Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гризманн, Коутиньо ва қариялар ёҳуд “Барселона” футболчиларни бахтсиз қилувчи жамоа

“Барселона” клуби сўнгги 6 мавсум давомида 40 нафар футболчи билан шартнома имзолади. Уларнинг барчаси жамоанинг ўйин услубига мослашиб кета олмагани аниқ. Бироқ улар орасида бир қанча ёрқин номлар бор: Дембеле, Педри, Коутиньо, Видаль, Гризманн, Пьянич, Обамеянг ва ҳоказо. Ушбу давр мобайнида каталонияликлар ЕЧЛда зафар қуча олмади. Хави клубга бош мураббий этиб тайинлангач, мухлислар янги мавсум муваффаққиятли бўлишига умид қилмоқда. Келинг, “кўк-анорранглилар”нинг трансферлар билан боғлиқ фаолиятига назар ташлаймиз.

2016/17 йилги мавсум

Андре Гомеш (“Валенсия”, 37 миллион евро), Пако Алькасер (“Валенсия”, 30 миллион евро), Самуэль Умтити (“Лион”, 25 миллион евро), Льюка Динь (“ПСЖ”, 16,5 миллион евро), Яспер Силлессен (“Аякс”, 13 миллион евро), Денис Суарес (“Вильярреал”, 3,25 миллион евро).

Бир мавсумда олтита янги футболчи билан шартнома имзоланди, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз бўлди. Денис Суарес майдон марказида ишончни оқлай олмади ва ҳозир “Селта”да фаолият юритмоқда. Силлессен дарвозабон позициясини мустаҳкамламади, Умтитининг самарадорлиги пастга қараб шўнғиди. Динь “Барселона”да Альбанинг ўрнини тўлдира олмади, Алькасер жамоадан кетгач, Дортмундда порлади, Гомеш эса каталонияликларга умуман керак эмас эди.

2017/18 йилги мавсум

Усмон Дембеле (“Боруссия Д”, 140 миллион евро), Филиппе Коутиньо (“Ливерпуль”, 135 миллион евро), Паулиньо (“ Гуангжоу Эвергранд”, 40 миллион евро), Нелсон Семеду (“Бенфика”, 35,7 миллион евро), Ерри Мина (“Палмейрас”, 12,4 миллион евро), Жерар Деулофеу (“Эвертон”, 12 миллион евро), Марлон (“Флуминенсе”, 5 миллион евро).

Етти нафар янги келган футболчи “Барселона” учун еттита ёмон келишувни юзага келтирди. Мина, Деулофеу ва Марлон жамоага ҳеч қандай фойда келтирмади ва молиявий йўқотишлар унчалик катта бўлмаса-да, клубнинг молиявий инқирозга юз тутишида ўзига хос аҳамият касб этди. Каталонияликлар ўнг қанотни ёпишга бўлган бефойда уринишлари сабаб Семеду янги Дани Алвешга айлана олмади. Аксинча, клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Сержи Роберто муҳим ўйинларда ўзини кўрсатди. Паулиньо трансфери нисбатан муваффаққиятлироқ эди, бироқ, “Рома”дан учралган мағлубиятда у ҳам бошқалар каби йўқ бўлиб қолди ва мавсум якунига етгач, келган жойига қайтариб юборилди.

Коутиньо ва Дембеле клуб тарихидаги энг асосий трансфер муваффақиятсизликлари қаторига киради. Уларга тўланган маошни қўшиб ҳисоблаганда жами 400 миллион евро маблағ сарфланди. Усмон бир ҳафтадан сўнг эркин агентга айланади. У қолиши учун кўп пул таклиф қилиш керак, бироқ сўнгги кунларда Дембеле “Челси”га ўтиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Коутиньо эса ижара асосида “Бавария”га ўтгач, ЕЧЛда зафар қучди ва чорак финалда собиқ клуби дарвозасига иккита гол урди. У ҳозир “Астон Вилла”да. Катта эҳтимол билан бирмингемликлар арзимаган сумма эвазига уни сотиб олади.

