Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Арда Тураннинг “томи кетдими”?

Арда Туран, эҳтимол, 21-асрда Туркиянинг энг иқтидорли ва муваффақиятли футболчисидир. Испаниянинг уч карра чемпиони, тўрт карра мамлакат кубоги соҳиби, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби, Европа чемпионатининг броньза медали совриндори. Арда ўзининг ватанида "Галатасарой"да тўп тепиб ҳаммани ҳайратда қолдирган ҳолатда Диего Симеоненинг "Атлетико"сига ўтди. Ундан кейин эса 34 миллион евро эвазига трансфер қилинганидан сўнг, "Барселона"нинг омадсиз трансферлар рўйхатига кирди.

Туран бир ярим мавсумни Каталонияда ўтказди. У ерда мураббийларни ажаблантира олмади ва “Истанбул Башакшеҳир”га 2,5 йилга ижарага берилди. "Барса" билан шартнома тугагунга қадар Арда Туркия стандартлари бўйича ёмон бўлмаган клубда ўйнаши керак эди.

Бу даврда Тураннинг бошида нима бўлганини айтиш қийин. Туркияга қайтгандан сўнг Арда ўзини жуда эркин тута бошлади.

1-ҳолат: ҳакамга ҳужум

"Сивасспор" билан ўйинда Туран ҳақиқий “томоша” кўрсатди. Унинг “Башакшеҳир”и ғалабага жуда яқин турганди, аммо 92-дақиқада дарвозабон Волкан Бабакан кулгили тарзда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Ўйиннинг сўнгги ҳужумида Туран чап қанотдан ҳужумга ўтди ва ганалик ҳимоячи Жон Бой ундан тўпни олиб қўйди. Ҳакам қоида бузулмади, деб ҳисоблади, лекин Арданинг фикри бошқача эди. Ва шу заҳоти унинг жаҳли чиқди, ён ҳакамга бақирди, уни туртиб юборди ва кейин асосий ҳакамга таҳдид қилди. Турaн дарҳол қизил карточка билан жазоланди, аммо воқеа шу билан тугамади.

Туран ақл бовар қилмайдиган даражада дисквалификация қилинди - 16 та ўйин. 10 та ўйин ён ҳакамни туртгани учун, 3 таси бош ҳакамни ҳақорат қилгани ва яна 3та ўйинни футболчини сўккани учун. Арда нафақат мавсум охиридаги ҳал қилувчи ўйинларни, балки кейинги мавсум ўйинларнинг ярмини ҳам ўтказиб юборди.

2-ҳолат. Журналистга ҳужум қилиш

Дисквалификациядан бир йил аввал 30 ёшли Туран терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Бу ишни у ўйингача юзага келган жанжал туфайли қилиш керак эди.

Самолётга чиқиш чоғида Арда туркиялик журналист Билол Мешега яқинлашиб, уни сотқинликда айблай бошлади. Бир кун олдин Меше мақола ёзиб, Тураннинг Туркия миллий терма жамоасининг Европа чемпионатига чиқишга ҳалақит қилгани ҳақида гапирган эди. Бундан жаҳли чиққан Арда журналистга бақирди ва унинг бўйнидан буғди. Жамоадошлар вазиятга аралашиб, уни ажратиб олишди.

Самолёт қўнганида Туран, миллий терма жамоа устози Фотиҳ Терим ва мамлакат футбол федерацияси раҳбари Демирорен Йилдирим ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва натижада Ардани терма жамоадан четлаштиришга қарор қилинди. У терма жамоада бошқа ўйнамади.

3-ҳолат. Касалхонадаги отишма

2019 йил сентябрида Туран бутунлай ўзини йўқотди. Ижтимоий тадбирлардан бирида у социалист Озла Ада Шаҳинга ҳушомат қилди. Ҳаддан ташқари маст ҳолатда бўлган Арда унга тегиниб, бундай аёлни ҳеч қачон қўлдан чиқармаслигини айтади. Бу вақт давомида қизнинг ёнида унинг турмуш ўртоғи, таниқли турк қўшиқчиси Беркай Шаҳин ўтирган эди. У хотинини уйига олиб кетиб, футболчи билан гаплашиб олиш учун қайтиб келмоқчи эди, лекин Арда дарҳол унга мушт кўтарди.

Шаҳин касалхонага олиб кетилди, Арда Беркайнинг қаердалигини билиб, у ерга қўлида қуроль билан етиб борди. Туран ҳамон маст ҳолатда Беркайнинг олдида тиз чўкиб, писталетини унга берган ҳолда, “Унинг хотинингиз эканлигини билмагандим, кечирасиз. Мени отиб ташланг!”, деди.

Беркай қуролни қабул қилишдан бош тортди, кейин ғазабланган Туран қуролни ўз қўлига олди ва шифохона принтерига қарата ўқ узди. Иш полицияга қўнғироқ қилиш ва 32 ойлик қамоқ жазоси билан якунланди.

2020 йилнинг ёзида Арда “Галатасарой”га қайтди. Шарманда бўлиб, у энди жанжалларга кирмади ва матбуотдан узоқроқ туришга ҳаракат қилди. У 2020/21 йилги мавсумни яхши ўтказди, бироқ кейинги чемпионатда у бир қатор жароҳатлар туфайли ўйнай олмади ва 2022 йилнинг ёзида фаолиятини якунлашини эълон қилди. Ичкилик ва жаҳл юлдуз футболчини шундай аҳволга олиб келиб қўйди, ачинарли ҳолат.

Киритилди: 31.07.2022 10:59. Ўқилди: 7477 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
3-1
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.