Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛда Месси гол ура олмаган бешта клуб. Рўйхатда Россия жамоаси ҳам бор

“Маккаби Хайфа” Лео Месси Чемпионлар лигасида гол урган 39-клубга айланди. Эндиликда аргентиналик бу кўрсаткич бўйича ягона пешқадам - унинг асосий рақобатчиси Криштиану Роналду асосий еврокубокларда 38та жамоа дарвозасини ишғол қилган.

Аммо Чемпионлар лигаси тарихида (ҳозирча) шундай жамоалар борки, Лео уларнинг дарвозасига бирорта гол ура олмаган. Бундай клублар фақат бешта: "Рубин", "Интер", "Атлетико", "Бенфика" ва "Удинезе".

Келинг, Месси гол ура олмаган жамоалар билан танишамиз.

"Рубин" - 4 та ўйинда 0 та гол

Лео Чемпионлар лигасида “Рубин” билан тўрт марта учрашган. Қозон клуби кетма-кет икки марта - 2009/10 ва 2010/11 мавсумларида "Барса" билан ЕЧЛда бир гуруҳдан ўрин олди. Барча ўйинларда “Рубин” дарвозасини Сергей Рижиков ҳимоя қилган – россиялик 238 дақиқа давомида Месси унинг дарвозасига йўл топа олмаганидан хурсанд бўлса керак.

2009/10 йилги мавсумдаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқчи жавоб ўйини олдидан (биринчи ўйинда "Рубин" "Камп Ноу"да 2:1 ҳисобида зафар қучган) журналистлар аргентиналикни Қозондаги бўлажак ўйинда гол уришига ишонишганди, аммо...

“Мен баҳслашмайман, ўйин муҳим эди. Лекин умидсизликка тушмаслигимиз керак, чунки бизни ҳали кўп ўйинлар кутиб турибди. Ўз майдонимизда бизга шунчаки омад кулиб боқмади. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини биламиз. Бизда қасос туйғуси йўқ", - деган Месси "Камп Ноу"даги ўйиндан сўнг.

Қозондаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланди ва кейин бир нечта муҳим сейвларни амалга оширган Рижиков аргентиналик футболчидан хурсанд бўлди. “Месси даҳшатли одам, у ҳамма нарсага қодир! "Камп Ноу"да 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиздан кейин хонамда ухлай олмадим ва Рома Шароновга айтдим: "Мен чапга ёки ўнгга узатмани кутяпман ва у эса зарба беряпти. Бу футболнинг бошқа даражаси, бутунлай бошқача ”, - дея эслади дарвозабон ўша ўйинни.

2009/10 йилги мавсумда Месси "Рубин"га қарши иккита тўлиқ ўйин ўтказди, 2010/11 мавсумдаги ўйинларда эса у захирадан майдонга тушди (60 ва 62-дақиқалар).

Лео жароҳати туфайли ўтказиб юбориши мумкин бўлган "Марказий" стадиондаги ўйин олдидан Қурбон Бердиев шундай деди: "Месси даражасидаги футболчи Худонинг совғаси, футболнинг мулки. Бу ўйиннинг келажагини белгилайдиган одамлар. Бир томондан Мессининг ўйинга келишини жуда хоҳлайман. Бошқа томондан, дунёда аргентиналик футболчини ўз жамоасига қарши майдонда кўришни истайдиган битта мураббий йўқ".


"Интер" - 4та ўйинда 0та гол

Месси фаолиятини "Барселона"да ўтказаётган вақтда каталонияликлар миланликларга қарши саккизта ўйин ўтказган. Лео баҳсларнинг тенг ярмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган.

Месси 2009/10 йилги Чемпионлар лигасида "Интер"га қарши тўртта ўйиндан учтасини ўтказди. Жамоалар гуруҳ баҳсларида икки марта (Месси фақат сафар учрашувида иштирок этган), кейин эса икки марта ярим финалда майдонга тушишди. Ўшанда "Барса" мағлуб бўлган: меҳмонда 1:3, ўз майдонида 1:0.

