Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Олдингдан оққан сувни қадри йўқ". "Барселона" "Атлетико"га чемпионликни совға қилди

Шиддатли ва анча қизиқарли ўтган Ла Лига ўз якунига етди. Мазкур мавсумда гранд жамоалар ўзаро яхши даражада рақобат олиб борди. "Барселона" ва "Реал Мадрид"нинг ҳукмронлиги барҳам топди. "Атлетико" мавсумдаги кўтарилиш ва тушишлардан сўнг барибир чемпион бўла олди. "Матрасчилар"нинг чемпион бўлишида Симионе, футболчилар ва ҳар бир клуб аъзосининг рольи катта бўлди. Шунингдек, Каталония супер клубидан келиб қўшилган Суареснинг ҳам мазкур чемпионликда ҳиссаси улкан. "Барселона" мавсум аввалида ўз "гол машинасини" Мадрид клубига совға қилди. Бу эса клуб трансфер сиёсатининг қанчалик нотўғри ишлаганидан далолат беради.

Суареснинг кўз ёши

Чемпионлик қўлга киритиб бўлингач уругвайлик ҳужумчи кўз ёшларини тийиб тура олмади. Бу қувонч аралаш алам кўз ёшлари эди. Унга "кўк-анорранглилар таркибида ишонч билдиришмаган эди ва уни кераксиз, даври ўтган футболчи деб ҳисоблашаётган эди. Аслида, Луис ҳамон ўша даражада ва голлар уришда давом этмоқда. Сўнгги икки турда унинг голлари эвазига мадридликлар ғалабани қўлга киритди ва у қанчалик даражада курашувчан эканлигини исботлаб қўйди. Айнан "Барса"га мана шундай футболчи етишмади. Хуллас, Суареснинг кўз ёшлари, "Атлетико"нинг чемпион бўлиши, ҳаммаси ажойиб. Ла Лиганинг бу мавсуми ҳудди "Болливуд" филмларидай бўлди. Қасос, кураш, аламзадалик, кўз ёшлар ва энг муҳими инсонни ларзалантириб юборадиган ҳотима барча-барчаси шу мавсумда мужассам эди.

Агарлардан фойда йўқ

"Агар, Луис "Барселона"да бўлганида ва шу голларини ўзи узоқ йил тўп тепган клуби сафида киритганида балки, биз бу мавсумда Каталония клуби чемпионликни қўлга киритар эди, аммо реаллик шуки, у "Атлетико" сафида ва у бу клубни чемпион қилди. Ха, ҳақиқат ҳудди шундай. Каталонияликлар мавсум аввалида Луисни сотди ва улар ёш Фатига ишонч билдираётган эди, аммо 18 ёшли иқтидор эгаси жароҳат олди ва ноябрь ойидан буён майдонга туша олмади. Клубда ҳужумда муаммолар пайдо бўла бошлади. Вазиятлардан фойдаланиш даражаси паст эди. Шунингдек, таркибда ҳар қандай ҳимоячини ҳавфда ушлаб турувчи ва яхши очила оладиган ҳужумчининг йўқлиги ҳам яққол билинди. Қисқа қилиб айтганда "найзанинг учи" ўткир эмас эди. Агар, Суарес жамоада бўлганида бу каби муаммолар кузатилмаган бўлар эди, аммо агарлардан энди умуман фойда йўқ.

Бартамеунинг қарорлари ўз "мевасини" беришда давом этмоқда

«Мен ўтган ёзда оғир вазиятни бошдан ўтказдим. Мени ерга уришганди. «Атлетико» эса менга эшикларини очди ва ўз даражамни кўрсатиш учун имконият берди. Бу мавсум мен учун ҳаммасидан ҳам қийин ўтди». 33 ёшли ҳужумчи ўйиндан сўнг мазкур фикрларни айтиб ўтди. Билиш мумкинки, у ҳамон "Барселона"ни яхши кўради. Чемпионликдан сўнг ниманидир исботлаган шахс сифатида ўз ижтимоий тармоғида қандайдир пост қолдирса ёки шунга ўхшаш тарзда интервю берса бўлар эди, аммо у шунчаки йиғлади ва ўзини камситилганидан хафа бўлди. Шундай қилиб, қасос олинди. Мессининг ўзи ҳам Суареснинг кетганидан қанчалик ҳайратга тушганини айтган эди. "Барселона"да у пайтлари нима яхши ва нима ёмонлигини ҳис қилмайдиган раҳбарият ишлар эди. Жаноби олийлари Бартамеу қанча хато қилишнинг имкони бўлса, бу имкониятнинг ҳаммасидан фойдаланди. Унинг хатолари ҳамон ўз "мевасини" беришда давом этмоқда.

 

                                                                              Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 23.05.2021 15:53. Ўқилди: 5523 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
01:00
Хетафе
0-3
Атлетико

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Атлетико
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.