Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Атлетико»нинг 2014 йилги чемпион таркиби. Улар ҳозир қаерда?

2021 йил 22 май - «Атлетико Мадрид» тарихидаги муҳим сана. Айнан шу куни «матрасчилар» Испания Ла Лигасининг 11-чемпионлигини қўлга киритишди. Бу охирги марта 2013/14 йилги мавсумда содир бўлган. Ўша пайтдан бошлаб жамоа кескин ўзгариб кетди, лекин ҳали ҳам клубда 7 йиллик чемпионликни эслайдиганлар бор.

«Stadion.uz» нашри сизни «Атлетико»нинг 2014 йилги чемпион бўлган таркибини эслашга ва ўша футболчилар ҳозир қаерда эканлигини ҳақида маълумот бермоқчи.

Фаолиятини якунлаган (4):

Давид Вилья. «Атлетико» афсонавий Давид Вилья фаолиятидаги охирги клуби эди. Унинг футболчилик фаолиятининг охирги даврлари ҳозир Луис Суарес билан бўлаётган воқеаларга жуда ўхшайди. Вилья «Барселона»дан «Атлетико»га кўчиб ўтди ва биринчи мавсумда Испания чемпиони бўлди, шу билан бирга жамоанинг энг яхши тўпурарларидан ҳам бирига айланди (15 та гол).



Даниэль Арансубия. Катта футболдаги охирги мавсуми унга карьерадаги ягона унвонини берди. Арансубия 2013/14 йилларда «Атлетико»га кўчиб ўтди, Ла Лигада фақат битта ўйинда майдонга тушди, лекин бутсаларини михга илишдан аввал олтин медалини қўлга киритди.

Габи. Мадриддаги ўша таркибнинг етакчиси эди. Афсонавий «матрасчи» жамоа сардори, ҳамда «Атлетико» тарбияланувчиси ҳисобланган. У 2018 йилда клубни тарк этиб, «Ал-Садд»га ўтди. Ва икки йилдан сўнг футболдаги карьерасига якун ясашга қарор қилганини маълум қилди.

Тьяго Мендеш. Ушбу футболчи фаолиятининг охиригача, 2011 йилдан 2017 йилгача «Атлетико»да ўйнаган.

Клубсизлар (2):

«Атлетико»нинг 2013/14 йилги мавсумдаги энг яхши тўпурари Диего Коста ҳозирда клубсиз ҳисобланади. Етти йил олдин, испаниялик ҳужумчи Ла Лигада 27 та гол урганди (барча мусобақаларда 36 та гол). Аммо, ҳозирда Костани жамоасига қўшиб оладиган бирорта клуб топилмаяпти.



Хуанфран - «Атлетико»нинг чемпион бўлган йилдаги яна бир асосий футболчиси. Испаниялик «матрасчилар» сафида 2019 йилгача ўйнади, шундан сўнг «Сан-Паулу»га ўтди. Шу йилнинг 1 мартидан бери Хуанфран ўзига янги клуб қидириш билан банд.

Бошқа клубларга ўтиб кетганлар (18):

«Атлетико»нинг 2013/14 йилги чемпионатидан ўрин олган футболчиларнинг кўпчилиги ҳозирги кунда бошқа клубларда ўйнайди. Ҳаммаси бўлиб, 17 та чарм тўп устаси бор.

Тибо Куртуа жамоанинг ўша мавсумдаги асосий ўйинчиси эди: 37 та ўйин, улардан 20тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 2014 йилда Куртуа ижара шартномаси тугагандан сўнг, «Челси»га қайтди ва ҳозирда «матрасчилар»нинг асосий рақиби - «Реал Мадрид» шарафини ҳимоя қилмоқда.



Оливер Торрес («Севилья»), Марио Суарес («Райо Вальекано»), Раул Гарсия («Атлетик») ва Адриан Лопес («Осасуна») ҳам Испания чемпионатида қолишди.

Клубнинг бир нечта марказий ҳимоячилар Диего Годин - Тоби Алдервейрелд ҳалигача ўйнамоқда: уругвайлик ҳозир А Сериянинг «Кальяри» клубида ўйнайди, бельгиялик эса кўп йиллар давомида «Тоттенхем»да тўп сурган. Тоби ҳозирги кунда Қатарнинг «Ал-Духаил» клубида ўйнамоқда. Саул ўша 18 ёшда эди, лекин ўша мавсумни ижара асосида «Райо Вальекано»да ўтказди ва медаль олмади.  Ҳозирги кунда футболчи Лондоннинг «Челси» клуби аъзоси.

Шунингдек, Фелипе Луис ва Диего жамоадошлар. Иккаласи ҳам Бразилиянинг «Фламенго» клуби шарафини ҳимоя қилади. Жао Миранда эса худди шу чемпионатда, лекин «Сан -Паулу»да  ўйнади.

Хосе Сосу ва Арда Туран Туркия чемпионатига қўшилишди: биринчиси «Фенербахче»да, иккинчиси эса Истанбулнинг бошқа клуби - «Галатасарой»да ўйнайди. Захира ҳужумчиси Лео Баптистао қарилик гаштини суриш учун Хитой чемпионатида даромад қилмоқда.

Бошқалар Жошуа Гилавоги (Вольфсбург), Хави Манкильо (Ньюкасл), Эмилиано Инсуа («Алдосиви», Аргентина), Кристиан Родригес («Плаза Колония» Уругвай).

«Атлетико»да фаолиятини давом эттираётганлар (3):

Ўша таркибдан фақат тўртта вакили ҳанузгача «матрасчилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу жамоанинг муҳим кишиси, бу жамоа мураббийи - Диего Симеоне.



Аргентиналик мутахассис 2012 йилда «Атлетико»га келган. Икки йил ўтгач, у Ла Лигада ғолиб бўлди ва ўтган мавсум яна шу ишни такрорлади. Симеоне бирданига икки етакчи клуб «Реал» ва «Барселона» гегемонлигини бузишга муваффақ бўлди. «Атлетико» мураббийлигида Симеоне 527 та ўйин ўтказган, шундан 317тасида унинг жамоаси ғалаба қозонган.

Хосе Мария Хименес «Атлетико»га 2013 йилда қўшилган. Чемпионат мавсумида 18 ёшли уругвайлик марказий ҳимоячи лигада фақат битта ўйин ўтказди, лекин олтин медалга сазовор бўлди.
Аммо, 21 ёшли Коке бутун мавсумни ажойиб ўтказди. 36 ўйин, 6 гол ва 14 голли узатма. Уни аллақачон замонавий «Атлетико»нинг рамзи деб аташ мумкин. Коке бутун фаолиятини Мадрид клубида ўтказди.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 19.10.2021 16:46. Ўқилди: 4861 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Атлетико
1-0
Ботафого

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.