Жозе Моуриньо ўша мавсумда “Интер”ни ўтиб бўлмас ҳимояга эга жамоага айлантирди. Тўрт ҳимоячи Хавьер Занетти - Вальтер Самуэль - Лусио - Майкон, шунингдек, дарвозабон Жулио Сезар иккала ярим финалда ҳам аргентиналик ва бутун "Барса" ҳужумини тўсиб, Пеп Гвардиола жамоасига кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритишига тўсқинлик қилишди. Ярим финалда ғалаба қозонганидан кейин Моуриньо ўзининг машҳур югуришини амалга оширди ва финалда ғалаба қозонганидан сўнг у "Интер"дан кетишини эълон қилди.

"Барса" 8 йилдан сўнг Чемпионлар лигасида яна "Интер" билан учрашди - 2018/19 йилги мавсум гуруҳ босқичида. Лео ўшанда жароҳат сабаб миланликлар билан иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборди. Аммо у кейинги мавсумда "неррадзуррилар"га қарши битта ўйин ўтказди, ўшанда "Барса" ва "Интер" яна битта гуруҳга тушиб қолишган эди. Месси яна гол ура олмади - лекин у ғалаба голи муаллифи Луис Суаресга голли узатма беришга муваффақ бўлди.

"Атлетико" - 4 та ўйинда 0 та гол

Месси "Атлетико"га қарши жами 43 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урган. Аммо Чемпионлар лигасида "матрасчилар" дарвозасига йўл топишни иложи бўлмаган.

2013/14 ва 2015/16 йилларда "Барса" "Атлетико" билан чорак финалда тўқнаш келган. Афтидан, ўша ўйинларда “Барселона”га ҳақиқатан ҳам Месси томонидан урилган голлар етишмади – ҳар икки ҳолатда ҳам жамоа “Атлетико”га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. 2013/14 йилги мавсумда мадридликлар дарвозасини Тибо Куртуа, 2015/16 йилги мавсумда эса Ян Облак ҳимоя қилган.

Диего Симеоне Мессини зарарсизлантиришда яхши иш қилди – масалан, 2015/16 йилги мавсумда чорак финалнинг икки учрашувида Лео бутун 180 дақиқани майдонда ўтказиб, фақат бир марта дарвозага зарба берди.

"Бенфика" - 2 учрашувда 0 та гол

Месси 2005/06 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида илк бор "Бенфика" билан учрашиши мумкин эди, бироқ ўшанда аргентиналик футболчи жароҳати сабаб португал клубига қарши ҳар иккала чорак финал учашувини ҳам ўтказиб юборганди.

Лео илк бор 2012/13 йилги мавсумда "Бенфика" билан тўқнаш келган - улар бир гуруҳда эди. Меҳмонда аргентиналик футболчи гол ура олмади, бироқ ўйиндаги иккита голга ассистентлик қилди – Алексис Санчес ва Сеск Фабрегас гол уришди.

Жавоб ўйинида "Барса" биринчи дақиқаларданоқ захира таркибидан фойдаланди. Месси баҳс тугашига ярим соат қолганда майдонга тушди, аммо у ҳеч нарса ўйлаб топа олмади - улар 0:0 ҳисобида учрашувни якунлашди.

“Удинезе” – 1 учрашувда 0 та гол

Ҳа, “Удинезе” бир пайтлар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олганди – бу 2005/06 йилги мавсум содир бўлган. Итальян клуби ўшанда “Барса” билан бир гуруҳдан ўрин олган эди. 18 ёшли Лео Мессининг катта карьераси эндигина бошланаётганди.

“Удинезе”га қарши ягона ўйинда (4:1) Месси 70 дақиқани майдонда ўтказди, аммо гол урмади. Аммо ўша ўйинда Роналдиньо томонидан хет-трик қайд этилди!

Иккинчи ўйинда эса Лео захирада қолди.

Киритилди: 15.09.2022 22:30. Ўқилди: 4417 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

12.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Атлетико
1-0
Сельта

Навбатдаги учрашув

16.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
01:00
Хетафе
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.