Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жорий мавсум ёзги трансфер ойнасида содир бўлган воқеалар якуни

Кеча ёзги трансферлар ойнасининг бу йилги сони якунига етди. Мазкур ойнанинг охирги кунида амалга оширилган трансферлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Антуан Гризманн. Франциялик форвард «Барселона»дан «Атлетико»га бир мавсумга ижара учун берилди. Шартномада футболчини 40 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқини ҳам кўриш мумкин. 2 йил олдин каталонияликлар аъзосига айланган Гризманн яна ўзининг қадрдон Мадрид клубига йўл олмоқда. Мессисиз заифлашган «Барселона» ҳужум чизиғи яна бир тажрибали юлдуз футболчисини йўқотди.

Ўз навбатида мазкур чизиқни тўлдириш учун «Севиля» ҳужумчиси Люк де Йонг бир мавсумга ижарага олинди.

«Челси» марказий ярим ҳимоя чизиғини Диего Симеоненинг кўп йиллик шогирди Сауль Нигес билан кучайтиришга муваффақ бўлди. Лондонликлар испаниялик хавбекни 5 млн евро эвазига бир мавсум учун ижарага олишди. Тасаввур қиляпсизми: Канте, Жоржинё, Ковачич, Саул, Маунт, Зиеш. «Аристократлар» ушбу чизиғи билан исталган клуб билан рақобатлаша олади.

«Ренн» ярим ҳимоячиси Эдуар Камавинга 31 млн евро эвазига «Реал» билан 2027 йилга қадар шартнома имзолади. Франциялик иқтидор эгасининг олдида МЮ ва ПСЖ вариантлари ҳам бор эди. Аммо, у "Қироллик клуби"да фаолиятини давом эттиришни танлади.


Амалга ошмай қолган трансферлар

Килиан Мбаппе ПСЖдан «Реал»га йўл олиши кутилган эди. Лекин, футболчининг ўзи ушбу трансферни истаган бўлса ҳам, Париж клуби раҳбарияти бир неча таклифларни кўриб чиқди ҳамда «Реал»нинг барча таклифларини рад этди. Шу ўринда, парижликлар Мбаппега йилига 45 млн евро маош билан 2024 йилга қадар шартнома ҳам таклиф қилди. Аммо, Килиан ушбу таклифни ҳам рад этди. Бу кетишда, 22 ёшли ҳужумчи келаси йилда эркин агент сифатида «Реал»га йўл олиши мумкин.

Эрлинг Холанд

"Боруссия Дортмунд" форварди Эрлинг Холандга ПСЖ ва «Челси» жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлганига қарамай, норвегиялик янги мавсумни дортмундликлар сафида давом эттирадиган бўлди.

Харри Кейн "Манчестер Сити"нинг асосий мақсади бўлди. Бироқ, ушбу ёзги трансферлар ойнасида «Тоттенҳем» 28 ёшли футболчисини қўйиб юбормади. Натижада, бир неча кун «шпорлар» машғулотларида кўриниш бермаган Кейн эндиликда яна жамоанинг етакчиси сифатида «Тоттенҳем» шарафини ҳимоя қилади.

Киритилди: 01.09.2021 15:38. Ўқилди: 6026 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Атлетико
1-0
Ботафого

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.