футболчиси сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режа қилмоқда.

Киритилди: 21.12.2020 02:02. Ўқилди: 10610 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Атлетико
1-0
Ботафого

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.