Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайр, жингалаксоч афсона!

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабрисио Колокчини фаолиятини якунлаганини элон қилди, деб хабар беради Sky Sports.

Серхио Агуэродан кейин яна бир аргентиналик афсонавий футболчи мухлислар билан хайрлашди. «Мен футболдаги барча орзуларимни амалга оширдим», деб ёзади Колокчини.

Келинг, унинг фаолиятига қисқача тўхталамиз. Ундаги энг яхши йилларини оқ-қора чизиқдаги футболкада ўтказган.

Марказий ҳимоячи 39 ёшида профессионал фаолиятини якунламоқда. Колокчинининг сўнгги клуби Аргентинанинг «Алдосиви»си бўлиб, у шу йилнинг июль ойидан бери бу ерда ўйнаган. Ҳимоячи Европада «Депортиво» ва «Ньюкасл»даги ўйинлари билан танилган эди. Фабрисио иккита фуқароликка эга (Аргентина ва Италия), лекин у Аргентина терма жамоасида ўйнашни танлаган. Айнан шу мамлакатларнинг гигант клубларида у ўз фаолиятини бошлади, хусусан, «Бока Хуниорс» ва «Милан»да, у жами учта ўйин ўтказди ва битта гол урди. Ҳа сал ғалатироқ эшитилиши мумкин, лекин шундай.

«Милан» учун у битта ўйин ўтказди. Бироқ у бу клубда олти йилдан камроқ вақт давомида тўп тепган. Ўшанда «россонерилар» ҳимоясида Малдиниларнинг рақобатини синдириш қийин эди. Шу сабабли бўлса керак, Фабрисио «Милан»да кўп вақтини ижарада ўтказди. «Сан-Лоренсо»даги муваффақиятли даврлардан сўнг, Ла Лига клублари унга эътибор қарата бошлади. Испанияда у бир мавсумни «Алавес», «Атлетико» ва «Вильярреал»да ўтказди. Ла Лига сафарини омадсиз ўтди дейиш қийин.

2004 йилда Колокчини яна «Милан»га қайтди, лекин ўз клуби учун бирорта ҳам ўйин ўтказишига имкон берилмади ва 2005 йилнинг қишида у Испаниянинг «Депортиво Ла Коруня» клубига сотилди ва у ерда ниҳоят барқарорликка эришди.

Галисия клубидаги тўрт йиллик фаолияти давомида Фабрисио 105 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.
2008 йилнинг август ойида Колокчини «Ньюкасл Юнайтед» билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Шунингдек, Аргентина терма жамоасида Фабрисио 39 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. Бундан ташқари, у 2001 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва 2004 йилги Олимпия ўйинлари ғолибига ҳам айланди. «Ньюкасл» шон-шуҳрат залида у Алан Ширер ва Пол Гаскойн каби афсоналар орасида шарафли ўрин эгаллайди.

Киритилди: 31.12.2021 00:39. Ўқилди: 6235 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.06.2025. Клублар ўртасида ЖЧ. 3-тур.
23:59
Атлетико
1-0
Ботафого

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.