Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бу "Реал”ни тўхтатиб бўлмаяпти? Улар дербида Бенземасиз ғалаба қозонди!

"Реал Мадрид" "Атлетико"га қарши дербига сўнгги 54 йилдаги энг яхши старт билан яқинлашаётган эди, Карло Анчелотти шогирдлари янги мавсумдаги барча саккизта ўйинда ғалаба қозонишди. Аммо ёмон хабар ҳам бор эди: Карим Бензема Мадрид дербисига тикланишга улгурмади, гарчи испан журналистлари ҳужумчи асосий рақиби билан жангда иштирок этишдан охиригача умид қилганини ёзишган. "Қаймоқранглилар" Бенземасиз ўйнади ва "Атлетико" бирданига Антуан Гризманни асосий таркибда туширди, у олдинги барча ўйинларда фақат 60-дақиқадан сўнг майдонга тушди, бу ҳолатда клуб унинг сотиб олиши учун "Барса"га 40 миллион евро тўламайди.

"Атлетико" "Реал Мадрид"ни ўз жарима майдонидан узоқлаштирмоқчи ва 5-3-2 схемасида ҳимояланиб, рақиб тезлигини туширмоқчи эди. Қанот ҳимоячилари вазиятга кўра рақибларини кутиб олиш учун майдонга марказига яқин ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда тўпга эгалик қилиш деярли тенг эди (49%га 51%), аммо "Реал Мадрид" майдоннинг марказида кўпроқ узатмага эга бўлди(182/123). 0:0 ҳисобида Диего Симеоне шогирдлари стандартлар бўйича хавфли вазиятларни яратдилар. Анчелотти тезкор Винисиус ва Родригодан мезбонларнинг учта марказий ҳимоячисидан қочиб кетишларига умид қилди. Аксел Витселни марказий ҳимоячи ролида кўриш одатий ҳол эмас, албатта. Лекин бу Симеоненинг қарори эди.

Майдонда кўплаб тўқнашувлар, Винисиус ва "Реал"нинг бошқа футболчилари иштирокида кичик можаролар бўлди. Рақс ҳикояси ва ирқчилик туҳмати бразилияликнинг ўзини ҳам, унинг рақибларини анча гъазабланишга сабаб бўлганди. Испания матбуоти хабарига кўра, “Атлетико” мухлислари ўйин олдидан стадионда “Винисиус, сен маймунсан!”, деб қўшиқ куйлашган. Бироқ ҳужумчи кеча голдан кейин яна рақсга тушди. Бу сафар ўзининг голидан кейин эмас, балки Родригонинг голидан сўнг.

Танаффусга қадар “қаймоқранглилар” умумий зарбалар сони (4:8) бўйича ҳам, аниқ зарба бериш (3:4) бўйича ҳам мезбонлардан ортда қолишди. Шунга қарамай, улар иккинчи голни ҳам уришди. Лука Модрич билан девор усулида ўйнаган Винисиус "Атлетико" ҳимоясининг ўнг қанотини ёриб ўтди. Бразилиялик футболчининг ўзи гол ура олмади, у дарвоза устунига зарба берди. Аммо Федерико Вальверде қайтган тўпни дарвозга жойлаб қўйди. Анчелотти, агар уругвайлик футболчи бир мавсумда 10та гол урмаса, мураббийлик лицензиясини йиртиб ташлашга ваъда берганида у нима ҳақида гапираётганини билган, шекилли. Унинг ҳисобида ҳозирча 3 гол бор.

Иккинчи бўлимда "Реал Мадрид" ўйинни шундай “бўғиб” ташладики, бу "Атлетико"нинг услубини ўзига қарши қўллаш эди. "Қаймоқранглилар" позицион ҳимояда тўп назорати билан тезликни секинлаштирди ва қарши ҳужумларда Винисиус ва Родригонинг тезкор оёқларига таянишда давом этди.

Бундай уюшган ва савияли рақибга қарши ҳудудий устунлик билан тўпга эгалик қилиш Симеоне жамоаси учун ёқимли нарса эмас. Кросслар, оддий комбинациялар "Атлетико" "Реал"га қўлидан келган барча нарсани таклиф қилди, аммо бу етарли эмаслиги аниқ эди.

Танаффусдан сўнг, ўйин яна-да қизғинлашди. Рақиблар ролларни ўзгартирдилар ва уларнинг психологиясида нимадир ўзгарди. Финал ҳуштагига 10 дақиқа қолганида майдон том маънода ёнди. Мезбонлар бурчак тўпидан сўнг гол уришди ва Тибо Куртуа тўпга чиқиш вақтида хатога йўл қўйди. Тўп Марио Эрмосонинг елкасига тегиб дарвоза тўрига бориб тушди.

Гол урган Симеоне шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликда дарвозага биринчи зарбасини беришди. "Атлетико"да умид уйгъонди, лекин иккинчи голни уриш учун уларга вақт етмади. Анчелотти жамоаси хотиржамлик билан ҳисобни сақлаб қолишди.

Киритилди: 19.09.2022 11:46. Ўқилди: 4236 марта. Фикрлар: 133 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Бенфика
4-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

07.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.