2018/19 йилги мавсум

Малком (“Бордо”, 40 миллион евро), Клеман Лангле (“Севилья”, 35,9 миллион евро), Артур (“Гремио”, 31 миллион евро), Артуро Видаль (“Бавария” 18 миллион евро), Эмерсон (“Атлетико Минейро”, 12 миллион евро), Желсон (“Валенсия”, ижара миқдори 1,2 млн. евро), Кевин-Принс Боатенг (“Сассуоло”, ижара миқдори 1 млн евро), Жан-Клер Тодибо (“Тулуза”, 1 миллион евро).

Саккиз нафар янги ўйинчи, бироқ самарадорлик фоизи жуда кам. Ҳозир уларнинг аксарияти жамоада мавжуд эмас. Ҳатто Лангле ҳам юқори маоши туфайли захирада ўтиришга рози. Чунки бошқа ҳеч бир клуб французга жиддий қизиқиш билдирмаган. Шундай бўлса-да, ҳимоячи, Хави ишонган футболчилар рўйхатида йўқ. Малком “Зенит”да, Артур эса Пьянич учун уюштирилган ғалати савдонинг бир қисмига айланди. Рўйхатимиздаги на бразилиялик, на франциялик, на германиялик футболчилар кўк-аноррангли либосларни кийиб, ўз бахтларини топа олишмади.

2019/20 йилги мавсум

Антуан Гризманн (“Атлетико”, 120 миллион евро), Френки Де Йонг (“Аякс”, 86 миллион евро), Нето (“Валенсия”, 26 миллион евро), Хуниор Фирпо (“Бетис”, 20 миллион евро), Мартин Брейтуэйт (“Леганес”, 18 миллион евро), Педри (“Лас-Пальмас”, 17,5 миллион евро), Матеус Фернандес (“Палмейрас”, 7 миллион евро), Марк Кукурелья (“Эйбар”, 4 миллион евро).

Ниҳоят, биринчи муваффақиятли трансферни топдик! Агар кучли ёш яримҳимоячи жамоада сақланиб қолинса, Педри билан шартнома имзоланиши жуда муваффақиятли юриш бўлади. Агар бу иш бермаса ҳам, “Барса” ҳисоб рақами ҳеч бўлмаганда, бир неча ўн миллионга бойийди. Клуб уни “Лас-Пальмас”га тўлаганидан анча кўпроқ сумма эвазига сотиб юбориши мумкин. Катта эҳтимол билан футболчи Хави жамоасида асосий юлдузлардан бири бўлади. Аммо қолган еттита трансфер футболчилар учун ҳам, клуб учун ҳам омадсизликдир. Гризманн “Атлетико” раҳбариятидан уни қайта сотиб олишларини сўраб юрибди.

Френки де Йонг эса собиқ устози Эрик Тен Хаг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийига айлангач, Англияга ошиқмоқда. Ушбу трансфер амалга ошиши мумкин, чунки каталонияликларга пул керак. Клуб келажаги бўлиши кутилган ёш футболчилар эса ҳатто майдонга тушмади. 18 миллион еврога сотиб олинган даниялик Брейтуэйт ҳақида эса ортиқча гапириш шарт эмас.

2020/21 йилги мавсум

Миралем Пьянич (“Ювентус”, 60 миллион евро), Франсишку Тринкау (“Брага”, 31 миллион евро), Сержиньо Дест (“Аякс”, 21 миллион евро).

“Барселона” менежерлари ёш португалиялик Тринкауни иккинчи Ривалдо бўлишига умид қилишган эди. Бироқ у ҳозирда “Вулверхэмптон”да ижара асосида тўп тепмоқда. Дест эса Рональд Куманнинг истаклари эвазига жамоага олиб келинган эди. Янги мавсумда Хави унга ишонч билдириши мумкин, чунки Сержиньо эндигина 22 ёшга тўлди ва келажакда клуб юлдузига айланса, ажаб эмас. Ўйин услуби жиҳатдан “Барса”га мос бўлган Пьянич ҳатто Артур даражасидаги ўйинни ҳам намойиш этиб бера олмади. Мавсум аввалида у "Бешиктош"га ижара асосида ўтди ва эндиликда ўзига янги клуб изламоқда.

