Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Охирги 7 йилда икки марта финалга қадар етиб борган «Атлетико» ҳақида

Бугун Чемпионлар Лигаси янги мавсуми иштирокчиларидан бири - «Атлетико» клуби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 6

Қандай етиб келишди: Испания чемпиони

Ўтган мавсум: нимчорак финал (мағлубият, умумий 0:3 «Челси»)

Еврокубоклардаги энг яхши натижаси: финалчи (1973/74, 2013/14, 2015/16)

Бош мураббий: Диего Симеоне

Клуб бошқарувида 10 йилдан бери фаолият олиб бораётган мутахассис икки маротаба Европа Лигаси соврини, икки марта УЕФА Суперкубоги совринларини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси финалига икки маротаба чиқди. Ўтган мавсумги чемпионлик Симеоне бошқарувидаги иккинчи Ла Лига чемпионати бош соврини бўлди. Бу билан аргентиналик кучи камаймаганини яна бир маротаба кўрсатди.

Асосий ўйинчи: Луис Суарес

2020 йил ёзги трансферлар ойнасида клубга келиб қўшилган уругвалик ҳужумчи жамоага руҳ бера оладиган харид бўлганини исботлади. У 2020/21 йилги мавсумда чемпионатда 21 та гол уришга эришди. Унинг охирги голи эса клуби учун охирги 7 йил ичида илк Испания чемпионлигини тақдим этди.

Ёзги энг катта хариди: Антуан Гризманн

Қаранг, ким қайтди. Франциялик ҳужумчи икки йил олдин «Барселона»га кетганидан кейин яна мухлислар меҳрини қозониши зарур. У шу кунга қадар, яъни 2014-2019 йиллар мобайнида «Атлетико» сафида 257 ўйинда 133 гол урган ҳолда клуб тарихида энг яхши бешинчи тўпурар бўлганди. У қайтганидан кейин шундай деди: "Майдонда ва майдон ташқарисида ўзимни бахтли қиладиган энг яхши жой".

 

Ўйинини кўриш керак: Жоао Фелиш

Энди 21 ёш бўлишига қарамай клубнинг энг қиммат хариди бўлиб турган футболчидан албатта кўп нарса кутиш мумкин. Шунга қарамай, ўтган мавсум Фелиш голлар сони икки хонали рақамга айлантирди ва қобилияти, меҳнаткашлиги сабабли Симеоненинг ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

Биласизми?

Ўтган мавсум Коке «Атлетико» тарихида Еврокубокларда 100 ўйин ўтказган илк футболчига айланди.

Чемпионлар Лигаси янги мавсуми ҳам старт олди ва «матрасчилар» гуруҳ босқичи 1-турини сафарда «Порту»га қарши ўтказишди — 0:0. «Ливерпуль» - «Милан» учрашувида 3:2 ҳисоби қайд этилди. Симеоне шогирдлари иккинчи турни ҳам сафарда ўтказишади. Бу сафар «россонерилар»га қарши.

Киритилди: 21.09.2021 10:26. Ўқилди: 2786 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
01:00
Хетафе
0-3
Атлетико

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Атлетико
-:-
Осасуна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.