Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд ва Мбаппени ортда қолдирган миш-миш. Фабиан Руисга нега гранд клублар қизиқиш билдирмоқда

Биз деярли ҳар куни қайсидир футболчи ҳақидаги миш-мишларга гувоҳ бўлганмиз. Мбаппе, Холанд ва бошқа машҳур футболчилар ҳақида ҳар куни янги хабар эшитамиз. Аммо, ҳозир бу футболчилар ҳақида эмас, балки «Наполи» марказий ярим ҳимоячиси Фабиан Руис атрофидаги миш-мишлар ҳақида гаплашмоқчимиз. 25 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фабиан — «Бетис» тарбияланувчиси. 2004 йилдан 2018 йилгача «Севилья»га тегишли бўлган бўлса, 2017 йилда «Эльче»га ижарага берилган. 2018 йилнинг ёзида у «Наполи» билан 5 йиллик шартнома имзолади ва унинг трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилди. Фабианнинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

2015 йилдан кейин Испаниянинг U-19 ва u-21 терма жамоаларида ўйнаган, шундан сўнг 2019 йилда Руис мамлакатнинг асосий жамоасига чақирув олган ва ҳозиргача «қизил фурия» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришган. 2020 йилги Европа чемпионатида Фабиан учта ўйинда майдонга тушиб, жами 67 дақиқани майдонда ўтказди. У ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги ўйинларда 2 марта майдонга тушган.

Умуман олганда, шу кунгача Руис фаолияти давомида 211 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урган ва 21 та голли узатмани амалга оширган. У ўртача ҳар бир ўйинда 73 дақиқани майдонда ўтказади, баъзида у ҳимоячи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ҳам ўйнайди.

«Барселона»

Айнан Каталония клуби (ОАВ маълумотларига кўра) Руисни қўлга киритиш учун асосий даъвогар саналади. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, «Барса» испаниялик футболчини қўлга киритиш учун бир неча бор ҳаракат қилиб кўрган. Манбага кўра, каталонияликлар ярим ҳимоячини уч марта - 2019 йилда, 2020 йилда ва яна 2021 йилда сотиб олмоқчи бўлишган. Бироқ неаполикликлар клуби президенти Аурелио Де Лаурентис барча таклифларни рад этди.

«Наполи» Руиснинг трансфери учун 60 миллион евро талаб қилди, аммо «Барса» Фабианни бундай пулга сотиб олмасликка қарор қилди.

«Реал»

Таниқли италиялик журналист ва инсайдер Николо Скиранинг таъкидлашича, «Реал Мадрид» Руисга қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, ярим ҳимоячининг ўйинлари мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттига ёқади. «Қаймоқранглилар» вакиллари ва Руис агентлари ўртасида трансфер борасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Руиснинг Испанияга қайтиш истаги борлигини кўплаб интервьюларида айтиб ўтган ва бу «Барса» ва «Реал Мадрид» каби жамоалар учун қўл келиши мумкин. Шартнома 2023 йилнинг ёзида тугаши сабабли жорий мавсум охирида ярим ҳимоячининг трансфер нархи биро арзонлашиши кутилмоқда.

«Ньюкасл»

Ўтган қишки трансфер ойнасида «Ньюкасл» кўплаб етакчи футболчилар билан шартнома имзолашга уриниб кўрди. Руис ҳам бундан мустасно эмас. Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, «Наполи» «Ньюкасл»нинг Фабиан бўйича жўнатган 40 миллион фунт стерлинглик таклифини рад этган. Итальян клубининг бундай қарорга келишига футболчининг «қарғалар» сафида ўйнамаслик истаги сабаб бўлганлиги айтилган.

«Арсенал»

The Mirror  нашри хабарига кўра, Лондон клуби вакиллари Руиснинг агентлари билан музокара ўтказиб, футболчига қўйилаётган талаблар хабардор бўлишган

Ушбу манбанинг таъкидлашича, Фабиан «Наполи» билан янги шартнома имзолаш имкониятидан воз кечган, шунинг учун Неапол клуби раҳбарияти келаётган ёз Фабианни трансфер қилишни режалаштираётгани айтилмоқда.  

«Манчестер Юнайтед»

«Қизил иблислар»нинг Руисга қизиқиши ҳақида La Repubblica  нашри хабар берди. Ушбу маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» шартномаси июнь ойида тугайдиган Поль Погба ўрнига номзодларни қидирмоқдаа.

Манбага кўра, «Юнайтед» ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида Руисни кўрмоқда.

«Ливерпуль»

Декабрь ойида Fichajes нашри мерсисайдликлар ярим ҳимоячини сотиб олиш истагини билдиргани ҳақида хабар берди. Нашрнинг таъкидлашича, инглиз клуби раҳбарияти Руисни марказий ярим ҳимоя позицияси учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.

«Ливерпуль» ҳам ёзда Фабиан учун таклифи билан чиқиши мумкин.

Ва бошқалар...

Шунингдек, Фабиан Руис номи бир неча бор «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Атлетико» клублари билан боғланган. Кўринишидан, Европанинг бир қатор топ-клублари ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқишган ва кўриб чиқишда давом этишмоқда. Бироқ, олдинроқ футболчи ва клуб ўртасида янги шартнома имзолаш ҳақида хабарлар бор эди. Аммо, футболчининг  Неапол клуби билан янги битим имзоламаслиги кўплаб клубларни ҳаракатга келтирди.   

Фабианнинг Трансфермаркт порталидагинархи 55 млн еврога баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячининг энг юқори баҳоси 2019 йил октабр ойида кузатилган бўлиб, ўшанда испан футболчининг трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил этган.

Руиснинг ўзи яқинда Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги «Барселона»га қарши биринчи ўйин олдидан берган интервьюсида жаҳон футболи гигантларидан унга бўлган қизиқиш билдираётганини тан олди, аммо айни пайтда Фабиан фақат «Наполи» клуби ҳақида ўйлайди:

«Албатта, бундай клублар сизга қизиқиш билдираётганини эшитиш жуда ёқимли. Бироқ, ҳозир мен фақат «Наполи» ҳақида ўйлаяпман, чунки олдимизда энг муҳим вазифалар турибди («Наполи» икки ўйин натижасига кўра ЕЛ тарк этди – 3:5 - таҳр).

Испанияга қайтишим мумкинми? Ҳа, келажакда мен ватанимга қайтишни хоҳлайман, чунки у ерда менинг уйим бор».

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 27.02.2022 11:42. Ўқилди: 3808 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
3-1
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Мальорка
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.