2021/22 йилги мавсум

Ферран Торрес (“Манчестер Сити”, 55 миллион евро), Юсуф Демир (“Рапид” ижара миқдори 500 минг евро), Пьер-Эмерик Обамеянг, Мемфис Депай, Серхио Агуэро, Эрик Гарсия (барчаси эркин агент), Льюк Де Йонг (“Севиля”, ижара), Адама Траоре (“Вулверхэмптон”, ижара), Дани Алвеш (клубсиз эди).

2020 йилдайоқ клубда аллақачон пул тугагани маълум бўлди. Аммо янги футболчиларга бўлган эҳтиёж йўқолгани йўқ эди. Педридан ташқари барча янги келганлар олдинги беш мавсумда жамоага фойда келтирмади. Шу сабабдан Месси жамоани тарк этгач, директорлар кенгаши кредит тизимини фаолллаштиришди ва эркин агентларни таклиф этишни бошлади. Аммо бу шартномалар билан кейинчалик муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Жоан Лапорта юлдузлар билан ҳамкорлик қилишга киришди.

Клубга Обамеянг, Депай ва Агуэро олиб келинди ва якунда рўйхатдагиларнинг барчаси Каталония клубини танлаганидан афсусланишлари мумкин. Аргентиналик футболчи юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлади, Пьер-Эмерикдан эса асосий таркибдаги ўрнини эски “қадрдони” Роберт Левандовски тортиб олиши мумкин. Лева Каталонияга янги марраларни забт этиш учун келмоқчи. Оба захирада қолишни истамаса, ўзига янги клуб излаши керак.

Торрес трансфер нархини оқлаш учун ўз устида ҳали кўп ишлаши керак, чунки бу келишув туфайли “Барселона” сардорларининг жаҳли чиқди – Пике, Альба ва қолганлар Лапорта уларни маошни камайтиришга мажбур қилганидан афсусда бўлса керак. Чунки ушбу трансфер “кўк-анорранглилар” учун 55 млн. еврога тушди. Адама Траоре аллақачон ўз жамоасига қайтди. Каталония мушаклари бақувват йигитга фаолияти аввалида бўлгани каби ноқулайлик туғдирди.

Агар Левандовски жамоага келса, турнирларда ғолиб бўлиш учун кўп нарсаларни енгиб ўтиши керак, чунки каталонияликларда нафақат молиявий, балки ўйин билан боғлиқ муаммолар бор. Характер жиҳатидан бутунлай бошқача одамлар, тажрибали ва ёш футболчилар ва ҳоказо.

Агар пул муаммоси бартараф этилмаса, Педри клубдан кетиши мумкин, чунки Френки де Йонгнинг трансфери 500 миллион евролик камомадни тўлдира олмайди. Фахрийлар – Пике, Бускетс ва Альба абадий эмас, аммо Дани Алвешга бўлган муносабат Лапортанинг ҳаракат режаси бор ёки йўқлигини кўрсатди. Биринчидан, жамоа бразилиялик билан ўз хоҳишига кўра шартнома имзолади ва энди уни янгилаш учун пул етишмаяпти, гарчи ҳимоячи номинал тўлов эвазига ўйнашга тайёр бўлса-да.

“Барселона”даги муаммолар сабаб тирик афсона Лионель Месси “ПСЖ”га текинга ўтиб кетди. Шунинг учун Каталония клубининг юқорида номлари санаб ўтилган қирқ нафар футболчига муносабати ажабланарли эмас. Ҳаттоки, Педри яқин йилларда жамоаси билан ҳеч қайси турнирда зафар қуча олмаса, унинг содиқлигидан умид қилмаса ҳам бўлади. Агар узоқ йиллик инқироз молиявий банкротга сабаб бўлса, бир неча йиллардан сўнг, “Барса” футболчиларни бахтсиз қилган клуб сифатида эсланади.

Киритилди: 22.06.2022 23:00. Ўқилди: 2851 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
3-1
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.