Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Туренинг лаънати. Гвардиола асосан бўлажак чемпионларга ютқазади

Пеп деярли ҳар доим бўлажак чемпионларга ютқазади.

Кечаги футбол Гвардиолага нисбатан ягона туйғуни уйғотди - ачиниш. Пеп ўзидаги камчилиги билан жуда зўр жамоа тузди: футболчилар баъзан ўйиннинг муҳим қисмларида нима қилишни билишмайди. “Манчестер Сити” ва “Реал” ўртасидаги қарама-қаршиликнинг асосий кўрсаткичи шундаки, испанлар асосий вақтнинг 192 дақиқасидан 186 дақиқасида ҳисобда олдинга чиқиб ола билмади. Аммо улар ҳали ҳам вазиятни назорат остида ушлаб туришганини ҳис қилишди ва улар қачон тўхтатиш кераклигини жуда яхши эплашди. Бу воқеа яъни темпни тушириш фақат Гвардиола жамоасидан жонланишни кутганида рўй берди. “Реал” футболчилари ҳатто тер тўкишмади. Имкониятидан фойдаланиб, финалга чиқишди.

Буюк Гвардиола охирги марта 2011 йилда "Барселона" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Бир йилдан сўнг у клубни тарк этиб, "Бавария", кейин эса "Манчестер Сити"ни бошқаради. Шу пайтдан бошлаб унинг жамоалари доимий равишда плей-оффга чиқишди, лекин ҳеч қачон кубокни қўлга кирита олишмади. Бундан ташқари улар фақат бир марта финалга чиқишди. Ўтган йили «Сити» у ерда «Челси»га ютқазиб қўйган (0:1).

Лекин мураббийнинг асосий дарди ярим финалда ўз юришини тўхтатиш. "Реал Мадрид"га қадар бу босқичдаги қарама-қаршиликларда бешта мағлубият қайд этилган бўлса, ҳозир улар олтитага етди. Кўп ҳолларда Пеп бўлажак ғолибларга ютқазиши қизиқ. Бу биринчи марта "Барселона"да, Чемпионлар лигасидаги биринчи ғалабадан сўнг каталонияликлар "Интер"дан мағлубиятга учрашди. Финалда эса итальян клуби “Бавария”ни таслим этганди.

Икки йил ўтиб - "Челси" билан ҳам худди шундай воқеа. Ди Маттеонинг ғалабасини эслайсизми? 2013/2014 йилги мавсумда Гвардиола аллақачон "Бавария"да ишлаган ва испанлардан кетма-кет мағлубиятларни қабул қилган. Дастлаб ярим финалда "Реал Мадрид"га ютқазган. Бир неча ҳафта ўтгач, улар финалда "Атлетико Мадрид"ни мағлуб этишди (4:1). Кейинги мавсумда анъана такрорланади, аммо бу сафар "Ювентус"ни ҳал қилувчи ўйинда таслим этган ва охирги марта Чемпионлар лигасини қўлга киритган "Барселона"га маҳлуб бўлганди. Гвардиола кетма-кет учинчи марта Германия суперклуби бош мураббийи сифатида «Атлетико Мадрид»га мағлуб бўлди.  Бу сафар “айиқлар” ЧЛни юта олишмаган.

Бундан ташқари, Пеп чорак финалда икки марта ва 1/8 финалда бир марта нокаутга учради. Табиийки, потенциал ёмон натижани ички чемпионатдаги ғалабалар қоплади: масофадан туриб Пеп тан олинган қирол ҳисобланади. Аммо плей-офф ўйинларидаги муаммолар ҳеч қачон бартараф этилмаган. Гарчи клуб раҳбарлари Чемпионлар лигасида совринларни кутаётгани аниқ. Хулоса? Ҳатто энг буюк тактик мия ҳам баъзида чарчоқ, омадсизлик ва таъсир қилиш қийин бўлган бошқа омилларга қоқилади. Шундай экан, «Манчестер Сити» яна бир бор ўз эгаларининг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш орзусини саробга айлантирди.

Нима бўлаётганини бошқа йўл билан тушунтиришга уринишлар бўлди. Агар Пеп ҳақиқатан ҳам Яя Турега нисбатан ёмон муносабат учун қасос олган африкалик шаманлар томонидан лаънатланган бўлса-чи? Бу ҳақиқатдан узоқ бўлса ҳам бир вариант.

Шунга қарамай, 2018 йилдан бери (яъни лаънатнинг фаоллашуви) "Лион", "Тоттенхэм", "Челси”га қарши ўйиндаги мағлубиятлар кузатилди. Пепни асосий совринсиз даҳо деб аташда давом этамиз. Демак, у Чемпионлар лигасидан бошқа ҳамма нарсани юта олишини қабул қилиш вақти келгандир?

Миржалол Пардабоев таржимаси.

 

Киритилди: 06.05.2022 00:06. Ўқилди: 8940 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
3-1
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.